Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Дефектолог ва оила ҳамкорлигининг самарали усуллари


Download 1.27 Mb.
bet12/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Дефектолог ва оила ҳамкорлигининг самарали усуллари. Бола тарбияси жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Тарбиянинг асосий ўчоғи эса оиладир. Оилада бола тарбиясига эътибор ҳақида фикр юритилар экан, шу даргохда ногирон фарзанд тарбиясига ғамхўрлик алохида ўрин эгаллаши муҳим ва нозик масала эканини назардан қочирмаслик лозим. Оила бола учун бир вақтнинг ўзида энг эрта ва энг муддатли ижтимоий алоқа манбаидир. Оилада боланинг асосий рухий холатлари вужудга келади, бунда боланинг ривожланиши жараёнида атрофдаги инсонлар тасири катта аҳамиятга эга. Ногирон болалар билан ишлайдиган мутахассислар фақатгина охирги ўн йилликда уларнинг оилавий муаммоларига аҳамият касб эта бошлашди.
Оилада ногирон боланинг туғилиши билан келиб чиқадиган муаммолар қуйидаги ҳолатлар билан ифодаланади.

  • Ҳаёт даврининг ўзгариши;

  • Кучли стресс, касал бола "одам"нинг туғилиши;

  • Сурункали "мудроқ" стресс, бу хаёт давомида кучайиб бориши натижасида келиб чиқади ва оилани шунга мослаштиради;

  • Дастлабки назорат функтсияларининг вақтинчалик бузилиши;

  • Қўшимча моддий оғирлик;

  • Келажакда боланинг ривожланишига кўзи етмаслиги;

  • Ижтимоий мавқенинг сусайиши ва оила доирасида иш фаолиятининг қисқариши;

  • Оилавий муносабатларнинг бузилиши;

  • Она билан боланингбирга яшашини узайтириш.

Шуни тушуниш керакки, нафақат ота-она болагатасир кўрсатади, балки бола ҳамуларни ўзгартиради. Айниқса, бу ёрдамга мухтож болаларга тегишлидир. Бундай бола туғилиши билан ота-она кўпгина янги, одатланмаган билим ва кўникмаларни ўрганиши керак, ҳаёт режалари, дунёқарашларини қайта кўриб чиқиши керак. Касал болани тўғри ривожланиши ва тарбия кўриши учун оилада боланинг ҳолатига нисбатан адекват кўникма ҳосил қилиш жуда мухимдир. Боланинг яқинлари унга биз яшаётган дунёга нисбатан кўникма хосил қилишига ёрдам беришлари ва ўзлари хам бунга ўрганишлари керак. Оила болани қабул- қилиши ва тушуниши керак. Кўпчилик ота-оналар эса бола билан қандай муносабатда бўлишни билишмайди. Бу эса ота-она томонидан хаддан ташқари ғамҳўрликка ва аксинча умуман бефарқликка олиб келади.
Мазкур холатларда мутахассис оилага ёрдам кўрсатиб, ота-оналарга боласи хусусиятлари хақида тўлиқ малумотни беради. Унинг ўзига хос ижобий ва салбий хусусиятлари, айниқса, кучли ва заиф жихатларини кўрсатади.
Оилада бирликни ва болага нисбатан барча талабларнинг келишилганлигини сақлаб қолиш мухим. Келишилган таъсир, умумий ёндашиш, унинг кўникма ва қобилиятларини ижтимоий тўғри келадиган хулқ-атворини тезроқ такомиллаштиришга ёрдам беради. Болалар ота-оналарига тақлид қилишга уринадилар. Шунинг учун ота- оналарнинг турли ёндашишлари, айниқса иккаласидан бирининг қўполлиги эмотсионал стрессни юзага келтиради. Орасталик, ўз-ўзига хизмат қилиш,оилада қўлдан келганча иш қилиш, яқинлари ҳақида ғамҳўрлик қилиш қўникмалари борасидаги талабларнинг пасайишига имкон борича йўл қўймаслик керак.
Ота-оналар боланинг асаб системасини авайлайдиган ва шу билан бир вақтда мустаҳкамлайдиган мухофаза қилувчи тартибни ташкил қилиш керак. Тартиб бола ва ота-оналарни кераксиз ҳаракатлардан озод қилади. Зарурий одатлар аста-секин шаклланади, шунинг учун уларни тартибга риоя қилиш шарт-шароитларида узоқ ва қунт билан ишлаб чиқиш керак.
Ота-оналарнинг ўз боласи туғилишидан бошлаб ривожланишини фаол ва мунтазам кузатиб туришлари мухим, биз ўз вақтида мутахассислар билан маслахат қилиш лозим бўлиши бола хусусиятларига эътибор қаратишга ёрдам беради.
Кундаликда кузатишларни ва самарали бўлиб чиққан усулларни қайд қилиб қўйиш фойдали. Бу болага ўзини танқидий бахолашга ёрдам беради. Болани атрофдаги оламни ўрганишга, инсонлар билан мулоқот қилишга ўргатиш керак. Болани улар учун табиий бўлган шароитларда атрофдаги оламнинг турли хил ходисалари билан таништириш лозим.
Гўдакнинг нафақат саволларига жавоб беришга, балки мулохаза қилишга ўз ва бошқанинг ҳаракатларини баҳолашга гапириб беришга ундашади. Бундай тарбия жараёнида болада идрок қилиш фаолияти, диққат-етибори, фикрлаш, хотира, нутқ, керакли кўникма ва малакалари ривожланади. Болаларнинг бутун фаолияти эмотсионал қизиқишлар билан олиб борилиши керак. Бола билан ўйинда она унинг харакатларига изоҳ беради, ибораларни бир қанча вариантларда, турли коммунакитив кўрсатишларда (хабар қилиш, савол бериш, ундаш, инкор қилиш) такрорлайди.
Оилада ақли заиф болани тарбиялаш қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига
олади.

  • Боланинг ёш ва индивидуал хусусиятларига тўғри келадиган руҳий ривожланишини мунтазам равишда тўғирлаб бориш.

  • Ўқитиш ва мухофазаловчи тартиб учун яхши шароитлар яратиш.

  • Боланинг ота-она билан бўлган эмотсионал ижобий, нарсаларга оид амалий ва нутқий ўзаро тасирини шакллантириш.

Бу боланинг ижтимоий мослашувига ва патологик хулқ-атвор стереотипи шаклланишини олдини олишга ёрдам беради. Тўғри тарбия ёндашуви мезони бўлиб бола ва бошқа оила азоларидаги психофизиологик қулайлиқ холати хизмат қилиши мумкин. Мутахассисларнинг оила билан иш олиб боришида қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш ижобий самара беради:
л.Оилавий ўзаро муносабатларнинг уйгунлашуви.
2.Она рухий ҳолатини тўғирлаш.

  1. Боланинг ота-оналар билан муносабатларини тўғирлаш.

  2. Бола имкониятларига айнан баҳо беришда ёрдам кўрсатиш (жисмоний ҳамда психологик).

  3. Уй шароитида бола билан машғулот ўтказиш учун зарурий ҳисобланган махсус тўғирлаш ва услубий усулларга онани ўқитиш.

  4. Бола шахсиятини тўғирлаш учун зарурий ҳисобланган махсус тарбиявий усулларга онани ўқитиш.

Шу йўналишларга таянган ҳолда педагог - дефектолог қуйидаги вазифаларни ҳал қилади.

  1. Бола ютуқларида ўз меҳнати натижаларини кўриш имкониятига кўра онанинг шахсан ўз-ўзига баҳо беришини ошириш.

  2. Онанинг ички психологик ҳолатини тўғирлаш. Боланинг руҳий, жисмоний нуқсони билан боғлиқ бўлган кечинмалар аста-секин бола имкониятларининг англанишига кичик ютуқларидан қувонишга ўтиши керак.

  3. Ўз боласи билан ўзаро таъсирида бўлиш жараёнида психолог ёрдамида уни ўқитишга ва тарбиялаш жараёнида она шахсиятни ўсишини амалга ошириш, онанинг бола дардига куюниш позитсиясидан имкониятларини қўллашнинг ижодий қидирувчи позитсиясига ўтиши.

  4. Болага нисботан она билан қўлланиладиган таълим-тарбия жараёнининг ўз- ўзига бўлган психотерапевтик жараёнга ўзгариши, боласига қаратилган онанинг ижодий фаолияти уни психолагик стрессини салбий таъсиридан даволаб, унинг ўзига ёрдам беради.

  5. Мутахассис ва ота-онанинг ўзаро хамкорлиги айнан онага ўта узоқ муддатли стрессда салбий ички психологик ҳолатини, ўз кўрсатма ва қадриятларини қайта тузишга ёрдам беради.


Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling