Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 6 (103)
1990 йилда Канадада ўргатувчи тизим DIL 
асосидаги электрон китоб мультимедиа эле-
ментлари мультификация орқали намойиш 
этилди
1
. С.В.Гурьев мактабгача таълим муас-
сасаларининг катта ёшдаги болаларига таъ-
лим беришда компьютер технологиялари 
самарали восита эканлигини таъкидлайди
2
. 
Г.Э.Джанпеисова илмий-тадқиқот ишида турли 
технологиялардан фойдаланган ҳолда, мактаб-
гача таълим ташкилотларининг катта ёшдаги 
болаларида математик билимларни шакллан-
тириш методикаси берилган
3
.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилот-
ларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида анъ-
анавий методика асосида саводга тайёрлаш, 
элементар математик билим бериш, эколо-
гик таълим ва ҳоказолар бўйича О.Болтабоева 
ва Ҳ.Маҳмудова, Н.Алимов, Н.Бикбаева, 
Т.Умарова, 
Ф.Қодироваларнинг 
услубий 
ишлари ҳозирги кунда мактабгача таълим таш-
килотларининг таълим-тарбия жараёнида кенг 
қўлланилмоқда.
Асосий қисм.
Республикамизда мультимедианинг татбиқ 
этиш соҳаларидан бири - таълим соҳаси 
бўлиб, бу борада бир қатор ишлар амалга 
оширилмоқда. Мактабгача таълим ташкилот-
лари учун мультимедиа воситалари тайёр-
лашда тарбияланувчиларнинг ёшини ҳисобга 
олиш ва мос ҳолда дидактик материалларни 
танлаш, таълим жараёнида болаларга педа-
гогик ва психологик таъсир этиш усулларини 
ўрганиш ва релаксация этапининг 15-20 дақиқа 
бўлишини инобатга олиш лозим бўлади. Муль-
тимедиали дидактик воситалар тарбияланувчи 
тафаккурини ривожлантириш, ақлий фаолия-
тини ошириш, диққатини барқарорлаштириш, 
идрокларини фаоллаштиришга қаратилган.
МТТларининг таълим-тарбия жараёнига 
мультимедиага асосланган компьютерли таъ-
1
Бондаровская В., Никонова И. Обучающая система 
DIL. // Информатика и образование. - № 2. 1990. – С. 
115-116.
2
Гурьев С.В. Информационные компьютерные техно-
Гурьев С.В. Информационные компьютерные техно-
логии как эффективное средство в образовательном 
процессе детей старшего дошкольного возраста. http://
www.256.ru/pedagogics/guriev_stat_i.php
3
Джанпеисова Г.Э. Формирование элементарных гео-
метрических представлений детей старшего дошколь-
ного возраста. Дисс. ... канд. пед. наук. – Т.: 2005. - 156 с. 
лимни амалга ошириш, дидактик воситалар 
сифатида мультимедиа таълим воситалари 
ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, тар-
бияланувчиларнинг компьютер саводхонли-
кларини шакллантириш, мультимедиага асос-
ланган компьютерли таълимнинг методи-
каси ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим таш-
килотларининг таълим-тарбия жараёнига 
татбиқ этиш, машғулотлар жараёнини инно-
вацион технологиялар асосида ташкил этиш 
учун асос бўлиб ҳисобланади. Бу жараён эса 
мактабгача таълим муассасаларининг таълим-
тарбия жараёнига татбиқ этиш режалаштирил-
ган модернизацияни амалга оширишга олиб 
келади.
Мактабгача таълим ташкилотлари учун 
мультимедиа воситалари тайёрлашда қуйидаги 
мезонлар эътиборга олиниши лозим:
1. Тарбияланувчиларнинг ёшини ҳисобга 
олиш. 
2. Ёш хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда дидактик материалларни танлаш.
3. Таълим жараёнида болаларга педа-
гогик ва психологик таъсир этиш усулларини 
ўрганиш.
4. Релаксация этапининг 15-20 дақиқа 
бўлишини инобатга олиш лозим бўлади.
Мультимедиали дидактик воситалар тар-
бияланувчи 
тафаккурини 
ривожланти-
риш, ақлий фаолиятини ошириш, диққатини 
барқарорлаштириш, идрокларини фаоллашти-
ришга қаратилган. Қуйида мактабгача таълим 
ташкилотларининг машғулотлар жараёни учун 
мўлжалланган мультимедиали тақдимот мате-
риаллари билан танишамиз.
Тарбияланувчиларга турли мавзуларда, 
масалан, “Табиат билан таништириш”га доир 
экологик таълим бериш мумкин. “Табиат билан 
таништириш”га доир тайёрланган мультиме-
дали дидактик восита ёрдамида тарбияланув-
чиларга экологик таълим-тарбия бериш мум-
кин. Аввало, экологик таълим уч турга бўлиб 
чиқилади, яъни, ижобий ва салбий экологик 
таълим ҳамда компьютернинг болага салбий 
экологик таъсири. 
Мультимедиали тақдимот ёрдамида бола-
лар онгига табиатдаги гўзалликдан завқ 
олишни тарбиялаш, улар теварак - атрофни 
тоза ва озода сақлашлари, ҳайвон ва қушларга 
озор бермаслик, гулларни, ўт-ўланларни 
пайҳон қилмаслик, дарахт шохларини син-
55
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling