Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар руҳиятининг илмий педагогик, психологик, методик манбааларда ёритилиши
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ МАХСУС МЕТОДИКАСИ МАъРУЗАЛАР МАТНИ Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан олиб бориладиган коррексион-тарбиявий ишлар И БОБ. МУАММОНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар руҳиятининг илмий педагогик, психологик, методик манбааларда ёритилиши Маълумки ҳар бир фан ўзининг юзага келиш, ривожланиш, тараққий қилиш тарихига, қонуниятларига эга. Шу сингари ақли заиф болалар психологияси фани ҳам маълум ривожланиш тарихига эга. Ақли заиф болаларни ўрганишнинг мумкинлиги ва зарурлиги, уларни ўқитиш,тарбиялаш кераклиги, тиббиёт, хусусан психиатриянинг ривожи билан узвий боғлиқ. 18 аср оҳирлари 19 аср бошларида ақли заиф болаларни даволаш, тарбиялаш, ўқитишга оид маълум ижобий қарашлар юзага келди ва шакллана бошлади. Инсон рухиятини ўрганиш нихоятда мураккаб. Диагностика ишлари учун, ёрдамчи мактабларни бутлаш учун болалар рухиятини ўрганиш жуда зарур ҳисобланади, чунки ёрдамчи мактаблардаги таълим-тарбияни самарали олиб бориш учун бу борадиги маълумотлар керак. Инсон рухиятини атрофлича ўрганиш кишидан ҳар томонлама билим ва малакалар бўлиши талаб этилиши билан бир қаторда билим, етарлича ҳаётий тажриба ҳам талаб этилади. Ақли заиф бола руҳиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш асосида улар билан олиб бориладиган ўқув тарбиявий ишлар мазмун-моҳияти белгиланади. Ақли заиф болаларнинг шахсий ҳужжатлари билан таниша бориб, ўқитувчи, тарбиячи боланинг касаллик тарихи, касаллик қолдирган асорат хусусиятларини таҳлил қилади. Ақли заиф болаларни ўрганиш юзасидан кўплаб олимлар томонидан изланиш ва ўрганишлар олиб борилган. Бу борада Л.С.Виготский, Т.А.Власова, Л.В.Занков, Г.Е.Сухарёва, М.С.Певзнер, Л.С.Рубинштейн каби етук психолог ва олимларнинг олиб борган изланишлари, тадқиқодлари ва улар томонидан яратилган методикаларидан ҳозирги кунда кенг фойдаланиб келинмоқда. Олимлар томонидан ақли заиф ўқувчиларнинг идрок, тафаккур, хотира, диққат, нутқ каби психологик хусусиятлари атрофлича ўрганилган. Фазовий бузилишлар ақли заиф болаларда кузатиладиган энг кўп тарқалган ва энг кўп учрайдиган нуқсонлардан биридир. Т.Н.Беловинанинг таъкидлашича, фазони идрок этиш ҳар хил нуқсонли аъзоларнинг турли ҳил интермодал алоқаларига асосланади. Фазода компонентнинг тўлиқлиги кўзга таъсир этаётган турли функтсичларга боғлиқ: унинг ўткирлигига, пертсептив майдонига, кўз ўлчагичга, негаки ақли заиф болалар бу даражаги етмайди. Ақли заиф болаларга хос бўлган уятчанлик ва харакатлар координатсиясининг камлиги, болага нисбатан яқинда турган нарсалар билан кўриб танишишнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Ақли заиф болаларга мақсадсиз харакатланиш ва ортда қолишлари хос бўлади. Мактабгача бўлган даврда рухият хусусиятлари фазовий идрок қилиш шаклланишининг барча босқичларида муҳим бўлиб, у ақли заиф болаларда кам ифодаланган. Т.Н.Головина ва И.А.Грошенков томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики ақли заиф болалар объектларнинг тасвирлашганда, уларнинг катталигини сезиларли катталаштириб юборадилар, уларни чапга ёки ўнгга суриб юборадилар. Т.Н.Головина ақли заиф ўқувчилар умумийликни дифферентсатсиялашда, алоҳида ва биргаликда, текширувни давом эттиришда, шаклларни ажратишда қийналишади, уларга флагментарлик, идрок этишнинг камбағаллиги, анализ жараёнларининг суст йўналганлиги ва таққосланмасликка хос - деб таъкидлайди. М.Солоев, э.С.Бейн, К.И.Вересотская, э.А.Евлахова каби олимлар томонидан ақли заиф ўқувчилар орасида кўрув идроки бўйича ўтказилган тадқиқодлар кўпгина мухим далилий фактларни беради. Бу илк олигифренопсихологик текширувлар бўлиб, улар кейинги ишларга асос солган. 60-80 йиллар тадқиқодчилари жумладан, Т.Н.Головина, И.А.Грошенков, З.А.Апатская, И.И.Буднитская, Н.И.Стаднеколар ақли заиф ўқувчиларнинг идрок қилиш муаммосига янгича ёндошадилар. Улар ўз диққатларини кўрув идроки хусусиятларини юзага чиқаришга, ўқувчиларда ранг ажратишни ривожлантиришга фазовий анализ ва фазовий ориентирлашга, сюжетли расмларни тушунишга қаратишади. Бу янгича ёндашув ўқувчилар билан махсус педагогик ишларни ташкиллаштиришни ва ўз олдига идрок қилишнинг нуқсонларини корректсиялашни мақсад қилганди. Р.Б.Каффеманас идрок этишнинг қийинлашиши, билиш фаолиятининг етарли эмаслиги барча олигофрен болаларда учраб, уларнинг кўргазмали -образ фикрлаши қийинлашади деб ўйлайди. Тафаккурнинг кўргазмали - ҳаракат формаси ақли зиф болалар учун нисбатан қулайдир. Лекин вазифаларни бажаришда қийинчилик юзага келади. Масалан, ақли заиф болаларга "Кесма расм" ва "Сеген доскаси"ни тўлдириш қийинчилик туғдиради. Уларни предметлар билан харакатлари импулсив характерга эга, бу харакатлар фикрлаш вазифасига боғлиқ бўлади. Ақли заиф болалар тафаккурини тахлил қилиб, бу жараённи стреотиплиги, қийин харакатлилиги ва умуман тўлиқ эгилувчан эмаслигини таъкидлаш жоиз. Шунинг учун мавжуд билим ва малакаларни янги шароитда қўллаш ақли заиф болаларда қийинчилик туғдиради вазифаларни хато бажаришга олиб келади. Мактабгача ва мактаб ёшидаги ақли заиф болалар хотирасини ривожлантириш мақсадида тадқиқодчилар бир қанча ишларни таклиф этадилар: булар асосан қўл бармоқлари билан ишлаш, ишлаш вақтида боладан нима қилаётганини сўраб олиш, уни тахлил этиш ва қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага жойлаштиришдан иборат. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар хотирасини бир мунча ривожлантириш учун майда қўл моторикасидан фойдаланиш самарали натижа беради. Майда қўл моторикаларининг ривожланиши уларнинг нутқий нуқсонларини ва билиш жараёнларини ривожлантиради. Ҳозирги кунда тадқиқодлар шуни кўрсатадики, ақли заиф болалар хотираси механик ривожланмаган. Чунки механик хотира ривожланиши учун ҳам анализ- синтез малакалари яхши шаклланган бўлиши керак. Уларда эса бу жараён бир мунча орқада қолган. Тадқиқодларга қараганда ақли заиф болалар хотираси 11-12 ёшда бир оз ривожланар экан. 13-14 ёшларда эса ақли заиф болалар мустақил равишда мантиқий тушунчалардан фойдаланишлари мумкин, 15 ёшларда эса ақли заиф болалар материални эслаб қолиш қобилияти нормал болаларга яқанлашади. Бу шундан далолат берадики, ақли заиф болалар билан олиб бориладиган ишлар ўз вақтида тўғри ва аниқ йўлга қўйилса, бу уларнинг ривожланишига ёрдам беради. Психологлар ақли заиф ўқувчилар диққатининг ривожланишида муҳим бузилишларни белгилайди. О.Е.Фрееровнинг маълумотларига кўра ақлий ривожланиш камчиликларига эга кўпгина ўқувчилар ўз диққат эътиборини бир жойга тўплай олмайди. Бу бажарилаётган фаолиятдан чалғишда ва диққатни бошқа предметларга ўтиб кетишида намоён бўлади. Л.В.Занков, Л.Р.Лурия, М.С.Певзнер, Г.Е.Сухарёва ва бошқалар диққат бузилишларини ақли заифликнинг ўзига хос белгиларидан бири деб хисоблайдилар. Корректсион психологияда диққатни ўрганишга бағишланган бир қанча ишлар мавжуд. Уларга И.Л.Баскакова, С.В.Лиепин, С.А.Сагдуллаев томонларидан бажарилган тадқиқодлар киради. С.В.Лиепин тадқиқодларида турли нуқсон тузилиши билан тавсифланадиган ақли заиф ўқувчиларда диққат хусусиятларида сезиларли фарқлар аниқланган, бу тадқиқодларда ақли заиф ўқувчилар диққатининг турғунлиги, хажми ва тақсимланиши атрофлича ўрганилган. Фикрлаш ўқувчиларнинг нутқи ва тафаккурининг ўсишида муҳим воситадир. Тафаккур ва нутқ бир-бири билан узвий равишда боғлани келади. Бола нутқининг нормал ривожланиши, унга янги тушунчаларни ўзлаштириб олиша, теварак атроф ҳақидаги билим ва тасаввурларни кенгайтиришга имконият яратади. Б.Н.Пинский таъкидлашича, ақли заиф болалар ўзларининг нормал тенгдошларига мустақил ҳолда ёки ўқитувчининг озгина кўмаги билан бажара оладиган вазифаларни уддалашлари учун пропедевтик ва корректсион тарбиявий тадбирларга мухтождирлар. Нутқни ўз вақтида тўғри эгаллаш болага атрофини ўраб турган одамлар билан эркин муомила қилиш имконини беради, ўз нутқини бошқаришга кўмаклашади ва мактабдаги таълим-тарбия жараёнини анча енгиллаштиради. Г.А.Каиннинг тадқиқодларига кўра ёрдамчи мактаб ўқувчиларининг кўпчилиги тутилиб гапиришнинг у ёки бу формасига дучор бўлади. Ақли заиф болалар тилнинг луғавий бойлигини эгаллашда жиддий қийинчиликларга дуч келадилар. Улар қўллайдиган сўзлар захираси нормага тенглаштириб бўлмайдиган даражада тордир. М.П.Феофановнинг тадқиқодларига кўра ақли заиф болаларнинг нутқига оид қўшимчалар нормал интелектдаги болаларникига нисбатан икки баробар кам бўлиши аниқланган. Ёрдамчи мактаб ўқувчиларининг нутқида қўшма гаплар одатда иптидоий кўринишда, оддий боғланишда учрайди. А.Р.Лурия, Н.П.Параманова О.К.Тихомировлар ўтказган тажрибалар шуни кўрсатадики, ақли заиф бола ўзининг харакатларига қўлланма бўла олувчи умумий қоидаларни мустақил ифодалаб беришга қодир эмас. Рус психологи А.Р.Лурия "Нутқ товушларини идрок этишда нутқий оқимдан сигналли, фонематик белгилар ажралади ва нутқ товушларини диффеоегсатсия қилиш ушбу махсус белгиларни кучайтиришни ҳамда муҳим бўлмаган, тасодифий, фонематик аҳамиятга эга бўлмаганлардан ажратиш асосида амалга ошади" - деб таъкидлаган эди. Нутқ нуқсонларининг ақли заиф бола умумий руҳий тараққиётига салбий таъсири Ж.И.Шиф қўлланмасида атрофлича, чуқур таҳлил қилиб берилган. Унда эътироф этилишича, ақли заиф болалар билан нормал бола орасидаги фарқ уларнинг фаол нутқларида кўзга ташланар экан. Ақли заиф болалар ўз нутқларида сифат, феъл, боғловчилардан жуда кам фойдаланар эканлар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар кўпинча бир сўздан иборат гаплар қўллайдилар. Бу "гап-сўзларда" баён этилаётган фикр ажратилмаган бўлади. С.Н.Рождественскийнинг таъкидлашича "Сўздаги товушларни фарқламасдан, уларни ажратмасдан, болаларни ўқиш ва ёзишга кейинчалик тўғри ёзишга ўргатиш мумкин эмас". ақли заиф болаларда ўз кучига ишонч хосил қилмасдан туриб, ёрдамчи мактаблар ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмайди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда боғланган нутқ шаклланмаган бўлади. Улар диалогларда иштирок эта олмайдилар. Ақли заиф болага эшитилиши бўйича ўхшаш фонемаларни ажратиш ва сўзнинг товуш таҳлилидаги қийинчиликлардан намоён бўладиган фонетико-фонематик бузилишлар хосдир. Ақли заиф болаларда фонематик эшитишнинг ёмонлиги, турли талаффуз камчиликлари болаларни ёзиш ва ўқиш фаолиятларига таъсир қилмай қолмайди. Бу болалар шаклан ўхшаш харфларни бир-бири билан алмаштириб ёзадилар. Г.А.Кашенинг маълумотларига кўра, ёрдамчи мактаб 1-синф ўқувчиларининг 65%, 2-синф ўқувчиларининг 60 % да у ёки бу даражада ифодаланган талаффуз нуқсонлари кузатилади. Г.Л.Виготский ақли заиф 1-2 синф ўқувчилари луғатида асосан от ва феъллар устунлик қилади, деб таъкидлаб ўтган. Г.М.Дулневнинг эса ақли заиф болалар ўз нутқларида сифатдан ҳам фойдаланадилар, деб айтган. Ақзи заиф болалар томонидан предметларнинг сифатларини номлашда ҳам сўзларни ўринсиз кенг маънода тушуниш ва қўллаш ҳоллари кузатилади. Масалан, "катта" сўзи орқали ақли заиф болаларни объектни фақатгина катта - кичиклигини эмас, балқи оғирлиги, узунлиги, қалинлиги, баландлиги кабиларни ифодалайдилар. Ҳозирги кунда Россиява чет эл давлатларида ҳам жуда кўплаб олимлар томонидан ақли заиф болалар психологияси, уларнинг ижтимоийлашуви, жамиятдаги ўрни, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, қўзғалувчанлик қобилиятлариуларни таълимга жалб этиш ва ўқитишни ташкил этиш юзасида кўплаб изланишлар ва тадқиқот ишлари олиб борилмоқда (Е.Т.Логинова, А.Р.Маллер, С.Т.Забрамная, В.В.Лебединский, И.В.Тимофеева, М.И.Кузмитская, А.И.Осадчих, Н.Ф.Дементева ва бошқалар). Олимлар олиб боргаб илмий тажрибаларининг ко„рсатишича, ақли заиф болалар потенсиал ривожланиш имкониятларига эга бо„лар экан. Ақли заиф болаларнинг руҳий тараққиёт хусусиятлари, ривожланиш босқичлари ҳақида уларнинг билим эгаллаш хусусиятларини билмаслик, дефектологлар учун кундалик ишларида катта қийинчилик, тушунмовчиликларга олиб келади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling