Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқни тушуниш
хусусиятини текшириш
Нутқни тушунишни махсус текшириш сухбат вақтида олинган дастлабки маълумотларни аниқлашга хизмат қилади.
Текшириш техникаси: энг оддий усул бола олдидаги ёки расмда тасвирланган предметларни кўрсатишни боладан сўрашдир.
Маълум бўлган усуллардан яна бири бола томонидан бир неча сўз кўрсатмасини бажарилишидир.
Содда кўрсатмаларни тушуниш. Болага "Дафтарни ол", "Қаламни қўй" каби оддий кўрсатмаларни бажариш таклиф қилинади. Кўрсатмага мос ҳаракат қилиш унинг тушунганлигидан далолат беради.
Мураккаб кўрсатмаларни тушуниш. Болага кетма-кетликда қуйидаги мураккаб кўрсатмаларни бажариш таклиф қилинади: "Ешикни ёп ва чироқни ёқ", "Дафтарни партага қўй ва қаламни ол".
"Устида", "ичида", "ёнида", "орқасида", "тагида" каби кўмакчи сўзларни тушуниш. Болага ушбу сўзлар ёрдамида кўрсатма бериб ишни бажариш таклиф этилади.
Гаплардаги мураккаб боғланишларни тушуниш. бунинг учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
Қайси жумла тўғри, аниқла: баҳор ёздан аввал келадими ёки ёз баҳорла олдин келадими?
Тингла ва саволга жавоб бер: Болалар итнинг кетидан югуряпти. Ким олин югуряпти?
Боғланган матнни тушуниш. Бунда болага кичик ҳикояни эшитиш ва саволларга жавоб бериш таклиф қилинади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни психологик текширишда ўтказилган методикалар натижалари қуйидаги меъзонлар билан бахоланди:
БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР РУҲИЯТИДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ эТИШ
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар руҳиятини психологик
Do'stlaringiz bilan baham: |