Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим тарбия бериш методлари


Download 405 Kb.
bet9/12
Sana17.06.2023
Hajmi405 Kb.
#1522751
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1546875707 73650

Ўйинли ўргатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда ўйин моментларидан фойдаланиш кўргазмали амалий ўргатиш усулига киради. Бола қанча кичик бўлса ўйин унинг тарбиясида шунча катта ўрин тутади. Ўйин усуллари қўйилган масалага нисбатан болаларнинг ишини диққатини яхши жалб қилади ва ҳаёл билан тафаккурнинг ишини енгиллаштиради. Кичик ёшдаги болалар учун ўйин машқларидан расм чизишда кенг фойдаланилади. Мақсад болаларнинг оддий чизиқли шаклларни чизишга ўргатиш, ҳамда қўл ҳаракатларини ривожлантиришдир. Болалар дефектолог нинг ортидан қўллари билан хавода, сўнг қоғозда турли чизиқларни чизадилар.
Дефектолог: «болакай йўлда чопиб кетяпти», «машина юриб кетяпти» ва хоказа, деган иборалар билан тушунча ҳосил қилади. Образ билан ҳаракатнинг бирлашуви бола тамонидан чизиқларни ва содда шаклларни тасвирлаш малакасига эга бўлишни анча тезлатади. Кичик гурухда предметларни тасвирлашда ҳам ўйин усулларидан фойдаланилади. Масалан: мехмонга қўғирчок келади ва болалар унга нозу- неъматлар ясайдилар, нон, пирог, печенье, ва хоказа. Бундай иш мобайнида болалар шарни яссилашга уринадилар. Ўрта гурухда болалар айиқни юмшоқ ўйинчоғига қараб чизишлари керак. Шунда қизиқарли ўйин ўтказиш учун, айиқча эшикни тақиллатади, сўнг болалар билан саломлашиб, болалардан унинг расмини чизиб беришларини илтимос қилади.
Машғулот якунида у расмларни бахолашда қатнашади ва яхши расмларни ўзи танлайди. 6 ёшли болалар билан ҳам тасвирлаш фаолияти давомида ўйинлардан фойдаланилади. Лекин кичик гурухга қараганда бу ўйинлар анча камаяди. Масалан: сайрда болалар ўзлариниг фотоаппаратлари билан атрофни расмга оладилар: дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар ва хоказа. Боғчага келиб, ўзлари олган «расмларни проявкага қиладилар ва расмларни чиқарадилар», яъни кўрганларини қоғозга тушурадилар. Дефектолог ўйиндан фойдаланганида бутун машғулотни ўйинга айлантириб юбормаслиги керак. Чунки бу болаларнинг диққатини топшириқни бажаришдан тортиб, кўникма, малакаларга эга бўлиш системасини бузади.
А малий методлар. Амалий методлар. Болалар боғчасида ўқитишнинг амалий методлари гуруҳига машқлар, ўйин методлари
(дидактик ўйинларни қўшган ҳолда) элементар тажрибалар ва моделлаштириш киради. Бунда болаларнинг билиш фаолияти оғзакимантиқий тафаккур билан ўзаро алоқадаги кўргазмали-ҳаракат ва кўргазмали-образли тафаккурга асосланади.
Машқлар- бу берилган мазмуннинг ақлий ва амалий ҳаракатларини бола томонидан кўп мароталаб такрорлашдир. Машқлар моҳиятан билимларни амалга татбиқ этилиши бўлиб, у билимларнинг ўргатувчи ва ривожлантирувчи аҳамиятини белгилайди: болалар машқлар ёрдамида турли ақлий усулларни эгаллайдилар, уларда ўқув ва амалий кўникма ҳамда малакалар шаклланади: ақлий ва амалий заминдаги билимлар бирмунча мустаҳкам ва онгли бўла боради. Натижада болаларнинг билиш қобилиятлари мустаҳкамланади.

Download 405 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling