Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
ЕШИТУВ АНАЛИЗАТОРИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАъЛУМОТ
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
ЕШИТУВ АНАЛИЗАТОРИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАъЛУМОТ
Ешитув анализатори ташқи, ўрта, ички қулоқ, ички қулоқдан бошланадиган ва асаб қўзғалишларини мияга ўтказиб берувчи эшитув асаб толаси ва бош миядаги эшитув марказларини ўз ичига олади. Ташқи қулоқ - қулоқ супраси ва ташқи эшитув йўлидан иборат. Қулоқ супраси товушни тутиб олиш ва йўналишини аниқлашга хизмат қилади, ташқи эшитув йўли ингичка туклар билан қопланган каналдан иборат бўлиб, узунлиги катталарда 2,5 см га боради ва қулоқнинг ташқи чегараси бўлмиш қулоқ пардаси - ноғора парда билан туташиб туради. Қулоқ пардаси эгилувчан, эластик бўлади, шунга кўра товуш тўлқинлари таъсирида тебраниб, шу тебранишларни бузмасдан такрорлайди. Қулоқ пардаси калла суягининг чекка қисмида жойлашган ўрта қулоқ бўшлиғининг ташқи деворини ҳосил қилади. Бу бўшлиқда эшитув суякчалари ва шу бўшлиқни бурун- ҳалқум билан туташтириб турадиган канал - Евстахио найи бор. 0ърта қулоқнинг ички деворчаси иккита дарча- овал дарча ва юмалоқ дарча билан ички қулоқдан ажралиб туради. 0ърта қулоқдаги эшитув суякчалари болғача, сандон ва узанги деб аталадиган учта суякчадан иборат. Болғачанинг дастаси қулоқ пардасига ёпишган, бошчаси ҳаракатчан бўлиб, сандонга тақалиб туради. Сандон эса узанги билан туташган. Узангининг кенг тарафи овал дарчадаги пардага ёпишган. Қулоқ пардасининг тебранишлари эшитув суякчаларига ўтиб, уларни ҳам ҳаракатлантиради, бунинг натижасида қулоқ пардасининг ҳамма тебранишлари овал пардасига ҳам тарқалади. Овал дарча юмалоқ дарча билан биргаликда ички қулоққа туташади. Ички қулоқ (лабиринт) чекка суягининг пирамида деган қисмида жойлашган бўлиб, суяк лабиринт ва унинг ичидаги парда лабиринтдан иборат. Суяк лабиринт билан парда лабиринт деворчалари ўртасида кичик бир камчак бўлиб, у перелимфа деган суюқлик билан тўла туради. Парда лабиринт ичида ҳам суюқ бор, буни энфолимфа дейилади. Лабиринт даҳлиз, чиғаноқ ва ярим доира каналлар деган қисмлардан иборат. Лабиринтнинг ярим доира каналлари мувозанатни сақлаш органи бўлиб ҳисобланади. Асл эшитув органи чиғаноқдир. У гажакка ўхшаб, 2,5 марта ўралган суяк каналдир. Унинг ичида корти органи жойлашган. Корти органи товушни сезувчи мослама бўлиб, миядан келадиган эшитув асаб толаларининг охирлари шу органда тугайди. Эшитув сезишлари қуйидагича келиб чиқади. Товуш тўлқин- лари ҳаво орқали ташқи эшитув йўлига кириб, қулоқ пардасига урил- ганида уни тебратади. Бу тебраниш эшитув суякчаларига ўтиб, уларни ҳам тебрантиради. Эшитув суякчаларидан узанги овал дарча пардасига тақалиб турадиган бўлганидан шу парда ҳам тебранади. Бу тебраниш перелимфага ундан эндолимфага ўтади, эндолимфа тебранганда чиғаноқдаги корти органи тукларни ҳам тебрантириб, шу ердаги эшитув асаб толаси охирларини қўзғатади. Бу асаб толаларда пайдо бўлган қўзғалиш бош мия пўстлоғига эшитув анализаторининг олий марказига етиб боради ва у ерда таҳлил этилиб, бизда товуш сезгисини келтириб чиқаради. Болада нутқ ривожланиб бориши, юқорида айтилгандек, эшитув анализатори функсиясига, мияда бўлиб ўтадиган таҳлил жараёнларининг такомиллашиб боришига бевосита боғлиқдир. Бола ҳаёти биринчи йилининг охирлари ва бутун иккинчи йили нутқ шаклланиб қарор топиб борадиган давридир. Бу даврда асл нутқ аппарати ривожланиб, такомиллашиб боради ва бош мия пўстлоғидаги тегишли марказлар билан ўзаро алоқалар ҳосил қилади. Асл нутқ аппарати: 1) нафас аъзолари; 2) ҳиқилдоқ; 3) артику- латсион аппаратлардан ташкил топган. Нутқий товушлами ҳосил қилувчи восита ўпкадан нафас йўллари орқали чиқиб, ҳиқилдоққа ва ундан оғиз бўшлиғи, баъзан бурун бўшлиғига ўтадиган ҳаво оқимидир. Демак, ўпка нутқ товушларини талаффуз этиш учун зарур бўлган ҳаво оқимининг манбайидир. Овоз ҳиқилдоқда ҳосил бўлади. Ҳиқилдоқда кўндаланг жойлаш- ган эластик, юпқа товуш бойламлари мавжуд бўлиб, булар сўзлаш пайтида, ўпкадан чиқадиган ҳаво оқимининг кучи билан тебранади, шуларнинг тебранишида овоз ҳосил бўлади. Унли, сонор ва жарангли ундош товушлари овози ана шу товуш бойламларининг ҳиқилдоқ бўшлиғида тебраниши натижасидир. Жарангсиз ундошлар ҳосил бўлишида бу бойламлар тебранмайди, уларнинг орқаси очиқ туради: ораси ёпиқ бўлса ҳаво оқими уларнинг орасидан ўтади ва овоздор: унли, сонор, жарангли ундош товушлар ҳосил бўлади. Товуш бойламларининг тебраниши натижасида ҳосил бўлган овоз кучсиз, паст, ноаниқ бўлади. Оғиз ва бурун бўшлиғи - нутқ резонатори, яъни овозни кучайтириб берадиган жойдир. Оғиз бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг турлича ҳаракати ва ҳолати туфайли хилма-хил товушлар ҳосил бўлади. Нутқ органларининг товуш ҳосил қилиш пайтидаги ҳаракати ва ҳолати артикулатсия деган атама билан белгиланади. Оғиз бўшлиғидаги энг фаол орган тилдир. Тил ўзининг ҳаракатчанлиги билан товуш ҳосил қилишда бошқа нутқ органларига нисбатан каттароқ вазифани бажаради. Тил, лаблар, юмшоқ танглай, кичик тил (лак-лук), товуш бойламлари - фаол органлар деб; тиш, қаттиқ танглай, бурун бўшлиғи - нофаол органлар деб саналади. Ҳиқилдоқ орқали ўтган ҳаво оқими тил, танглай ёки икки лабнинг тўсиқлигига дуч келиб, шовқин ҳосил бўлади. Оғиз бўшлиғи пастки ҳаракати билан кенг ва тор ҳолатга ўтиб туради. Тил билан танглайнинг нутқ товуши ҳосил қилишидаги ҳаракатини аниқ белгилаш мақсадида буларнинг ҳар бири бир неча қисмга бўлинади: тил олди, тил ўртаси ва тил орқаси; танглай олди ёки қаттиқ танглай ва танглай орқаси ёки юмшоқ танглай. Тил оғиз бўшлиғида горизонтал ва вертикал йўналишларда ҳаракат қилади: тилнинг олдинга - милкка ва орқага қараб силжиб туриши горизонтал йўналишдаги, танглайга томон юқори кўтарилиши ва ундан паст тушиши вертикал йўналишдаги ҳаракатдир. Сўзлаш пайтида лаблар турлича ҳаракат қилади: чўччаяди, пастки лаб устки лабга ё тишларга тегади ва ҳоказо. У ёки бу нутқ органининг товуш ҳосил қилишида фаол қатнашган қисми артикулатсия ўрни бўлади. Масалан, тилнинг олд қисми олдинги тиш милкка тегиши ёки яқинлашиши билан «Д», «Т», «З», «Ж», «Ш» каби товушлар пайдо бўлади, демак, бундай товушларнинг артикулатсия ўрни тил олдидир. Пастки лабнинг устки тишларга сал тегиши билан «Ф» товуши ҳосил бўлади, «Ф» ундошнинг артикулатсия ўрни лаб ва тишлардир. Артикулатсия ўрни ва усули нутқ товушларини тасвирлаш, таснифлаш, логопедик камчиликларни аниқлаш, бартараф этишда муҳимдир. Нутқ аппаратининг тузилиши ва фаолиятида турли хил камчиликлар кузатилиши мумкин. Шулардан айримларини кўриб чиқамиз. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling