Мактабгача таълим педагогикаси


лади. Муҳит ҳамда тарбия такомиллашиб бориши одам­

bet40/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

лади. Муҳит ҳамда тарбия такомиллашиб бориши одам­
нинг ривожланиб, шахе сифатида намоён бўлишини 
таъминлайди.
Бола шахеининг шаклланиши бир қатор омиллар 
билан боғлиқ, бу омиллар қуйидаги раемда акс эттирил- 
ган.
Физиология ва психология фанлари бўйича олиб бо- 
рилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, инсон
www.ziyouz.com kutubxonasi


боласи тайёр қобилият билан эмас, балки бирор бир 
қобилиятнинг рўёбга чиқиши ва ривожланиши учун 
манба бўлган лаёқат билан туғилади. Лаёқат гўё «муд- 
роқ» ҳолатда бўлиб, унинг уйғотиш ва ривожланиши 
учун қулай шароит ҳамда муҳит керак бўлади. Инсон 
муайян ижтимоий тузумининг маҳсулидир. Бу тузум 
ўзгариши билан инсонда ҳам ўзгаришлар фаолияти со­
дир бўладиган ҳаётий муҳит унга ижобий ёки салбий 
таъсир кўрсатиши мумкин. Муҳит деганда, бола шахси- 
нинг шакллантиришга таъсир этувчи ташқи олам маж- 
муи тушунилади. Шахснинг шаклланиши кишилик жа- 
мияти томонидан яратилган ижтимоий-тарихий тажри- 
бани ўзлаштириш ва тарбия бериш орқали амалга оши­
рилади. Таълим-тарбия натижасида бола ўзи яшаб тур­
ган жамиятдаги ижтимоий система билан алоқага ки­
ришади ёки муносабатда бўла бошлайди.
Тарбия боланинг «ривожланиш олди зонасига» 
қараб ўзгаради, яъни болада мураккаброқ, мазмувдаги 
билимларни 
ўзлаштириб 
олиш 
имконияти 
пайдо 
бўлишига қараб белгиланади. Масалан, гўдак эмаклаш- 
ни ўзлаштириб олгандан кейин юришга ўтиши, айрим 
бўғинларни айтишни ўргангандан кейин фаол нутққа 
ўтиши, буюмлар билан ҳаракатларни ўзлаштириб олган­

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling