дан кейин ўйин, меҳнат фаолиятининг пайдо бўлиши ва
ҳоказо.
Бола шахсининг шаклланишида таълим-тарбия, бу
ишни амалга оширишда педагог етакчи роль ўйнайди.
Бу эса ҳар бир бола шахсининг шаклланишида уларнинг
жавобгарлигини оширади. Тарбия ижтимоий муҳит ор-
қали келадиган тарбиявий таъсирларнинг барчаси билан
боғлиқ ҳолда таъсир қилади. Бунда қулай самарали
омиллардан фойдаланилади, салбий таъсирларнинг ку-
чини маълум даражада камайтиради. Таълим-тарбия жа
раёнида қуйидаги ҳолатлар юзага келади.
Таълим-тарбия жараёнида киши организми ривож-
ланади ҳамда муҳитни стихияли таъминлай олмайдиган
нарсалар таълим-тарбия орқали ўрганилади. Масалан,
www.ziyouz.com kutubxonasi
бола ўз она тили атрофии ўраб олган муҳитнинг таъси
рида ўрганиб олиши мумкин. Аммо ўқиш ва ёзишни
махсус
таълим
орқали
ўрганади.
Маълум
билим,
кўникма малакалар таълим-тарбия жараёнида эгаллана-
ди.
Таълим-тарбия ёрдамида боланинг баъзи бир туғма
камчиликларини керакли томонга ўзгартириш мумкин.
Масалан, баъзи бир болалар айрим камчиликлар билан
туғилади. (кар, соқов, кўр в.ҳ).
Таълим-тарбия ёрдамида муҳитни салбий таъсири
натижасида юз берган баъзи бир камчиликларни туга-
тиш мумкин.
Тарбия жараёнидаги фаоллик асосида фаолиятни ҳар
хил турлари шаклланади. Уларнинг асосийлари муноса-
батда бўлиш фаолияти, билиш, буюм билан бўладиган
фаолият, ўйин, оддий меҳнат ва ўқув фаолиятларидан
таълим ва тарбия орқали амалга ошириладиган фаоли-
ятларни болалар ўзлари мустақил ўзлаштира ололмайди-
Download Do'stlaringiz bilan baham: |