Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим тарбия бериш методлари
Download 405 Kb.
|
1546875707 73650
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суҳбат ўргатиш методи
- Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш.
Оғзаки метод ва ўргатиш усуллари. Суҳбатнинг мақсади болалар хотирасидаги аввалги идрок қилинган образларни қайта эсга олиш ва машғулотга бўлган қизиқишини уйғотишдир. Болалар ўз тасавввурлари асосида ижод қиладиган машғулотларда суҳбатнинг роли каттадир.
С уҳбат қисқа, мазмунли ва хис-хаяжонли бўлиши керак. Дефектолог асосий диққатини машғулотда қилинадиган ишга қаратади. Болаларнинг мавзу бўйича ёки янги тасвирлаш усуллари хақидаги тасаввурларини аниқлаб олишдан аввал, суҳбат мобайнида ёки, суҳбатдан кейин дефектолог керакли предмет ёки расмни кўрсатади. Топшириқни бошлашдан аввал эса, иш усулини болаларга кўрсатади. Суҳбат ўргатиш методи сифатида 4- 7 ёшли болалар билан ишлашда асосий рол ўйнайди. Кичик гурухларда суҳбат болалар тасвирлашлари керак бўлган предметни эслатиш учун ёки янги иш усулини ўргатиш учун керак бўлади. Бундай ҳолларда суҳбат тасвирлашнинг мақсадини ва вазифаларини болаларга яхшироқ тушунтириш учун хизмат қилади. Болаларнинг тасаввурлари ва хиссиётлари тез жонланиб, ижодий кайфиятлари тез йўқолиб қолмаслиги учун суҳбат метод сифатида ҳам, усул сифатида ҳам қисқа ва 3-5 минутдан ошмаслиги керак. Яхши уюштирилган суҳбат машғулотда мақсадга яхши эришиш учун қулай шароит яратади. Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш. Бадиий образни ўзига мужассамлаштирган нутқ ўзига яраша кўргазмаликка эгадир. Масалан: Шеър, хикоя, топишмоқ ва хоказо. Ифодали ўқилган бадиий асар ижодий кайфиятнинг ошишига, тафаккурнинг, ҳаёлнинг фаол ишлашига ёрдам беради. Шу мақсад билан бадиий сўздан фақатгина ифодали ўқиш машғулотларида эмас, балки предметларни идрок қилгандан сўнг тасвирлаш жараёнларида ҳам фойдаланилади. Барча ёш гурухларда машғулотларни мақсадга йўналтирилган ҳолда топишмоқ айтишдан бошлаш мумкин. Масалан: «Боши тароқ, думи ўроқ». Бу топишмоқ орқали хўрознинг бошқа қушлардан чиройли тожиси, думини бетакрорлиги каби детал шакллари ажратилади. Баъзида кичик шеърларни ёки асарлардан парча ўқиш ҳам мумкин. Агар керак бўлса асарни ўқиш билан бирга оғзаки образга қўшиб натура ёки предметнинг тасвири болаларга кўрсатилади. Расм чизиш, лойдан буюм ясаш машғулотларида бадиий асар ўқиш ҳар доим ҳам қўл келавермайди, уни бошқа ўргатиш усули билан алмаштирган маъқул. Чунки бола оғзаки сўзни эшитгандан кўра натурани кўрганида кўпроқ жонланади. Д ефектолог бадиий образни танлаётганида жуда ҳам эхтиёткорлик билан танлаш лозим. Негаки, тўғри танланган асар предметни, қиёфаларини кўриш идрокини ўз ичига олади (рангини, шаклини, ҳолатини). Масалан: «Буғирсоқ» эртаги орқали бўғирсоқнинг образи, «Олтин балиқ» эртаги орқали эса балиқ образи янада ёрқинроқ тасвирланади. Download 405 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling