Мактабгача таълим сифатини ошириш. Бунда, мактабгача таълим ташкилотлари учун такомиллаштирилган «Илк қадам»


Download 14.91 Kb.
Sana23.02.2023
Hajmi14.91 Kb.
#1224051
Bog'liq
Август кенгашида 2022 2023 йил асосий вазифалар(1)


2022-2023 ўқув йили учун мактабгача таълим тизимида асосий вазифалар

  1. Мактабгача таълим сифатини ошириш.

Бунда, мактабгача таълим ташкилотлари учун такомиллаштирилган «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалиётга кенг жорий этиш, ишлаб чиқилаётган ўқув-методик ва дидактик материаллар мазмунини такомиллаштириш ҳамда улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.


  1. Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари таркиби сифатини ошириш ва уларни касбий ривожлантириш.

Бунда, мактабгача таълим ташкилотларига олий маълумотли педагог кадрларни кенг жалб этиш мақсадида педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, малака оширишнинг кредит модуль тизимига асосланган узлуксиз тизимини жорий этиш, қисқа муддатли муаллифлик курсларини ишлаб чиқиш ва унда раҳбар ҳамда педагог кадрларни ўқитиш.


  1. Мактабгача таълимда инновацияларни жорий қилиш.

Бунда, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига инновацион ва ахборот технологияларини, кенг жорий этиш орқали рақамли трансформация жараёнларини ривожлантириш, раҳбар ва педагог кадрларни рақамли инновацион-ривожлантирувчи муҳитдаги фаолиятларини кенгайтириш, педагоглар, методистлар, ота-оналарнинг Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган янги ахборот тизимлари – “Болалик академияси”, “Беббо” ва бошқа рақамли платформаларидан кенг фойдаланишларини ташкил этиш ва рағбатлантириш, “Болалар боғчаси” ахборот тизимидан фойдаланиш компетенцияларини ошириш.


  1. Мактабгача таълимда бошқарув кадрлари салоҳиятини ошириш.

Бунда, мактабгача таълим тизими бошқарув кадрлари салоҳиятини ошириш, заҳирасини шакллантириш ва уларни мақсадли тайёрлаш.
Download 14.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling