Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикси


Download 93 Kb.
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1013275
1   2
Bog'liq
1452876293 63546

1-синф бўйича

Ф.И.Ш

т/с

натижалар

Жами



Урин

Хужаев Р.

1




3:1

2:3

3:1

2:3

3:2

3:1

3:1

3:2

6

I

Махмудов С.

2

1:3




3:2

3:1

1:3

2:3

3:1

2:3

3:1

4

III-V

Каримов Э.

3

3:2

2:3




1:3

1:3

3:2

1:3

2:3

3:1

3

VI-IX

Халилов Э.

4

1:3

1:3

3:1




3:2

3:1

2:3

3:1

2:3

4

III-V

Жалолов Т.

5

3:2

3:1

3:1

2:3




1:3

1:3

2:3

1:3

3

VI-IX

Юсупов К.

6

2:3

3:2

2:3

1:3

3:1




3:2

3:2

3:2

5

II

Сафаев О.

7

1:3

1:3

3:1

3:2

3:1

2:3




3:1

2:3

3

VI-IX

Жумаев Т.

8

1:3

3:2

3:2

1:3

3:2

2:3

1:3




1:3

3

VI-IX

Орипов А.

9

2:3

1:3

1:3

3:2

3:1

2:3

3:2

3:1




4

III-V

Спорт байрамларида иштирок этувчилар сони Низомда аниқ кўрсатилган бўлиб, айниқса бошланғич синфларда имкони борича кўпроқ бўлиши керак. Спорт байрами жараёнида мусобақалрни ўтказиш учун ёрдамчилар тайёрланади. Уларнинг вазифалари: протоколлар, секундомер, метр ва бошқа зарур нарсаларни тайёрлаш. Шу жумладан шу мусобақаларни Ўтказиш йўллари, усуллари ишлаб чиқилади.


Она Ватаним – Гўзал юртим


  1. Занжир ясаш (5 ўғил + 5 қиз)

10 мли масофада чизилган чизиқнинг икки томонида биттадан сават қўйилган. Ўйин бошлаш жойидаги саватда 10 та 60 см ли пластмасс гардишлар қуйилган, иккинчи саватга 9 та кичик коптоклар ташланган ҳар бир жамоанинг биринчи турга ўйинчининг қулида биттадан кичик копток. Сигнал бўйича биринчи турган ўйинчилар саватдан гардишни олиб, гардиш билан сакраб олд томон югурадилар. Иккинчи сават олдига етганда гардишни ерга қўйиб ва ичига тушиб коптокни ўз жамоаси томон юмалатади. Пойлаб турган кейинги ўйинчи коптокни илиб олиб олдидаги саватдан гардишни олиб олд томон сакраб югуради ва биринчи иштирокчини олдига етканда гардишни ерга қўйиб ичига тушиб коптокни ўз жамоаси томон юмалатади сўнг қўлларни ёнга узатиб ўртоғини қўлини ушлаб туради. Ўйин шу таризда давом этади.
Ҳамма 10 киши машқни бажариб бўлгандан кейин, коптокли саватга яқин турган бола саватдан копток ва ўзининг гардишини қўлига олиб қарама-қарши турган сават томон югуради ва 2 м етмасдан чизиқни босмасдан туриб коптокни саватга отади ва гардишни сават олдига қўяди тушмаса такрор отади (коптокни тушириш шарт) сўнг ўйин бошлаш чизиғи олдида туради. Копток саватга тушгандан кейин, иккинчи иштирок этувчи шу таризда ўйинни давом этади. Қайси жамоа олдин бўлса ғолиб хисобланади.
Тайёрлов машқлар: гардиш билан турли машқларни бажариш: белида айлантириш, гардиш билан сакраш, гардиш юмалатиш, гардиш билан қаданмма-қадам босиб ўтиш; саватга кичик коптокни 1-1.5 – 2.0 – 2.5 м масофадан отиб тушириш; кичик копток билан турлича машқларни бажариш: деворга отиб илиш, деворга отилган копток ерга тушиб сапчиган копток устидан сакраш, ердан сапчиган коптокни илиб олиш, коптокни тепага отиб илиш, коптокни ўз атрофида ерга уриб юриш ва х.к.
2. Ким чаққон (5 ўғил + 5 қиз)
10 м масофада чизилган чизиқнинг бир томонидан 6 та тушаклар узунасига ёнма-ён ва чизиқ олдида сават қўйилган. Ҳар бир тушак ўртасида баландлиги 40-50 см бўлган 6 та ёй қўйилган. Чизиқнинг иккинчи томонидан ҳам сават қўйилган, сават ичида 10 та пуфланган пуфаклар.
Сигналга асосан ҳар бир жамоадан биринчилари биринчи ёйни тагидан эмаклаб, иккинчи ёйни устидан ошиб ўтиб, учинчисини тагидан ваш у кабилар ўтиб сават томон югуриб, саватдан бита пуфакни олиб орқа томон югурадилар ва жамоа олдида турган саватга пуфакни ташлайди сўнг биринчи турган болани кафтига уради. Шу таризда ўйин давом. Қайси жамоа олдин якунласа ғолиб ва энг чаққон болалар хисобланади.
Тайёрлов машқлар: пуфак пуфлаш машқлари; акробатик машқлар; ғужанак бўлиб олдинга, орқага тебраниш ён томонларга думалаш; эмаклаб юриш ва буюмлардан ошиб ўтиш; ёйлар тагидан эмаклаб ўтиш ва устидан ошиб ўтиш; тез югуришлар.
3. “Хаккей?” 8 м масофа бўйлаб 6 та буюмлар қўйилган (тўлдирма тўп, байроқча, кегли ва х.к) ва 8 м ли масофа чизиғининг охирида вартикал чизиқдан 1.5-2 м олд томонда дарвозалар қуйилган. Масофани бошланишдаги вартикал чизиқ олдида биттадан клюшка ва теннис коптоги. Сигналга асосан ҳар бир жамоасида биринчилари клюшка билан коптокни буюмлараро юмалатиб жарима чизиғидан дарвозага урадилар. Дарвозага тушмаса такрор уриш керак. Тушгандан сўнг аксинча ҳаракат билан орқага қайтадилар ва кейинги ўйинчига топширадилар. Ўйин шу тарзда давом этади. Биринчи тугатган жамоа ғолиб чиқади.
Тайёрлов машқлар: кичик коптокни 2-3 м масофадан клюшка билан деворга уриш; жуфт-жуфт бўлиб бир-бирига ҳар хил (1-2-3 м) масофадан уриш ва илиш; кичик коптокни клюшка билан ҳар хил йўналишда олиб юриш; коптокни дарвозага ҳар хил масофаларда уриб тушириш.
4. “Ким олдин?”
10 м ли масофа бўйлаб чизилган чизиқнинг икки уч томонида вертикал чизиқ чизилган. Жамоа олдидаги чизиқда иккитадан тўп (футбол, волейбол) ҳам ўтирғичда харифлар қўйилган. Сигналга асосан ҳар бир жамоадан биринчи турган ўйинчилари ўтирғичдан битта харифни олиб (ўғил) футбол тўпини оёғи билан тепиб ёки (қиз) волейбол тўпини қуллари билан ерга уриб олд томон юрадилар ва масофа охирида турган илмоғларга харифни осадилар, сўнг орқага олдинга ҳаракат билан югурадилар ва кейинги турган ўз жамоа аъзосида узатади. Шу таризда ўйин давом этади. Ўйин охирида илмоқларда “Она Ватаним – Гўзал юртим” сўзлар ёзилади. Биринчи тугатган жамоа ғолиб хисобланади.
Тайёрлов машқлар: футбол тўпини оёқ билан бир-бирига узатиш; тўпни тўгри чизиқ бўйлаб тепиб юриш; тўпни буюмлараро тепиб юриш; тўпни бир-бирига узатиш; тўпни ерга чап ва ўнг қул билан уриб юриш; буюмлар аро тўпни олиб юриш.
5 “Қадамма-қадам”
10 м ли масофа бўйлаб чизилган чизиқнинг бошланиш томонида 2 та гардиш иккинчи томонида илғичлар. Ҳар бир жамоадан биринчи турган ўйинчилари гардишни ёнма-ён қуйиб қадамлаб масофа бўйлаб ўтадилар ва илғич олдида қўйилган харифлардан биринчи илмоққа осадилар ҳамда икала гардишни олиб орқага қайитадилар ва кейинги ўз жамоаси ўйинчисига топширади. У ўйинчи ҳам гардишларни олиб ёнма-ён қуйиб қадамма-қадам босиб илғичлар олдига ўтади ва иккинчи харифни олиб биринчи осилган харифни ёнига осиб иккала гардишни олиб ўз жамоа томон югуради ва кейинги ўйинчига топширади. Ўйин шу таризда давом этади. Охирги ўйинчи охирги харифни осганда “Олимпиада-Ўзбекистон” сўзлар ёзилади. Қайси жамоа олдин хатосиз ёзиб бўлса ғолиб хисобланади. Бу ўйинда хатолар ҳам хисобга олинади. Ҳар битта хато ёзилишига 1 очко жарима берилади.
Тайёрлов машқлар: гардиш билан турли машқлар бажариш; югуриш, сакрашла, думалатиш; ҳар хил конкурслар ва эстафеталар; харифлардан сўзлар ясаш конкурси; тез югуришлар.
6. “сакровчилар” гардиш билан
сакраб олдтомон югурадилар ва қарама-қарши чизиқ олдида қўйилган буюмлардан бирини олиб гардиш билан орқага қайитадилар. Гардишни кутиб турган ўйинчига берилади, буюм эса чизиқ олдида қўйилади. Шу тарзда ўйин давом этади. Қайси команда хатоларга йўл қўймасдан ўз жамоасига тегишли хамма буюмларни олиб ўтса шу жамоа ғолиб чиқади.
Тайёрлов машқлар: гардиш билан бажариладиганҳар хил машқларни такрор бажариш.
7. “Расм чизиш”. Иштириок этувчилар 5 ўғил ва 5 қиз 10 м масофанинг бир томонида чизиқ олдида иккала жамоалар турадилар. Иккинчи томонидаги чизиқ орқасида эртак қахромонлари асосида расмли кублар қўйилган. Ҳар бир жамоадан иштирок этувчи югуриб бориб битта кубни қўяди, иккинчиси давом этади ва шу кабида ўйин давом этади, қайси жамоа расмни хатосиз биринчи бўлиб ясалса ғолиб чиқади.
Тайёрлов машқлар: кублар билан ҳар хил эстафета, конкурслар, тез югуришлар ўтказиш.
8. Катта эстафета. Жамоа 10 кишидан иборат бўлиб 5 ўғил ва 5 қиз болалардир. Масофани бир томонида жамоалар, иккинчи томонида 5 та гардиш, 5-қўғирчоқ, 5-қўғирчоқ кийими, 5-стулчалар. Ҳар бир жамоадан биринчи турган иштирокчилар масофа бўйлаб югуради ва чизиққа еткандан сўнг бир гардишни олиб чизиқдан 1 м нарига қўяди ва ўз жамоа томон югуради. Қўлини узатиб турган ўйинчини қулига уриб эстафетани топширади. Иккинчи ўйинчи ўйинни давом этади. Чизиққача югуриб бориб, битта гардишни олиб олдинги ўйинчи қўйган гардишдан яна 1 м нарига гардишни қўяди ва орқага жамоа томон югуриб кейинги ўйинчига эстафетани топширади. Шу тарзда ўйин давом этади 5 гардишлар оралиғи 1 м ёнма-ён қўйилгандан кейин, шу усулда навбати билан гардиш ичларига биттадан стулчиклар қуйилиб чиқилади, сўнг ҳар бир стулга биттадан қўғирчоқлар ўтказилади. Қўғирчоқларни ўтказишдан олдин унинг кўйнагини кийинтириш лозим. Энди ўйин аксинча ҳаракатлар билан бошланади. Ҳар бир ўйинчи навбатма-навбат югуриб бориб стулчадан қўғирчоқни олиб кўйнагини ечиб чизиқ олдига (дастлабки жойига) қўяди ва эстафетани кейинги ўйинчига топширади. Шу тарзда стулчиклар, гардишлар дастлабки ўз жойига йиғиб қўйилади. Биринчи бўлиб йиғиштириб қўйган жамоа устин чиқади.
9. Ким узоққа сакрайди? Иштирок этувчилар 5 ўғил ва 5 қиз болалар. Жамоа аъзолари кетма-кет турган жойидан узунликка сакрайдилар. Лекин, иккинчи ўйинчи биринчи узунликка тушган чизиқдан бошлайди. Бу сакраб тушган чизиқдан 3 ўйинчи сакрайди ваш у каби давом этилади. Жамоанинг ҳамма азолари сакраб бўлгандан сўнг умумий натижа ўлчанади. Узоққа сакраган жамоа ғолиб чиқади.
Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling