Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
МАКТАБДАГИ ТАъЛИМ ЖАРАЁНИДА НУТҚНИНГ 0ъСИШИ
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабда
МАКТАБДАГИ ТАъЛИМ ЖАРАЁНИДА НУТҚНИНГ 0ъСИШИ
Мактабда ўқиётган бола ўз нутқини грамматика қоидала- рига мувофиқ суръатда, онгли равишда тузишни ўрганади. Грам- матикани ўқиб-ўрганиш жараёнида бола нутқининг фонетик жи- ҳати қарор топиб, нутқнинг морфологик жиҳати тўғриланиб боради, синтаксис тузилиши анча такомиллашади. Мактабда ўқитилаётган ҳамма фанларни ўрганиш ва шу фанлар билан шуғулланиш жараёнида ўқувчи нутқининг луғат бойлиги кўпаяди, сўзларнинг мазмуни чуқурлашади ва кенгаяди, ҳар қайси сўзнинг, ҳар қайси атаманинг маъноси аниқ, равшан бўлиб боради. Таълим жараёнида ўқувчи ёзма нутқини тўғри тушунишни ўрганиб олади: ўз фикрларини ёзма нутқ билан ҳам баён қилиш ва бошқаларга тушунтиришни ўрганади. Ёзма аутқни эгаллаш оғзаки нутқни ва айниқса монолог нутқни тўғри ва кенгроқ қилиб тузишга ёрдам беради. 0ъқувчи овоз чиқариб ўқиш, матнни айнан ёки ўз сўзлари билан такрорлаш йўли билан ўзининг артикулатсия аппаратини машқ қилдиради, ўз нутқини қай даражада тўғрилигини, шу билан бирга ўзи ўзлаштирган билимларини тўғри ва мустаҳкамлигини ҳам назорат қилиб боради. Инсоннинг энг муҳим фазилатларидан бири унинг сўзлаш қобилиятига эга бўлиб, нутқ воситасида ўзаро алоқа боғлай олиши, фикрлай билишидир. Турли товушларнинг маълум тартибда биргалашиб, пайваста бўлиб қўшилишидан юзага келадиган маъноли нутқ муайян организмларнинг фаолияти натижасида пайдо бўлади. Нутқ ҳосил бўлишида иштирок этадиган органламинг жами нутқ аппарати дейилади. Нутқ аппарати марказий ва периферик бўлимлардан иборат. Нутқ аппаратининг марказий бўлимига бош мия пўстлоғи, пўстлоқдаги марказлар ости ва ўтказувчи асаб толалар киради. Одам мия пўстлоғининг маълум қисми (мия чап ярим пешана қисмининг пастки томондаги пуштламинг орқа қисми) шикастланса беморда нутқ артикулатсияси, яъни нутқ талаффузи бузилиб қолишини бундан юз йил аwал 1861-йилда Брока кашф этган. Брока бундай миянинг ана шу қисми «сўз образларининг мотор, яъни ҳаракатлантирувчи марказидир», деб хулоса чиқарган эди. Сўзлар талаффузининг марказлари миянинг худди шу қисмида жойлашгандир. Бирмунча вақт ўтгандан кейин (1874-йилда) К. Вемике мия чап ярим шари тепа қисмидаги пуштларнинг орқа қисми шикастланганда нутқни тушуниш қобилияти йўқоИиб қолишини аниқлади ва мия пўстлоғининг ана шу қисмида «сўзларнинг сенсор образлари» жойлашган деган хулосага келди. Бундай тадқиқотлар одамнинг нутқ билан боғланган ҳамма функсияларини психологик ва физиологик жиҳатдан ўрганишга алоқадор бир қанча текшириш ишларини бошлаб берди. Шу ишлар натижасида нутқ билан боғлиқ бўлган барча психофунксиялар мия пўстлоғининг маълум қисмлари иштирокида юзага чиқиши аниқланди. Маълумки, организм атрофидаги муҳит билан доимо ва мустаҳкам ўзаро алоқада бўлмай туриб яшай олмайди. Организмнинг шундай ташқи таъсирларга мосланиши, атрофдаги муҳит билан мувозанатда бўлиши асаб системаси туфайли юзага чиқади. Олий даражадаги организм бўлмиш одамда ташқи муҳит билан боғланиш, алоқада бўлишнинг янги шакллари вужудга келиб, қарор топиб борган. «Ривожланиб бораётган ҳайвонот дунёсида, - деб ёзади И. П. Павлов, - одам даражасига келганда асаб фаолияти механизмларига жуда ҳам катта қўшимча қўшилади»ъ. Бу қўшимча одамда нутқ пайдо бўлиб, иккинчи сигнал системаси юзага келиши ва ривожланиб боришидан иборат бўлади. Нутқнинг юзага келиши ва идрок қилинишида биз «сигналлар- нинг сигналлари» (И. П. Павлов) тарзидаги сўзлардан фойдаланамиз, яъни сўзларни танлаймиз ва уларнинг маъносига қараб таҳлил қиламиз, ажратамиз. Бу мураккаб жараён катта мия ярим шарларининг пўстлоғида амалга оширилади. Болада айрим товуш ва фонемалар ҳаётининг дастлабки ойларида пайдо бўлса-да, лекин улар ҳали тегишли сигналлар ролини ўйнамайди, маълум бир тушунчани, маънони ифода қилмайди. Сўзни, гапни талаффуз этиш, нарсаларнинг номини, гаплардан иборат нутқни тушуниш учун мияда шартли алоқалар қарор топиши физиологик коррелантлар пайдо бўлиши, яъни мия фаолиятининг тегишли механизмлари юзага келиши лозим. Сўнгги 40 йил мобайнида физиологлар (П.К.Анохин, НА.Бем- штейн) ҳамда психологлар (А.Р. Лурия, А.Н. Леонтев, э.Ғозиев, Д.Н. Узнадзе, АҚШда Дж. Миллер ва бошқалар) олиб борган илмий-тадқиқот ишларидан маълум бўлишича, нутқ фаолиятининг физиологик асосини бундай тушуниш уни бутунлай очиб бериб, талқин қилиш учун етарли эмас. П. К. Анохин тадқиқотларидан олинган маълумотлар нуқтайи назаридан қараганда, нутқ фаолиятининг физиологик асосини ихтисослашган функсионал система ёки, аниқроқ айтганда, бир неча функсионал системалардан иборат мураккаб уюшма ташкил этади, бу функсионал системалардан айримлари нутқ учун ихтисослашган система бўлса, бошқалари ўзга фаолиятлари учун ҳам хизмат қилаверади. Функсионал системаламинг бундай уюшмалари кўп томонлама ва кўп даражалидир. Нутқ жараёнини таъминлашда «стимул-реаксия» типидаги жуда содда физиологик механизмлар ҳам, нутқ фаолиятининг юксак шакллари, масалан, ичдан программалаштириб, нутқ воситаси билан фикр баён қилишнинг ҳар хил даражасидаги махсус механизмлари ҳам қатнашади. Маълумки нутқ ҳар хил даражадаги системалар билан, аввало эшитув анализаторининг функсияси билан маҳкам боғланган. Бола сўзларни, ўзига қаратилган нутқни эшитадиган бўлгани учун ҳам, гарчи уларнинг маъносини тушунмаса-да, унда эслаб қолиш қобилияти - аста-секин ривожланиб бориб, кейинчалик айрим сўзларни осон такрорлай оладиган ва ҳатто, оддий жумлаларни туза оладиган бўлиб қолади. Модомики, шундай экан, нутқ функ- сиясининг ривожланишида эшитув анализаторининг аҳамияти катта. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling