Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов
Оила педагогикаси ва бола тарбияси
Download 1.11 Mb.
|
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ
Оила педагогикаси ва бола тарбияси.
Мустакил Ўзбекистоннинг оилаларининг миллий харакатлари. Жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиетини жадаллаштириш шароитида инсон омилини вужудга келтириш давр талабига айланди. Баркамол инсон ҳақида, унинг меҳнати ва турмуши, маънавий тараққиети ҳақида ғамхўрлик жумхуриятимизнинг асосий мақсадидир. Киши хислатлари унинг меҳнатга, маънавий, ғоявий ва маданий бойликларга муносабатининг асослари оилада шаклланади. Жамият мустаҳкам, маънавий ва ахлоқий жихатдан соғлом оила бўлишидан манфаатдордир. Шу сабабли жумхуриятимиз оилани мустаҳкамлашни, болалар тарбия демакдир. Худди шу маънода келажагимиз бўлмиш еш авлод тарбияси ва унинг тараққиети давлат аҳамиятига молик масала ҳамдир. Иккинчи томондан, жамиятнинг оила ва оилавий тарбияга бўлган талаби ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Зотан, ота-оналарнинг болалар тарбияси юзасидан масъулиятини кучайтириш, тарбиялашга оид лаеқатини ошириш, оилавий ва ижтимоий тарбия бирлигини таъминлаш ҳозирги куннинг долзарб масаласидир. Оилавий тарбия деганда ота-оналарнинг ўз ҳаётлари, турмуш тарзлари асосида бола шахсида дунёқараш асослари, сиёсий, ахлоқий, эстетик ва бошқа ижтимоий омилларни шакллантириш мақсадида мунтазам, изчил, ғоявий ва маънавий таъсир кўрсатиш жараёни тушунилади. Бироқ, бунда жамиятимиз тараққиети муносабати билан оила, унинг барча ҳаетий босқичлари жиддий ўзгаришларга учраетганлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Миллатларнинг тарихий, миллий ва регионал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оилалар тараққиетини умумий ва хусусий тараққиетлар асосида оилавий тарбияни мақсадга мувофиқ яхшилаш лозим. Бу давлатимизнинг оилада еш авлодни ҳар томонлама камол топтириш жараенига қаратилган илмий ва амалий тавсияларидан биридир. Ҳозирги замон тараққиети ҳар бир шахсдан воқеликни тўғри тушунишни, хулоса чиқаришни, ахлоқий покликни ва ҳиссий-асабий чидамлиликни, жамиятимиз ҳаетининг барча жабҳаларида мустаҳкам ва фаол бҳлишни талаб этмоқда. Маълумки, шахснинг бундай ижтимоий, эмоционал, хулқий ва бошқа сифатларига оила асос солади, шакллантиради ва камол топтиради. Келажагимизнинг қандай бўлиши ҳозирги кунда бир тарбиялаетган ешларга боғлиқ. Бундай улкан вазифани амалга оширувчи, моддий ва маънавий бойликларни яратувчи асос оиладир. Оила жамиятнинг бошланғич ижтимоий бўғин сифатида мураккаб таркибга эга бўлиб, у ўз фаолиятида оила аъзоларининг эҳтиежи ва қобилияти, турли фаолиятнинг мақсад ва вазифаларинигина эмас, балки тарбиявий фаолиятни ҳам акс эттиради. Унинг мураккаб ва кўпқиррали фаолиятининг ҳаетийлиги икки томонламадир. - биринчидан, жамиятнинг кичик бир қисми ижтимоий ўзгаришларни ўта сезгирлик билан илғаб оладиган, ўзида акс эттирадиган белгидир. Шунга асосланиб оилавий тарбияни ижтимоий тарбиянинг асосий қисмларидан бири деб ҳисоблаш лозим. - иккинчидан, оиланинг мураккаб ва кўпқиррали фаолияти унинг вазифалари ва тузилишига, ижтимоий турмуш тарзига, оила аъзоларининг ижтимоий фаолиятларига, уларнинг барча қизиқишлари, эҳтиежлари ва муносабатларига боғлиқлигини назардан қочирмаслик керак. Оилавий тарбия методологиси ва методикаси учун энг муҳими унинг алоқадор томонларини, яъни тарбиявий вазифаларни бир маромга солиш, оиланинг ўзига хос хусусиятларини вамавжух имкониятларини аниқаш катта аҳамият касб этади. Оиланинг тузилиши ва вазифаларини таҳлил этишда у жамиятнинг ижтимоий-маънавий ўзаги эканлиги яна бир бор аен бўлмоқда. Шу сабабли оиланинг аниқ бир мақоми, асоси бўлиши керак ва у кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиши, ешларда ахлоқий фазилатларни, жисмоний камолотни, ақлий зийракликни шакллантириши зарур. Оилавий тарбиянинг ўзига хослиги шундаки, у болаларги ота-оналарнинг ота-оналик, қон-қариндошлик хислатларини узатиб, шахснинг умумий ва ҳиссий ривожланишинигина таъминлаб қолмай, балки шахснинг мавжуд имкониятларини ва ахлоқий камолотини ҳам ўстиради. Шу сабабли оилавий тарбия доимо мавжудлиги, кўрсатмалилиги ва сержилолиги билан ажралиб туради. Унда асосий вазифани халқ, одобга доир тадбирларни болага тўғри ўргатиш, маслаҳат бериш, катталар тажрибасигина эмас, балки оиланинг яшаш тарзи, муҳити, ота-оналарнинг касб-ҳунари, оила аъзоларининг маънавий- руҳий муносабатлари ўйнайди. Оила ва оилавий тарбия муаммолари билан шуғулланувчи олимларнинг тадқиқотларида асосий эътибор оила бўйича амалдаги бўлинишга ва болалар тарбиясида ота-оналарнинг фаол даражасига қаратилади. Шунингдек, ота-оналарнинг, болаларнинг ҳамда аелларнинг бандлиги ва уларнинг болалар тарбиясига бўлган таъсири оиланинг моддий имкониятлари ва турар жойларига боғлаб ўрганилади. Жамиятнинг моддий ва маънавий камолоти ешларни турли ижтимоий вазифаларни бажаришга, тўпланган муносабатларга доир тажрибаларга, моддий ва маънавий қадриятларга ҳар томонлама ва узоқ тайерлаш лозимлигини талаб этмоқда. Оилавий тарбияда муҳим аҳамият касб этувчи объектив ва субъектив омилларни билмоқ лозим. Объектив омилларга оиланинг моддий фаровонлиги, даромадларнинг турлари, ўзига хослиги ва савияси, уй-жой билан таъминланиш даражаси, мактабгача муассасалардан фойдаланиш, шунингдек, оила аъзоларининг сони, таркиби ва бошқаларни киритиш мумкин. Субъектив омилларга эса оиладаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, маълумот, оила аъзоларининг маданий-маънавий савиялари, ота-оналарнинг муомала маданиятлари ва бошқалар киради. Оилавий тарбиянинг мураккаблиги яна шундаки, ҳар бир оила ўзига хос бир олам, жамиятнинг ўзига хос кичик уюшмаси бўлиб, тарбия ишида ўзига хос хусусиятларни намоен қилади. Ана шунинг учун ҳам оилавий тарбиянинг шакл ва услубларини умумлаштириш ва унга бирон-бир тавсиялар бериш ноқулай ва қийиндир. Ота-оналар қанчалик маънавий бой, эътиқодли ва юқори маълумотга эга бўлсалар, шу даражада такомиллашган услуб орқали ўз фарзандларини тарбиялайдилар. Улар фақат маслаҳат бериш, маъқуллаш, мукофотлаш, жазолаш, суҳбат ва ҳикоя, фикр алмашиш билангина эмас, балки шахсий намуналари, болалари билан биргаликда ишлаш, уларни меҳнат фаолиятига тортиш орқали ҳам тарбиялайдилар. Болалар фаолиятида иштирок этиш уларга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг энг самарали усулидир. Агар болалар ота-оналарининг машғулотларига ўта қизиқиш билан муносабатда бўлишса, улар ўртасида дўстона муносабатлар қарор топади. Болалар ота-оналаридан, ака ва опаларидан ўзаро муносабат мезонларини ўрганиб, нима яхши-ю нима емон, нима фойдали-ю ва нима зарарли эканлигини билиб оладилар, улар ҳақида аниқ тасаввурларга эга бўладилар. Бундан ташқари, оила тажрибали ва касби жихатидан турлича ешдаги кишиларни бирлаштириб туради. Оила аъзоларининг турмуш ва хаетий тажрибалари, маданий савиялари қанчалик бой бўлса, улар болалар билан шу даражада яхши мулоқотда бўла олишади, болаларнинг қизиқишларини ўстира олишади. Ота-оналарнинг умумий, маданий, маълумот савияларининг кўтарилиши ва ижтимоий фаоллик қарор топиши мактаб ва оила алоқалари хусусиятининг ўзгаришига сабаб бўлди. Агар мактаб оила тарбияшунослигига ҳурмат билан муносабатда бўлса, унинг бойликларидан, яъни ота-оналар обрўси, шахсий намунаси, ижобий хиссиетлар асосида тарбиялашларидан фойдалана олса, у холда ота- оналар оталиғи катта кучга, тарбия самарадорлигини таъминловчи мезонга айланади. Ҳозирги замон оилалари мавжуд жамият билан узвий боғлангандир. Шаҳарларнинг ўсиши, яшаш шароитларининг яхшиланиши, халқнинг моддий ва маданий турмуш савиясининг ошиши ешларни баркамол инсон қилиб тарбиялашга таъсир қилади. Оилавий тарбиянинг мақсади ва мазмуни барча регионлар бўйича олганда бир-биридан маълум даражада фарқланади. Бу фарқлар миллатларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари, ижтимоий-тарбиявий ва маҳаллий шароитлар билан белгиланади. Чунки мамлакатимиздаги халқ ва элатларнинг тарихий-ижтимоий тараққиет босқичи, оилавий турмушнинг тарихан таркиб топганлиги, бу борада диннинг салмоқли хиссаси ўзига хосликни вужудга келтиргандир. Тарбия масаласига ендашадиган бўлсак, кам болали оилаларга нисбатан кўп болали оилаларда болалар тарбияси анча енгил кўчади. Чунки кўп болали оилалардаги болалар ота-оналарининг хатти-ҳаракатларини, ака ва опаларининг улар ўртасидаги ғамхўрликларини, айниқса, бир-бирларига бўлган дўстона муносабатларини, уйдаги ҳар хил вазифаларни сидқидилдан бажаришларини, кичикларнинг катталарга одоб билан муносабатда бўлишларини табиий ҳолда кўрадилар, кузатадилар. Ўзларида ҳам ана шундай ахлоқий сифатларни шакллантириш истаги вужудга келади. Шу сабабли бир қанча болалари бўлган оилада ота-оналарнинг ғамхўрликлари ўзига хос хусусият касб этади. Бундай ғамхўрлик тенг тақсимланган бўлади. Катта оилада бола ешлигидан жамоага мослашади, ўзаро алоқалар асосида тажриба тўплайди. Агар оилада катта ва кичик болалар бўлса, улар ўртасида турли кўринишлардаги меҳр-муҳаббат ва дўстлик қарор топади. Оилавий ҳает болаларни инсоний муносабатларда ўз шахсини камол топтириш имкониятини беради. Кам болали оилаларга нисбатан кўп болали оилаларда шундай ҳаетий вазифалар мавжуд бўладики, масалан, катта акагача ва кичик укагача бўлган меҳр-муҳаббат, яъни бир-биридан фарқланувчи ҳиссиетни, ака-ука ва опа-сингиллар ўртасида бир-бирлари билан нарсаларнинг тенг айирбошлаш ва бошқалар пайдо бўлади. Оиланинг туб мақсади ва ҳаракатларининг мазмуни болаларни умуминсоний хулқ мезонларига риоя қилган ҳолда уларни бўлажак меҳнат фаолиятига тайерлашдан иборатдир. Қолаверса, уларнинг ғоявий-сиесий, маданий-оқартув борасидаги қизиқишларига эътибор берилади. Бу борада турли оилаларда берилаетган тарбиянинг бир- биридан фарқи борлигини ҳам унутмаслик лозим. Агар оилада ота- оналар катта ешдаги кишилар бўлса, улар меҳнат нонидан баҳраманд бўлаетган бўлсалар, инсоний эътиқодлар мавжуд бўлса, бундай оилада тарбияланаетган ешлар ҳаетда муносиб инсон бўлиб етишадилар. Оилада болага маънавий - иммунологик тарбия беришнинг методологии: асослари маълумки, оилада соглом мухитни карор топтириш мураккаб жараён булиб, у жамият тараккиётига мое равишда динамик тарзда ўзгариб туради. Бу муаммо азал - азалдан мавжуд булиб, унинг ечими хам давр талабига мос равишда турли куринишларда шаклланиб келмоқда. Хозирда ёшлар онгини ёт гоялар билан захдрлашларга каратилган радикал карашлар, анъанапаримизга мутлоко ёт экстремистик ва террористам гоя л ар ни мамлакатимизга кириб келишини бартараф этувчи миллий мафкурамиз мавжуд. Маълумки, миллий мафкурамизнинг мазмун - мохиятини бунёдкор гоялар ташкил этади. Унда инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик тараннум этилиб, бунёдкорлик ва миллий кадриятларимиз улугланади. Демак, биз тарбиялаётган болалар кур - корона таклиддан холос булган ёшлар булиб, улар хакни нохақдан ажрата оладиган булишлари керак. Ушбу сохада олиб борган илмий изланишларимиз ёшларимиз маънавий - иммунологик тарбия (МИТ)сини тугри ташкил этиш келажакда фарзандларимизни маънавий етук ва баркамол килиб тарбиялашга мустахкам пойдевор булади, деган хулосани чикаришга имкон берди. Шунингдек, тадкикот натижалари МИТ жараёнининг узи хам купгина бир - бирига узаро узвий боглик булган омиллар, тарихий асослар, бола тарбиясига оид воситалар, талаблар ва тамойилларни хам эътиборга олиш кераклигини хамда МИТни амалиётга жорий этишнинг йуналишлари, йуллари, шакллари ва усулларини хам тадкик этиш лозимлигини курсатди . Оилада бола тарбиясига куйиладигаи талаблар. Оилавий мухит ва ундаги бола тарбиясининг маънавий жихатлари оилалардаги соглом турмуш тарзини шакллантиришда мухим ахамият касб этади. Унда миллий кадриятлардан ва айни чогда умуминсоний кадриятлар тамойиллардан самарали фойдаланиш ута мухим булиб - бу оилада болага МИТ беришга куйилган асосий талаблардан биридир. Замонавий оилалардаги болага МИТ беришнинг яна бир асосий талабларидан бири - бу оилада болаларни миллий мустақиллик рухида тарбиялаш, улардаги миллий гурур, миллий онг ва ўз – узини англашни юксалтириш билан бирга ватанпарварлик туйгуларини шакллантиришдан иборатдир. Шунингдек, оилада болага МИТ беришга куйилган талабга кушимча килиб куйидагиларни хам киритиш мумкин: • Оилада болага муомала одобини ургатиш керак. Бунга муомала одоби барча одамларни хурматлашни, кадр – кимматини жойига куйиб миллий ва умуминсоний ахлокий маданият коидаларига риоя этишини талаб этишлигига эътибор каратиш керак. Бу оркали оилада фарзандларимизни маънавиятли килиб тарбиялашга эришамиз, акс холда оилада маънавий кашшок (дангаса, бефарк, миллий гурурли булмаган, уз - узини хурмат килишни билмайдиган ва шу кабилар) кишилар хам пайдо булиб колиши мумкин; • Оилада болага саломлаш иш одобини ургатиш керак. Бунда фарзандлар онги ва калбига «Ассалому алайкум» ва «Ва алайкум ассалом»ларнинг мазмун - мохиятини чу кур сингдириш керак. Агар саломлашишда айтиладиган гаплар чала айтилса, унинг негизида канака ният ётганлигини фарзандларимизга етказиш керак. Бунинг маданиятсизлик эканлигини фарзандларимизга етказиш керак. Айникса, хар хил киликлар килиб саломлашиш (чао, деб қўл кутариб қўйиш; привет, деб жилмайиб утиб кетиш ёки карс этиб кулга уриб қўйиш; қўлни - қўлга бериш калласини калласига ва тупигини тупигига теккизиш ва шу кабилар) ўта маданиятсизлик булиб, у миллий маданиятимизга зид булган қўполлик эканлигини фарзандларимиз онги ва калбига мунтазам равишда сингдириб боришдан эринмаслик керак. Бу оиладаги МИТни самарали олиб боришнинг асосини ташкил этади; Оилада боланинг нуткини устнРишга эътибор бериш керак. Бунда оилада бола МИТда нутқ маданиятини шакллантиришни боланинг тили чикаётган пайтдан бошлаб олиб бориш керак ва бунда боланинг сузларнинг тугри талаффуз килишини назорат килиш бу борада ута мухимдир; • Оилада болани кийиниш одобига ургатиш керак. Унда фарзандпарингизга уй кийими, тунги кийим, мехмондорчиликка боришдаги кийим, мактабгача таълим муассасасига боришдаги кийимлар, байрамга мое кийимлар хакида тушунча беринг. Фарзандларингизда хар хил ёзувлар ёзилган ва суратлар чизилган кийимларни кийишни одат тусига келтирманг. Агар бунга йул куйсангиз болангиз Европа маданиятининг «Оммавий маданият ва эркинлик» никобидаги гурухпар домига тушушга шароит яратган бўласиз. Бу болага МИТ беришда ута мухим жикатдир. • фарзандларга мехмонга бериш ва мехмон кутиш одобини ургатиш керак. Бунда фарзандларга мехмонга боргандан курук бормасликни, яъни борадиган уй эгаларига ёкадиган ва уларга мос хадя олиб борган маъкул (Бунга албатта имконият даражада ёндашилади) ва мехмондорчиликда мулойимлик ва самимийпик ва очик чехра билан саломлашишни ургатиш албатта керак. Мехмон кутиб олишда эса тоза, покиза, янги, чиройли, едиримли таомлар тайёрлашга эътибор каратилгани маъкул. Мехмонни очик чехра билан кутиб олиш лозим; • оилада оилавий низолар булмаслигига харакат килиш керак. Бунда оилавий низо - жанжалларнинг фарзандингиз тарбиясига салбий таъсир килишлигини унутманг. Бу оркали фарзандларингизда куполлик, инсон шахсига хурматсизлик билан караш, оила истикболини уйламаслик каби иллатларни пайдо булишига сабаб булади. Бу охир - окибат фарзандларнинг уз ота - онапарини хам хурмат килмаслигига асос булиши мумкин, яъни оилада маънавий жихатдан кашшок булган фарзандлар шаклланиб колади. Бундай фарзандлар дан оила хам, жамият хам. давлат хам фойда курмайди, балки зарар куради. • оилада ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчини фарзандларингиз онги ва калбига мунтазам равишда сингдириб бориш керак. Хар кандай ота - она, агар оиласини мукаддас деб билса, улар албатта уз бурчларини тугри англаши керак. Бунда фарзандга чиройли исм қўйишдан бошлаб, уйли жойли килишгача фарзандларига ибрат - намуна курсатиб фидойи булишини шиор килиб олиши керак. Шунинг билан бирга фарзандларни хамиша халол лукма билан яшаш, мазмунли яшаш, деган хикмат билан ахлокий жихатдан безаб бориш хам ота - оанинг энг асосий бурчларидандир; • фарзанднинг ота - она олдидаги бурчларини, улар онги ва қалбига сингдириш хаётий шиорингиз булсин. Бунда фарзандларга панд - насихатларни тинглашни, оила аъзолари уртасидаги узаро соглом муносабатни шакллантиришни, катталарга хурматни, кичикларга иззатни, килган хизматни миннат килмасликни, кекса ота оналар ва дада — аяларга мехрибонлик курсатишни, мехр -мурувватли булишликни ва шу каби инсоний сифатларга амал қилишликни ургатиш зарур булади; • оила болани жазолаш ёки рагбатлантиришнинг меъёрини билиш керак. Бунда оилада боланинг бир килган хатосини яна такрорласа, бу ёмон. Бундай бола локайд боладир. Ундай болалар охир - окибатда манкуртга айланади. Бу эса иллатдир. Бундай холатлардаги болаларга килган хато ва камчилиги учун жазолаш мумкин. Жазолашнинг меъёридан ортиб кетиши болани жамият учун зарур келтирувчи маънавий кашшок одамга айлантириб куйишлигини унутманг. Шунинг учун болага нима килиш мумкин, нима килиш мумкин эмаслигини билиш керак. Рагбатлантиришда эса фарзандга курсатилган ортикча мехрибончилик уни кибр-хаволи килиб куйишлигини хам унутмаслик керак. Хулоса Хулоса урнида шуни таъкидлаш керакки, оилада боланинг МИТга куйилган талаблар каторини яна давом эттириш мумкин. Хаммасидан кўзланган асосий максад битта, у хам булса, фарзандларимизни маънавий етук, баркамол килиб тарбиялашдан иборатдир. Оилада болага ахлокий тарбия бериш тамойиллари. Оилада катталарга хурмат, кичикларга иззат курсатиш, ота - оналар билан фарзандларнинг бамаслахат иш тутиши, уларнинг бир - бирига хеч қачон ёмонликни раво курмаслиги, оила аъзоларини энг хурматли ва азиз инсонлар деб билиш оркали оила аъзолари уртасидаги бир -бирига булган мехрни мустахкамлаш, бир - бирларини хурмат килиш кўникмаларини шакллантириш, келажакда улар бир - бирини хурмат қиладиган, бир - бирига мехр улашадиган, бир - бирини согинадиган, бир бирига ёрдам берадиган одамлар булишлигини фарзандлар онгига калбига сингдириш оилада болага МИТ беришнинг асосий тамойилларидандир. Шунинг билан бирга оилада болага тарбия беришда қуйидаги жихатларга хам эътибор берилса, МИТ янада самаралироқ кечади: • оиланинг моддий таъминоти ва ота — оналарнинг маънавияти бола тарбиясида ижобий урнак булиши керак; • оилада ота - онанинг турмуш тарзи соглом маънавий мухитдан иборат булиши керак; • оиланинг демократии тамойиллари ва узаро хурмат асосида бошкарилиши керак; • оила аъзоларининг физиологик, рухий, интеллектуал ва маънавий жихатларидан соглом булиши керак; • оиладаги оилавий орзу - хавас билан оилавий имконият ва оилавий эхтиёжлар узаро вобасталигининг мавжудлигига доимо эътибор бериш керак; • оилада эр - хотиннинг рухий ва маънавий холатлари бир -бирига тугри ва мос келиши керак; • оилада бола тарбиясида ота - оналарнинг фикрлари уйгун булмоги лозим; • оила аъзолари уртасида бош максаднинг белгилаб олинганлиги ва уни бажаришга барча оила аъзолари фидойилик курсатишлари керак; • оилада фарзандларни билимнинг мехнатнинг мол – дунёнинг кадрига етишга ургатиш оркали, уларнинг билим олишга, мехнат килишга, халол йук билан мол - дунё топишга булган хавасини ва тасаввурларини шакллантириб боришнинг самарали ва таъсирчан усулларидан мунтазам равишда фойдаланиб бориш керак; • оилада фарзандларга таъмагирлик иллат эканлигини ва бировнинг молига куз олайтириш текинхурлик эканлигини мунтазам равишда тушунтириб бориш керак; • фарзандлардаги салбий хатти - харакатлар (дангасалик, угрилик, купол муомапалик, мехрсизлик, бировнинг хакига жабр килиш ва хж.)ни уз вактида тузатиб боришда ота - оналар уха синчиков булиши керак; • фарзандларингизнинг ижобий томонларини (бир юмушни бажаришда, хайрли хатти - харакатида) уз вактида сезиб, уларни рагбатлантириб (олкишли сузлар билан, миннатдорчилик билан, моддий таъсирлар билан ва х-к.) бориш ота - оналарнинг одатига айланиши керак; • фарзандларга доимий равишда «яхши нима» ёки «ёмон нима» эканлигини тушунтириб бориш хам бола МИТсида мухим ахамият касб этишлигига эътибор килинг. Демак, оилада фарзандларни тарбиялашда МИТ тамойилларига эътибор бериш зарур, чунки мустакиллигимиз фарзандларини баркамоллик сари интиладиган килиб тарбиялашимиз лозим. Шуларни хисобга олиб куйида оилада болага МИТ бериш тамойилларини келтиришни лозим топдик: • Ватанпарварлик. Бунда болага юртга содикдик тасаввурлари сингдирилади; • Миллий ифтихор. Бу болага бой маданий - маърифий, харбий кудрат хакидаги фикрларни сингдириш оркали уларда фахрланиш туйгуси шакллантирилади; • Инсонпарварлик. Бунда болапар онгига инсонни улуглаш ва севишнинг хосияти сингдирилади; • Мехнатсеварлик. У уз оиласида, махаллада фаолият курсатаётган жамоасида, жамоат топширикларини сидкидилдан бажариш жараёнида амалга оширилади; • Иймон - эътикодлнлик. У юксак маънавий камолотга эришишни кўзлаб иш юритиш оркали хал этилади; • Халоллик. Унга хаётнинг барча жабхапарида яхшилик билан сугорилган ишларни бажаришдаги фаолияти оркали эришиш мумкинлиги фарзандлар онгига сингдирилади; • Эркинлик. Унга бахтимиз комусида белгилаб берган конун -коидалар асосида фаолият юритиш эркинлиги фарзандлар онгига сингдирилади; • Маънавий поклик. Унга фарзандларни халолликка, багрикенгликка, мехр - шафкатли булишга интилтириш ва бу борада узи ибрат - намуна була олиш оркали эришилади; • Одиллик. Унга атроф - теваракда юз бераётган вокеа ва ходисаларга холислик (хакконийлик) билан ёндашиш оркали эришилиши фарзандлар онгига сингдирилади; • Байналминалчилик. У миллати, злати, тили, дини, халклари ва уларнинг урф - одатлари кандай булишидан катъий назар умуминсоний кадриятларни хамма нарсадан устувор деб билиш оркали сингдирилади. Оилада бола тарбиясига оид воситалар. Миллийлигимизда оила деган «мукаддас кургон» бор ва бу кургонда яшовчи катта -кичик аъзолар бор (бобо - буви, ота - она, угиллар, кизлар). Буларнинг узига хос ва мос дунёси бор. Шу сабабли «Оила дунёси» деган ибора истеъмолда юрибди. Оиладаги бола тарбияси хам ана шу «Оила дунёси»га богликлиги хеч кимга сир эмас ва бу бизга халк педагогикасининг тадкикот объекти эканлиги хам азал – азалдан маълум. Шу сабабли оилада бола тарбиясининг методологик асосларини ишлаб чикиш бугуннинг долзарб масалаларидандир. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling