Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим тарбия бериш методлари


Download 405 Kb.
bet4/12
Sana17.06.2023
Hajmi405 Kb.
#1522751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1546875707 73650

Натурадан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, кузатиш асосида предмет ёки кўринишни тасвирлаш тушунилади. Натурадан фойдаланиб ишланганда чизаётган кишининг кўзига нисбатан натуранинг қай ҳолатда турганини хисобга олган ҳолда маълум бир нуқтаи назардан туриб, предмет кўриниши тасвирланади. Бу натурадан олиб тасвирлаш хусусияти машғулот мобайнида ўзгача идрокнинг ривожланишига кўмак беради. Бунда асосийси томашабиннинг идроки бўлиб, текисликда тасвирланган предмет (расм, аппликация) фақат бир тамондан идрок қилинади; лойдан буюм ясаганда ва қуриш-ясашда болаларда натурани ўгириб қуриш, ҳамда хажм-шаклни турли хил бурилишда тахлил қилиш имкони бўлиши керак. Мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқамиз. Натура хотиранинг ишини енгиллаштиради, негаки тасвирлаш жараёни идрок билан бирлашади, яна эса у предметнинг шаклини, тузилишини, рангини тўғри тушиниб, етказиб бера олишга ёрдам беради. 4-5 ёшдаги мактабгача таълим болаларининг қобилиятларидан қатъий назар, мактаб ўқувчиси ёки рассомнинг натура билан ишлашига нисбатан қараганда, болаларнинг тасвирланган объектни таҳлил килишлари, шу натура билан ишлашларининг ўзига ҳос фарқи бор.
М актабгача таълим ёшдаги болалар учун содда шаклли, аниқ чизмали ва қилишлари керак. Масалан: Болалар машинани ён томонидан, қўғирчоқни олдидан чизадилар ва бунда хажмини етказиб беролмайдилар. Агар гуруҳда болалар сони кўп бўлса, барчасига тенг кўриниши учун 2-3 та бир хил предмет қўйилади. Дефектолог натурани болалар билан биргаликда деталларга ажратиб кўриб чиқади, бунда у тахлил жараёнини осонлаштириб, ўз сўзлари, ҳаракатлари билан йўналтиради. Бу жараёни маълум бир идрок маданиятини, ривожланган аналитик фикр юритишни талаб қилади. Бундай кўникмалар болаларда 5-6 ёшда ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар тасвирлаётган ишларини натурага нисбатан таққослашга уринадилар. Масалан: катта гурухда натурадаги арча шохларини тасвирлаётганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар (вертикалика ёки қия ҳолатда) ва шохдаги шохчаларнинг сонини, ўлчамларини чап ва ўнг тамондан, тўқ ёки оч ранг билан чизадилар. Натура сифатида тирик қушлар, хайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг ҳаракатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалғитади, болаларнинг предметни керакли ҳолатда идрок қилишларига, диққатларини бир нуқтага қаратишга халақит беради. Шундай қилиб, ўргатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш тасвирлашнинг бутун жараёнини ўз ичига мужассамлаштиради:
Натижадаги расм ва натурани таққослаш йўли билан бахолаш: Машғулотда предметларни кўриб чиқиш. Кичик ва ўрта гурухларда кўпинча машғулот бошида алохида предметлар кўрсатилади. Болалар диққатини топшириққа қаратиш ва тасаввурларини жонлантириш мақсадида болаларга копток, лента (тасма), белкурак ва шу кабилар кўрсатилади. Машғулотнинг қолган вақти мобайнида эса болалар ўз тасаввурлари асосида чизадилар. Улар расмларини кўрган предметларига нисбатан таққослай олмайдилар ва предметларни идрок қилишларига қайтиб мурожат қилмайдилар. Катта гурухда ҳам предметларни кўриб чиқиш учун имкон бўлади. Масалан: «Уч айиқ» эртаги мавзуси бўйича расм чизишдан ёки буюм ясашдан аввал, дефектолог болаларга ўйинчоқ айиқни кўриб чиқишни, предмет шаклининг асосий ҳусусиятларини ва айрим қисмларнинг пропорция нисбатларини аниқлашни, сўнг предметнинг бурилишига нисбатан шу айрим қисмларнинг ўзгаришини кузатишни таклиф қилади. Болалар расм чизишда эртакнинг қайси эпизодини танласалар, айиқни ҳам шу эпизодга нисбатан мос ҳолатда тасвирлайдилар.

Download 405 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling