Мактабгача таълим ва тарбия тўҒрисида
-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида
Download 0.6 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИ БОШҚАРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 48-модда. Мактабгача таълим ташкилотини бошқариш
- 49-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши
47-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида
болаларнинг соғлиғини сақлаш Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг соғлиғини сақлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; мақбул ўқув юкламасини белгилаш; соғлом турмуш тарзи кўникмаларини тарғиб қилиш, шакллантириш ва ўргатиш; соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш; кун тартибига риоя этиш; соғлом овқатланишни ташкил этиш; жисмоний фаоллик учун шарт-шароитлар яратиш. Мактабгача бўлган ёшдаги болаларга тиббий ёрдам мактабгача таълим ташкилотларининг ёки тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари мактабгача таълим органлари билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидалари ва нормаларига, гигиеник нормативларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади. Соғлиқни сақлаш органлари мактабгача таълим органлари билан биргаликда ҳар йили болаларнинг бепул тиббий кўригини, уларнинг соғлиғи ҳолати мониторингини ва тузатилишини (коррекцияланишини) таъминлайди. Мактабгача таълим ташкилотларининг тиббий ходимлари санитария қоидалари ва нормаларига, гигиеник нормативларга риоя этилиши, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида даволаш-профилактика чора-тадбирлари ўтказилиши учун жавобгар бўлади. 9-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИ БОШҚАРИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 48-модда. Мактабгача таълим ташкилотини бошқариш Давлат мактабгача таълим ташкилотини бошқаришни қуйидагилар амалга оширади: педагогик кенгаш; кузатув кенгаши; давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотини бошқариш тартиби унинг таъсис ҳужжатларида белгиланади. 49-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши педагог ходимлардан иборат бўлган, унинг педагогик фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга доир ваколатларни амалга оширадиган давлат мактабгача таълим ташкилотининг коллегиал бошқарув органидир. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши: давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқади; давлат мактабгача таълим ташкилотининг иш режасини ва педагог ходимларнинг педагогик юкламасини белгилайди; давлат мактабгача таълим ташкилотининг таълим дастурини амалга ошириш натижаларини баҳолайди; давлат мактабгача таълим ташкилотининг боланинг қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди; давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг ижодий ташаббускорлигини ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнига илм-фан ютуқларини ва илғор педагогик тажрибани жорий этиш масалаларини муҳокама қилади; давлат мактабгача таълим ташкилотининг ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади; давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг ва педагог ходимларининг ҳисоботларини эшитади. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгаши қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling