Мактабгача таълим ва тарбия тўҒрисида
мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти
Download 0.6 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти - таълим-тарбия жараёнининг ҳажмига, мазмунига ва сифатига, мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлашга, шунингдек мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом овқатланишини ва хавфсизлигини ташкил этишга доир мажбурий талаблар мажмуи;
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури - бола томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган асосий билимларнинг, маҳорат ва кўникмаларнинг ҳажмини ҳамда мазмунини белгиловчи, шунингдек таълим ва тарбия мазмунининг ўзига хослигини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини тавсифловчи ҳужжат; мактабгача таълим ташкилоти - мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти; нодавлат мактабгача таълим ташкилоти - нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир лицензия асосида мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматларини кўрсатувчи юридик шахс; педагогнинг касбий стандарти - мактабгача таълим ташкилоти педагогининг шахсий касбий сифатларига, билимларига, маҳорати ва кўникмаларига доир асосий талаблар мажмуи; таълим ва тарбиянинг муқобил шакли - мактабгача таълим ва тарбия тизимидаги инновацион таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш модели. 4-модда. Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари Мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: ҳар бир бола учун мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятининг мавжудлиги; ҳар бир боланинг истеъдоди нишоналарини, иштиёқлари ва қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар тенглиги; мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим, тарбия бериш ва уларни соғломлаштиришнинг, оила ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиявий таъсирининг бирлиги; мактабгача бўлган ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш уйғунлиги; боланинг шахсини ривожлантиришга йўналтирилган шахсий ёндашув; мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг изчиллиги ҳамда узлуксизлиги; таълим ва тарбиянинг демократик ҳамда дунёвий хусусиятга эгалиги; таълим-тарбия жараёнининг шаффофлиги ва очиқлиги; мактабгача таълим ва тарбия мазмуни, даражаси ҳамда ҳажмининг мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ривожланиш хусусиятларига ҳамда соғлиғи ҳолатига мувофиқлиги. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling