Мактабгача таълим педагогикаси

bet143/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ниқса, 
болаларнинг 
фаҳм-фаросати, 
топоғонлиги, 
диққат ва хотирасини намойиш қилади. Буларнинг 
ҳаммаси болаларнинг ўз кучига ишончини оширади, 
тўлдиради, улар бундан маънавий қониқиш ҳосил 
қиладилар. Дидактик ўйинни болаларнинг берган савол- 
лари, таклифлари ва ташаббусларига қараб, ўйин жа­
раёнида кутилмаганда кенгайтириш, унинг мазмунини 
бойитиш мумкин. Ўйинни белгиланган вақгда бошлаш 
ва тугатиш катта маҳоратдир. Ўйинни тарбиячи бола­
ларда ўйинга қизиқиш уйғотган ҳолда тугатиши керак, 
токи болалар шу ўйинни яна давом эттиришни 
хо\ласинлар. Дидактик ўйинлар гуруҳ хонаси, зал, май- 
донча, ўрмон, дала ва бошқа жойларда ўтказилиши 
мумкин. Бу ўйиннинг таъсирчанлигини, таассуротлар- 
нинг ҳар хиллигини, болаларнинг фаоллигини ошира­
ди. Шундай қилиб, дидактик ўйин мактабгача тарбия 
ёшидаги болаларга таълим бериш воситаси бўлиб, уни 
муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беради.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Дидактик ўйин қандай ўйин?
2. Саҳналаштирилган ўйинлар-чи?
3. Ўйиннинг таълим ва тарбиядаги аҳамияти нима-
да?
www.ziyouz.com kutubxonasi


XXIX боб.
БОЛАЛАР БОҒЧАСИДА ПЕДАГОГИК 
ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ЭТИШ НИНГ МАҚСАДИ ВА 
ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1. Педагогик жараённи ташкил этиш тамойиллари.
2. Педагогик жараённинг ташкил этилиши.
3. Болалар ҳаётини ташкил этишга қўйиладиган та­
лаблар.
Физиология, 
гигиена, 
психология, 
педагогика 
соҳасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида 
болалар боғчаларида 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling