Мактабгача таълим тарбиячилари” касбий қайта тайёрлов


Тайёрлов гурухларида савод ўргатиш жараёнини ташкил этиш


Download 1.02 Mb.
bet5/11
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1507620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТАЙЁРЛОВ ГУРУХЛАРИДА ЎҚИШГА ВА САВОДГА ТАЙЁРЛАШ

Тайёрлов гурухларида савод ўргатиш жараёнини ташкил этиш

Жамият қандай бўлса, мактабгача таълим ҳам шундай қиёфа касб этади. Таълимнинг янги мазмуни тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама камол топишига, уларни такомиллаштиришга қаратилгандир. Айниқса, болаларни хат-саводга ўргатиш, луғатини бойитиш, нутқларини ривожлантириш орқали бошқа ўқув фанларини ўзлаштиришга эришмоқ лозим.
Савод ўргатиш жараёнини тўғри ташкил этиш учун болаларнинг унга нутқий тайёргарлигини ўрганиш талаб этилади. Олдин болаларни махсус ўрганиш лозим. Бунда
Савод ўргатиш ишларини тўғри ташкил қилиш учун қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
1. Таълимнинг дидактик жиҳатларига эътибор бериб, уни сўнгги ютуқлар билан тўлдириб бориш.
2. Тарбияланувчиларнинг ёш ва физилогик жиҳатларига эътибор бериш.
3. Уларда мустақил фаолиятни ривожлантириш усулларини кенг қўллаш.
4. Ўқиш ва ёзишнинг узвийлигига эътибор бериш.
5. Алифбо харфлари ва унга қўшимча материаллардан ижодий фойдаланиш.
Савод ўргатишда:
- таълим-тарбиянинг замонавий тамойилларига,
- халқ педагогикаси анъаналарига, миллий қадрият ва ахлоқнинг одоб мезонларига қатъий риоя қилиш;
- тарбияланувчиларнинг руҳий ҳолатлари ва ўқиш-ўрганишга қизиқиш даражаларини ҳисобга олиш;
- ёзувга ўргатишда уларнинг товуш-ҳарфларни аниқ фарқлай олишига эътибор берилади.
Савод таълимидаги асосий мақсад ва вазифа болаларга ёзиш ва ўқишни ўрганишга ишонч ҳосил қилиш, ўз билимларини ҳеч тортинмай, эркин, бурро-бурро, мантиқли ва ифодали гапиришга ўргатишдан иборат.
Савод таълимида болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг хотираси, диққати, нутқи, тафаккури ва идрокини тарбиялаш энг муҳим омиллардир.
Ҳозир болаларни савод ўргатишга махсус тайёрланаяпдилар. Улар учун тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Тайёрлов гуруҳларида болалар товуш-ҳарф билан танишадилар ва ёзувга ўрганадилар.Тайёрлов гуруҳларининг таълим мазмуни ва ташкил этиш муддати бир хил бўлмасада, лекин бу даврда болаларнинг нутқий тайёргарлигини ўрганиш учун қуйидагиларни аниқлаш тавсия этилади:
1. Ўқиш кўникмасини аниқлаш.
2. Ёзув кўникмасини аниқлаш.
3. Товушни таҳлил қилишга тайёргарлиги.
4. Оғзаки боғланишли нутқи.
5. Шеърни ёд олиши.
6. Эртак айтиши.
7. Фикр баён қилиши.
Маълумки, тарбияланувчилар тайёрлов гурухига ҳар хил тайёргарлик билан келади.Ўқув материаллари тайёрлов гурухи тарбияланувчилари савиясига мос, изчил равишда берилади. Шунга қарамай, ҳар хил тайёргарлик билан келган тарбияланувларнинг ўзлаштириши турлича бўлади. Бу савод ўргатиш жараёнида тарбияланувларга дифференсиал ва индивидуал ёндашувни тақозо этади. Бундай ёндашиш таълимнинг барча босқичларида ҳам яхши натижа беради.
Тайёрлов гурух тарбиячиси 6-7 ёшли болаларнинг руҳий ва физиологик хусусиятларини яхши билиши лозим. 6-7 ёшли болалар бир турдаги машғулот узоқ давом этса, тез чарчайдилар. Тарбиячи буни ҳисобга олиб машгʻулотларнинг тури ва усулларини ўзгартириб туриши зарур.
Айниқса, тайёргарлик давридаги ишлар бериладиган материалларнинг эмоционал жиҳатдан юксак даражада бўлишига боғлиқдир, чунки кечагина уларнинг фикри ўйин эди. Бинобарин, улар ўқиш-ёзишдек ақлий фаолиятга бирданига кириша олмайдилар; тайёрлов гурухидаги ўқув ишларини ўз хоҳишларига бўйсундирмоқчи бўладилар.
Бу даврда оғзаки машқлар ҳаракат ва сезги аъзолари қатнашадиган фаолият билан алмашиши лозим: гап тузиш ва уни узун чизиқча билан белгилаш, гапни сўзларга бўлиш, қисқа чизиқчалар билан белгилаш каби.
Тайёргарлик даврида тарбиячи билан тарбияланувчи орасида мустаҳкам алоқа, дўстлик пайдо бўлиши зарур. Бундай дўстлик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, албатта. Ёқимли муомала, бола кўнглини топа билиш, унинг нима демоқчи эканлигини хатти-ҳаракати, имо-ишораларидан, ўқиб олиш, ютуғи учун рағбатлантириб бориш, хатоси учун койимасдан, ётиғи билан тушунтириш орқалигина дўстлик уйғониб, мустаҳкамланиб боради. Бола тарбиячи мураббийни ўзининг энг яқин кишиси деб билиши лозим.
Тарбиячи мураббий 6-7 ёшли боланинг ёш хусусиятини тўла ҳисобга олиши, тушунарсиз суҳбатлар, танбеҳлар билан уларнинг кўнглини қолдирмаслик зарурлигини ёдда тутиши керак.
Болаларнинг оилалари ҳақида, ўйини, сайр ва меҳнатлари, кўрган-билганлари ҳақида суҳбатлар ўтказиш тарбиячи мураббийнинг уларни яхши билиб олишига имкон беради,бола ўзини тарбиячи мураббийига яқин тута бошлайди.
Хат-савод ўрганиш таълимнинг муҳим босқичи бўлиб бу даврда тарбияланувчиларга тўғри ўқиш, чиройли ёзиш ҳамда ўқиганларини сўзлаб бериш ўргатилади. Нутқни гапларга, гапни сўзларга, сўзни бўғинларга ажратиш товушларни эшитиб, талаффуз қилиб бир-биридан фарқлаш, сўзда товушларнинг бирин-кетинлигига эътибор беришни ҳам билиб олишларини таъминлайди.
Савод ўргатиш даврида тарбияланувчилар билими машғулот жараёнида барча ишларга боғлаб аниқланади. Боғланишли нутқни ўстириш ҳам ўқиш ва ёзув машғулотларига узвий боғланиб кетади.Ўқишга ўрганиш билан параллел равишда ёзувдан ҳам элементар малака ҳосил қиладилар. Дастурга мувофиқ тарбияланувчилар ёзувдан қуйидаги малакаларни эгаллашлари лозим:
 Партада тўғри ўтириш, дафтарни тўғри қўйиш, чизиқларни чамалаш, ёзаётганда ручкадан тўғри фойдаланиш, ҳошияга риоя қилиш;
 Иш дафтари ёки алифбе дарслиги асосида ўзбек алифбосидаги барча катта ва кичик ҳарфларни ёзиш, шунингдек, ҳарфларни сўзда бир-бирига боғлаб ёза олиш, босма матнни ёзма матнга айлантириб ёзиш;
 Таҳлил қилинган сўз ва икки-уч сўзли гапларни тарбиячи мураббий ёрдамида ёзиш;
 Талаффузи билан ёзилишида фарқ қилмайдиган сўзларни кўчириб ёзиш, ёзганларини матнга қараб, шунингдек, изоҳлаб ўқиш билан текшириш;
 Оғзаки тузилган ҳикоядан олинган гапни ёзиш.
Аналитик-синтетик товуш методи тамойилига мувофиқ, ўқиш ва ёзув бирлиги сақланади. Ҳарфларни ёзишда ўқишга ўргатишдаги таркиб асос қилиб олинади, яъни ўқиш машғулотида тарбияланувчилар ҳарфни ўзлаштирадилар, матнни ўқийдилар, ёзув машғулотида эса шу ҳарфли сўзни ёзадилар.
Ёзувга ўргатиш, биринчи навбатда, график малака ҳосил қилишдир. Ҳар бир малака ҳам таълим бериш, кўникмани шаскллантириш ва шу асосда қатор машқларни бажариш натижасида ҳосил қилинади.
График малака, биринчидан, қўл-ҳаракат малакасидир, бу ҳаракат биринчи қарашда мускул кучига асосланади. Иккинчидан, ёзув жараёнида нутқнинг ўзлаштирилган бирлиги бўлган товуш график белгиларга, яъни ҳарфга таржима қилинади.
Бу ёзувга онгли фаолият тусини беради. Ёзувнинг онглилиги, биринчидан, товуш ва ҳарфнинг тўғри нисбатини, иккинчидан, бир қанча график ва орфографик қоидаларга риоя қилишни, учинчидан, ўз фикрини, таассуротини ифодалашда ёзув малакаларидан фойдаланишни талаб қилади.
Ёзишга ўрганишдан асосий мақсад, фикрни ёзма ифодалаш бўлиб, бу мақсадни болалар тез англаб йетсалар, уларда ёзма нутқ малакаси шунчалик муваффақиятли ва тўғри шаклланади. Савод ўргатиш жараёнида болалар жуда секин ёзадилар, ўз фикрини, хатто бир ёзув билан ёзма ифодалаш учун ҳам ярим ойлар ўтади.
Ёзув малакаси ўқиш малакаси билан узвий боғлиқдир. Бола ёмон ўқиса, ёзувни эгаллаши ҳам қийин бўлади, чунки бўғинлаб ўқиш малакасидан сўнг, бўғинлаб ёзиш малакаси шаклланади.
Ёзиш ва ўқиш учун боланинг умумий нутқий ривожланиши катта аҳамиятга эга. Кейинроқ болаларда ўз фикрини ёзма ифодалаш малакаси бир оз барқарорлашганда, бу малака нутққа, фикрни ифодалаш жараёнига ҳам ижобий таъсир қилади.
Тарбияланувчиларда график малакани шакллантириш жараёни қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
1. Турли шакллар андозаси устидан чизиш. Эркин расмлар чизиш. Ёзув қуролларини тўғри тутиш, турли қия элементлар чизиш, узунликни, оралиқ масофани чамалаш ва ҳоказо.
2. Ҳарф элементларини ёзиш, баравар масофада қисқа ва узун элементлар, ости ва усти илмоқли элементлар чизиш.
3. Бош ва кичик ҳарфларни алоҳида ёзиш.
4. Ҳарф бирикмаларини, бўғинни ёзиш, ҳарфларни тўғри ёзиш малакасини ҳосил қилиш учун сўз ёзиш.

Тўғри ёзув малакасини ҳосил қилишдан асосий мақсад, ҳарфларни босмасдан бир текисда, элементларга ажратмай боғлаб, тез, бир маромда ёзиш, сўзларни қаторга тўғри жойлаштиришдир. Шуни таъкидлаш керакки, савод ўргатиш даврида бола ҳарфларни ёзишдан олдин уни қандай шакллантиришни кўз олдига келтириб, фикрлаб олади, баъзан ҳарф шаклини ҳавода «чизади», ҳарф намунасини кўчиради, таркибини таҳлил қилади, уни қандай ёзишни ўзича секин гапиради. Тарбиячи мураббий тарбияланувчи ёнига ўтириб, ручкани тўғри ушлатади ва унинг қўли билан ҳарфни ёзишни кўрсатади ёки ўзи ёзиб тушунтиради. Бундан ташқари, бола ёзувнинг техник томонига катта жисмоний куч сарфлайди. Савод ўргатиш охирида бола бир машғулотда 20 тача сўзни ёзиши мумкин.
Савод ўргатиш даврида болаларни ёзувга ўргатиш учун турли вақтларда турли хил чизиқли дафтарлардан фойдаланилган: дастлаб чизиқсиз силлиқ қоғоз ишлатилган бўлса, кейин қуюқ ёпиқ чизиқлар билан кесилган уч чизиқли дафтардан фойдаланилган.
Ҳозирги вақтда ёзувга ўргатиш учун икки чизиқли дафтар тавсия этилади. Хаттахта ҳам шунга мос бўлиши талаб қилинади. Дафтар тутишда болаларни ҳошия қолдиришга, дафтар чизиқларига риоя қилишга, ҳарфларни бир хил ҳажмда ёзишга, сарлавҳани аниқ ва тўгри ажратишга, хат бошидан ёзишда жой қолдиришни унутмасликка ўргатиб бориш уларда саранжом-саришталикни тарбиялайди. Ёзув машғулотида тарбияланувчилар «Ёзув дафтари» билан ишлайдилар. Ўрганилган ҳарфни уйда машқ қилиш учун алоҳида дафтар бўлгани маъқул. Тарбиячи мураббий ёзиш вақтида 65 даража қияликда ёзишни, бунинг учун дафтар парта устига 25 даража қияликда қўйилишини таъкидлаб туради.
Машғулот таълимнинг асосий шакли ҳисобланади. Савод ўргатиш машғулотлари хилма-хил бўлишига қарамай ўқиш ёки ёзув машғулотлари ва уларнинг айрим турлари учун умумий бўлган асосий талаблар мавжуд. Бу ўринда умумдидактик талаблардан келиб чиқиб, машғулотга қуйидаги талаблар қўйилади:
- тарбияланувчилар нутқи учун қайғуриш;
- машғулотда адабий тил нуқтайи назаридан тўғри ифодали, образли, аниқ, онгли нутқ эшиттириш;
- машғулотда нутқ маданиятига риоя қилиш.
Ҳар бир ўқиш ва ёзув машғулотда „Алифбе“даги матнлар билан бир қаторда Қ.Мухаммадий, П.Мўмин, А.Обиджон каби севимли болалар шоири ва ёзувчилари асарларидан намуналар танлаб фойдаланилади. Шундай қилиб, ўқиб берилган матнни эшитиш билан боғланади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling