Демак, тарбиячи-махсус педагогик, психологик ва
мутахассислиги бўйича етук билимли ва юксак фазилат-
ли шахе саналади.
Шунинг учун замонавий тарбиячи мураббий қиёфа-
сида қуйидаги фазилатларни намоён эта олиши керак.
Замонавий мураббий ўзини мутахассислиги бўйича
чуқур пухта билимга эга бўлиш, ўз устида тинимсиз иш
лаши керак.
Тарбиячи мактабгача тарбия педагогикаси ва психо
логия-физиология фанларининг асосларини билиш,
таълим-тарбия жараёнида болаларнинг ёши ва психоло
гик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолиятни
ташкил этиши керак.
Тарбиячи таълим-тарбия жараёнида самарали шакл,
метод ва воситаларидан унумли фойдалана олиш имко-
ниятига эга бўлиши керак. Тарбиячи юксак даражадаги
педагогик маҳоратга, чунончи коммуникативлик лаёқа-
тига эга бўлиш, педагогик техника, нутқ, юз, қўл, оёқ ва
гавда қаракатлари, мимика, жест, пантомимика) қону-
ниятларини чуқур ўзлаштириб олиш лозим. Тарбиячи
болаларни кузата оладиган, уларни хулқи, хатти-ҳаракати
сабабларини тўғри тах^ил қилиб, унга таъсир этувчи во-
ситаларни қўллай оладиган бўлиши керак. Ёш авлодни
керакли билим, малака, кўникмалардан хабардор қилиш
учун тарбиячи нутқ маданиятига эга бўлиши ва унинг
нутқи қуйидаги хусусиятларда акс эттира олиши керак.
• Нутқнинг аниқлиги.
• Нутқнинг иродавийлиги.
• Нутқнинг софлиги (унинг турли шева сўзларидан
холи бўлиб, фақат адабий тилда ифода этиш, жаргон,
(муайян касб ёки соҳа мутахассисларга хос сўзлар) варва
ризм (муайян миллат тилида баён этиладиган нутқца ўзга
миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши) вуль
гаризм (ҳаракат қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар)
Download Do'stlaringiz bilan baham: |