Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
НУТҚНИНГ ФОНЕТИК ЖИҲАТДАН 0ъСИШИ
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОЛАЛАР НУТҚИ ГРАММАТИК ТУЗИЛИШИНИНГ 0ъСИШИ
НУТҚНИНГ ФОНЕТИК ЖИҲАТДАН 0ъСИШИ
Бола тилга кира бошлаган дастлабки пайтларда нутқ товушларини мукаммал айта олмайди. Болалар баъзи сўзлами нотўғри талаффуз қиладилар. Масалан, товушлами бузиб, бирининг ўрнига бошқасини қўйиб талаффуз қиладилар (парта-пайта, қанд-анд, оёқ- олоқ). Кўпинча сўзлардаги айрим товушлами ва ҳатто бутун-бу- тун бўғинларни тушириб қолдирадилар, товушларнинг ўмини ал- маштириб юборадилар. Масалан, бер дейиш ўрнига бе, олиб кел ўрнига абе, ҳолва ўрнига ҳавла, сариёғ ўрнига сайроғ дейди- лар. Энди тиши чиқиб келаётган болалар нутқининг фонетик жиҳатдан тўлиқ бўлмаслигини сабаби шуки, бундай болаларда нутқ (артику- латсия) аппарати етарли ўсмаган, етилмаган бўлади. Айни вақтда олий асаб фаолиятининг номукаммаллиги ҳам бунга сабаб бўлади. Бундан ташқари айрим сўзлардаги товушларни бир-биридан ажратиб етарлича фарқ қила олмайди, умумлаштириш ва сўз таркибига киритишни билмайди. Лекин бола ўсиб-униб борган сайин луғатдаги сўзлар сони тез кўпая бошлайди. Масалан, икки яшар болаларнинг луғатидаги сўз бойлиги 250-400 га етади. 7 ёшга тўлган болалар луғатида сўзлар сони 3000-3500 га боради. Шу билан бирга тенгдош болаларда сўз бойлигининг оз ёки кўп бўлиши асосан шу бола тарбияланадиган муҳитга, шунингдек, боланинг вояга етиб боришидаги ўзига хос хусусиятларига боғлиқдир. Болалар луғатидаги сўз сони кўпайиб борган сари бир томон- дан, улар нутқнинг лексик жиҳати ҳам ўсиб борса-да, иккинчи то- мондан, болаларнинг сўзлар маъносини тушуниш лаёқати, умум- лаштирилган ҳолда идрок эта олиш қобилияти кенгайиб боради. БОЛАЛАР НУТҚИ ГРАММАТИК ТУЗИЛИШИНИНГ 0ъСИШИ Тилга кира бошлаган бола ўз нутқида дастлаб бош келишикда келадиган баъзи феълларни ишлатади. Болаларнинг дастлабки гаплари бир сўздан иборат бўлади. Бу гап уларда бир неча маънога эга бўлиши мумкин. Масалан, бола «копток» дер экан, бунда «коп- токни менга бер», «ана копток» деган ва бошқа маъноларни ифо- далаши мумкин. Лекин бола бир ярим ёшга тўлгандан кейин, айниқса 3 ёшга қадам қўйганда она тилисининг грамматик тузилишини тез- да эгаллай бошлайди. Бола «оз» ва «коър» тушунчасини жуда эрта фарқ қила бошлайди, 2 ёшга яқинлашганда «катта» ва «кичик» тушунчасини ҳам фарқ қила бошлайди. Аммо қаратқич келишиги ўрнига тушум келишиги қўшимчасини ишлатади (бизани уйимиз). Болалар бу ёшда феълларни шахс ва замон эътибори билан ҳам бирмунча тўғри ишлатадиган бўлиб қоладилар. Болалар буйруқ феълини анча тез ва барвақт ўзлаштириб оладилар. Бола икки ёшга тўлганида содда гапларни тўғри тузиб га- пиришни ўрганади. Энди бола ўзи турган вазиятдан ташқаридаги нарсалар, шу пайтдаги бирор иш-ҳаракат билан билвосита боғланган нарсалар ҳақида ҳам гапира бошлайди, яъни ўзи бевосита кўриб турмаган нарсалар тўғрисида гапира бошлайдики, бу хилдаги нутқ тасаввурларга асосланиб фикр қилишнинг ифодасидир. Икки ярим ёшдан беш ёшгача бўлган болаларда ак- сари ўзича сўз ясаш ҳодисаси кўрилади, масалан, бу ёшдаги болалар ўзлари билган сўзларнинг шаклларига ўхшатиб сўз туза бошлайдилар: нон - нанна, ош - ашша ва ҳоказо. Мактабгача тарбия ёшдаги болаламинг катталардан эшитган сўзларнигина такрорлаб қолмасдан, балки шу тариқа ўзларича сўз ясаш грамматик шаклларини ҳам эгаллай бошлаганини кўрсатувчи белгидир. Бола етти ёшга тўлганида оғзаки нутқнинг грамматикасини амалий йўл билан эгаллаб олади дейиш мумкин. Бу эса кейинчалик савод чиқариш ва тил грамматикасини ўрганишга имкон беради. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling