Мактабгача таълим педагогикаси


бирлар орқали амалга оширилади

bet145/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

бирлар орқали амалга оширилади.
Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга 
ошириш болалар боғчасидаги педагогик 
жараённинг 
ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга 
боғлиқцир.
Болалар боғчасининг педагогик жараёнида таълим 
муҳим аҳамият касб этади ва кундалик ҳаёт, ўйин, 
меҳнат, машғулотлар орқали 
амалга оширилади. 
Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади. 
Болалар теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат билан тани- 
шиш, нутқ ўстириш, савод ўргатиш, математика, жис­
моний маданият, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг 
оддий тасаввур ва билимларни, малака ҳамда кўникма 
системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олиш- 
лари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар болалар 
боғчаси дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болалар­
нинг умумий ривожланиши ва уларни мактаб таълимига 
тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. 
Машғулотларда 
таълим бериш дидактика тамойиллари асосида болалар­
нинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, 
маълум изчилликда олиб борилади, мазмуни секин-аста 
мураккаблаштириб борилади. Натижада, у ривожланти- 
рувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлади.
Дастурда ҳар 
бир ёш гуруҳида ҳафта давомида
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот 
қанча давом этиши белгилаб қўйилган. Тарбиячи мана 
шунга асосланиб, ўзининг ҳафталик машғулотлар жад- 
валини тузади, бу таълимнинг ҳамма бўлимлари бўйича 
белгиланган таълим-тарбия ишларини тўғри тақсимлаш 
ва бир хилда амалга оширишга имкон яратади. 
Машғулотлар жадвалини тузишда қуйидаги талабларга 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling