Мактабгача таълим педагогикаси


ҳамда концеляризм (ўринли бўлмаган вазиятларда рас-

bet36/162
Sana31.01.2024
Hajmi
#1832343
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)

ҳамда концеляризм (ўринли бўлмаган вазиятларда рас- 
мий нуткда сўзлаш) сўзларидан холи бўлиши ва педагог- 
нинг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi


• Нутқнинг равонлиги.
• Нутқнинг бойлиги (сўзлаш жараёнида мақсадга 
мувофиқ тарзда ҳикматли сўзлар, мақоллар, кўчирма 
гаплардан фойдалана олиш).
Тарбиячи ўзига юкланган вазифани бажариш учун 
болаларда ўша фаолиятига нисбатан қизиқиш уйғота 
олиши, уларнинг диққатини жалб қилиб фаоллигини 
ўстириш болаларни хулқини хатти-ҳаракатини реал ба- 
ҳолай олиши керак. Ҳар бир фаолият учун керакли ма- 
териални олдиндан тайёрлаб қўйиши янги билимни 
эгаллаган билимлари билан боғлай олиши ҳамда бола­
лар эгаллаб олиши лозим бўлган билим, малака ва 
кўникмалар уларнинг ёш имкониятларига мос бўлиши 
ва уларни аста-секин мураккаблаштириб бориши керак
.,ч
Тарбиячи кун тартибини тўғри ташкил эта билиши, 
болалар жамоасига ундаги ҳар бир аъзони эътиборга ол­
ган ҳолда раҳбарлик қила билиши уларнинг фаолияти 
(ўқув, ўйин, меҳнат) мазмунли бўлиши учун керакли 
материаллар билан таъминлаши зарур.
Болаларни руҳий ва жисмоний ҳолатини аниқлай 
билиши ва уни болалар билан амалга оширадиган 
таълим-тарбиявий ишларида эътиборга олиши лозим.
Тарбиячи кун давомида олиб борадиган таълим- 
тарбия ишини таҳлил қила билиши ва уни ривожланти­
риш йўлларни топа олиши керак.
Тарбиячи 
ота-оналар билан 
мунтазам 
равишда 
суҳбатлар уюштириши, учрашувлар ўтказиши, уларни 
болаларга таълим-тарбия бериш бўйича амалга ошири- 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling