Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
Биринчидан, кўриш нуқсони мавжуд боланинг қар хил ёш босқичларида юз берадиган ўзгаришлами ва руҳий ривожланиш қонуниятларини соғлом болалар билан таққослаб текшириш. Дефектология фани асосчиларидан Л. С. Виготский соғлом ва нуқсонли болалар руҳий ривожланишини таққослаб текширишга катта эътибор берди. «Нормал ривожланиш билан нуқсонли ривожланиш тўғри таққослаб ўрганилгандагина, бу икковига нўғри таъсир ўтказиш, тоғри тасниф бериш мумкин». «Нуқсонли ривожланишга тўғри таъсир ва тас- ниф бериш мумкин, қачонки нормал ривожланиш билан уни таққослаб ўрганилганда», деган эди олим.
Иккинчидан, руҳий ривожланишни фақат фаолият жараёнида ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш мумкин. Илмий тадқиқот ишларида ўрганилаётган объектни (нуқсонли болани) қайси фаолият жараёнида текширишни аниқлаб олишнинг назарий ва амалий аҳамияти ниқой- атда катта. Учинчидан, ўтказиш режалаштирилаётган илмий-тадқиқот қатъий тизим асосида: тадқиқотнинг босқичлари, методлари, шарт- шароитлари, қатнашчиларини аниқлаш ва белгилаш билан олиб бори- лади. Шунингдек, ўтказилаётган илмий тадқиқотга нуқсонли боланинг руҳий ривожланишининг ҳамма томонини ҳисобга олган қолда ва бир неча методикалар ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар нати- жасини якунлаш билан хулоса чиқарилади. Масалан, кўз касаллигини даволаш учун шифохонага ётқазилган бола анча вақт оила ва бошқа одатдаги тарбия муҳитидан ажралиб қолганлиги учун руҳий деприватсия (ажралиб қолиш) ҳолатигатушади. Тифлопсихология фани умумий психология, ижтимоий психология, ёшвапедагогикпсихологиявабошқафанламингметодлариданфой- даланиш билан бирга, махсус психологиядава тифлопсихология фани да яратилган махсус тадқиқот услуби ва усулларидан ҳам фойдаланилади. Илм, фан-техниканинг ютуқлари кўр ва заиф кўрувчиламинг сезги, идрок, тасаwур ва бошқа руҳий жараёнларини текшириш соҳасида янги, махсус методикалар, техник воситалар яратишга имкон бермоқда. Шундай аниқ ўлчаш техник воситаларига электрон тахит- соскоп, аномалоскоп, проектсияли периметр, электроентсефалограф ва бошқалар киради. Шулар туфайли бизнинг бу тоифа болалар руҳияти ҳақ- идаги билимларимиз тўла ва аниқ бўлиши мумкин. Илмий тадқиқотнинг асосий шартларидан бири: кўр ва заиф кўрувчи бола ўсиб, тарбиялан- ган ижтимоий муқит билан ҳар томонлама танишиш тадқиқотчига кўп нарсаберади. Нуқсонли боланинг қандай шароитдатарбияланаётгани, ота-она ва бошқаламинг болага муносабати, оиладаги интеллектуал, маданий ва маънавий муқит бола руҳий ривожланишида ҳал қилувчи омилларидан ҳисобланади. Шу билан биргаликда боланинг оила аъзоларига, синфдошларига, педагогларга муносабатларини аниқлаш ҳам зарур. Кўзи ожиз болаларда учрайдиган нутқ камчиликлари Кўриш анализаторининг фаолияти бузилганлиги сабабли кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг нутқий ривожланиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу нутқда ўз аксини топади (ехолалия, "формализм", сўз туркумининг бузилиши ва бошқалар). Логопедиядаги мавжуд изланишлар асосан кўришида чуқур нуқсони бор болаларнинг талаффузидаги нуқсонларига бағишланган (М.Е.Хватсев, С.Л.Шапиро, А.Е.Шипило, С.В.Яхонто ва). Фақат 60-70-йиИларда логопедияда нутқ камчиликларини системали равишда ўрганишнинг ривожланиши билан (Р.Е. Левина, В.К. Орфинская) кўр ва заиф кўрувчи болалар нутқининг нафақат товушлар талаффузидаги, балки нутқнинг ривожланишидаги камчиликларни аниқлашга доир изланишлар пайдо бўлди. Бу она тилини ўқитиш методикаси бўйича мутахассислар ва логопедлар ишларидир (О.Л. Жилтсова, С.Л. Коробко, Н.С. Костючек, Н.А. Крилова, Т.П. Свиридюк). Масалан, С.Л. Коробко нутқи тўлиқ ривожланмаган заиф кўрувчи болаларнинг каттагина гуруҳини ажратди. Ҳозирги вақтда кўр ва заиф кўрувчи болалардаги нутқ камчилиги мураккаб нуқсон эканлиги ҳамда нутқ ва кўриш фаолиятининг сустлигининг ўзаро боғлиқлиги назарий ва амалий изланишларда исботланган. Кўришида нуқсони мавжуд бўлган болаларнинг нутқ камчиликлари турличадир. Улар структураси ва даражаси сифатидан мураккаб бўлиб, нутқни Р.Е.Левина таъкидлаганидек, ягона системадек қамраб олади ва бунда нутқ камчиликлари, нутқ камчиликларининг ягона ядроси бўлиб қолмайди. Бундай болаларда нутқнинг ривожланиши мураккаб шароитда кечади. Улар орасида кўриш аномалияларининг туғма шакллари учраб туради ва бу ҳолат нутқнинг пайдо бўлишига доир бошқа функсияларнинг ҳам бузилишига сабаб бўлади. Статистика материаллари шуни кўрсатадики, нутқ камчиликлари кўрувчи болаларга нисбатан кўришида чуқур камчиликлари бор болаларда кўпроқ учрайди. Олиб борилган изланишлар шу категориядаги болаларнинг нутқини шаклланганлигини тўрт даражага ажратишга имкон беради. Биринчи даража. Талаффузидаги айрим камчиликларнинг бўлиши билан ифодаланади. Иккинчи даража. Фаол луғат чекланган. Сўз ва предмет образини солиштиришда, умумлаштирувчи тушунчаларасосида ҳикоялартузишда хатоларга йўл қўйилади. Талаффуздаги камчиликлар сигматизмнинг турли кўринишларида ламбдатсизм, парасигматизм, параротатсизм, параламбдатсизмда намоён бўлади. Товушлар талаффузи ва фонематик тасаввурлар эшитиш диффертсиатсиясининг ривожланишида камчиликлар кузатилади. Фонематик таҳлил шаклланмаган бўлади. Учинчи даража. Экспрессив нутқ луғат бойлигининг сустлиги билан ажъралиб туради. Умумлаштирувчи тушунчаларни билиш, сўз ва предмет образини солиштириш даражаси паст бўлади. Мустақил нутқнинг грамматик томони бузилган, у фақат предметларни номлаш ва бир икки сўзли гаплардан иборат бўлади. Мураккаб ҳикояларни баён этиш ривожланмаган, талаффуз қилиш ва эшитиш дифференсиатсияси суст шаклланган бўлади. Тўртинчи даража. Экспрессив нутқ жуда чекланган, умумлаштирувчи тушунчалар ва сўз-предмет образини солиштиришда жиддий камчиликлар бўлади. Боғланган нутқ айрим сўзлардан иборат, эхолалиялар кузатилади. Нутқнинг грамматик тузумини аниқлашга қаратилган топшириқлар ва эшитиш дифиеренсиатсиясига оид топшириқларни бажара олмайдилар. Фонематик таҳлил ва синтезнинг умуман ривожланмаганлиги кузатилади. Кўришида нуқсони бор болалар нутқининг ривожланишининг таҳлили шуни кўрсатадики уларнинг кўпчилигида системали нуқсонлар кузатилади ва нутқнинг етарли компонентлари бузилган бўлади (фонетика, лексика, грамматика). Нормал кўрувчи ва кўришда нуқсони бор болаларнинг нутқидаги нуқсонларнинг солиштирадиган бўлсак уларнинг ўхшашлигини кузатамиз. Шу билан бир қаторда нутқ камчиликларининг даражаси ва шаклланиши омиллари жиҳатидан катта фарққа ҳам эга. Предметли образларнинг камчилиги (етишмаслиги) натижасида нутқий хотирада мураккаб гаплар ва гапларнинг грамматик жиҳатдан тўғри тузишдаги қийинчиликлар кузатилади. Анамнездаги илк натал ва постнатал патологик ўзгаришлар натижасида умумий ва хусусий омиллар аниқланган бўлиб, улар кўришида камчиликлари мавжудлиги болаларнинг нутқини ривожланмаганлигига сабаб бўлади ва нутқининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи қатор функсияларнинг ривожланишини анча орқага тортади (праксис, гнозис, координатсия, чамалаш). Демак, илк постнатал даврида туғма ёки эрта орттирилган кўриш нуқсони нонутқий функсияларнинг ривожланишига таъсир этувчи бирламчи нуқсон бўлиб қолади. Кўришда нуқсони бор болаларда ҳаракат фаоллигини чеклаб турувчи ва атрофдаги олам билан алоқани ўрната олмасликка сабаб бўладиган камчиликлар кўплаб учрайди. Психик жараёнларнинг (шу қаторда нутқнинг ҳам) ривожланишида нутқий мулоқотнинг сифати, микроижтимоий муҳит жуда катта таъсирга эга. Шундай қилиб, у ёки бу нутқ компонентларини қамраб олувчи системали нутқ бузилишларига сабаб бўлувчи омилларнинг полиморфлиги янада мураккаб нуқсон пайдо бўлишига сабаб бўлади. Туғма ёки эрта орттирилган кўриш нуқсони нутқнинг ривожланмаслигига асосий сабаб бўлиб, бошқа патологик омилларнинг мавжудлигига қараб таъсири кучайиши ёки кучини йўқотиши мумкин. Кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг нутқидаги камчиликларини ўрганиш нафақат нутқнинг барча компонентлари, балки кўпгина нонутқий функсияларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни талаб қилади. Бу комплекс логопедик текшириш методикасини ташкил қилади. Комплекс текшириш методикасининг ўзига хослиги шундаки, бу болалардаги нутқ камчиликлари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш кўриш қобилияти, қабул қилиш усуллари ва бундан келиб чиққан ҳолда материалларни узатиш усулларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Бундай кўришда чуқур нуқсони бўлган болаларнинг кўпчилигида ўйин фаолиятининг малакаси йўқлигини ва предметлар дунёси ҳақидаги билимлари чекланганлигини инобатга олиш керак бўлади. Шу сабабли текшириш давомида топшириқларни бажаришдан аввал болага ўзига хос инструксиялар, кўрсатиб бериш, биргаликда бажариш намфлналари берилади. Асосий диққат экспрессив нутқ ҳолатига қаратилиши керак. Кўзи ожиз болалар билан олиб бориладиган логопедик ишнинг ўзига хос хусусиятлари Кўр ва заиф кўрувчи мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар билан олиб бориладиган коррексион иш табиий педагогик жараёнда кечади. Бу етакчи дидактик ва махсус тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади. Махсус тамойилларга коррексион таълим, бирламчи ва иккиламчи нуқсонларни инобатга олиш, мавжуд анализаторларга таяниш ва полисенсор асосни шакллантириш (ҳосил қилиш), атрофимиздаги олам ҳақида кенг қамровли тушунчаларни шакллантириш, нутқнинг шаклланганлиги даражасини ҳисобга олиш, нутқ фаолиятининг сақланиб қолган компонентларига таяниш, вербал материалнинг янгилиги, ҳажми мураккаблаша боришини ҳисобга олиш киради. Коррексион таълим жараёнида комплексли кенг қамровли таъсир кўрсатилади. Бу таъсир логопед, ўқитувчи (мактабда), тифлопедагог (боғчада) ва тарбиячилар томонидан турли машғулотлар давомида амалга оширилади. Коррексион ишда логопедик таъсирга жуда катта аҳамият берилади. Бу таъсир махсус ташкил қилинган машғулотларда олиб борилади. Машғулотлар болаларнинг кўриш қобилиятини, нутқи, қабул қилиш усуллари ва индивидуал хусусиятларини инобатга олиган ҳолда олиб борилади. Шунинг қараб логопедик гуруҳлар ташкил қилинади. Кўр болалар билан ишлашдаги қийинчиликларни ўзига хослигини инобатга олиб машғулотлар узоқ вақт давомида индивидуал равишда олиб борилади. Мураккаб нутқ камчилиги билан биргаликда нонутқий функсиялари шаклланмаган, яъни тўртинчи нутқий даражага эга бўлган болалар билан ҳам кўпроқ индивидуал машғулотлар олиб борилади. Тарбиячи ва тифлопедагоглар (мактаб ўқитувчилари) логопед билан биргаликда нутқ камчиликларини бартараф этиш вазифаларини аниқлайдилар. Нутқ маданиятини ривожлантиришдаги коррексион-логопедик вазифалар ўйин, ўқув ва меҳнат фаолияти, ҳамда амалий ва мусиқа машғулотларида амалга оширилади. Заиф кўрувчи болалар билан логопедик машғулотларни ташкил этишда асосий эътибор сақланиб қолган кўриш фаолиятидан фойдаланиш имкониятига қаратилади (зарур бўлган ҳажмдаги, рангдаги дидактик материал), релефли расмлар, "ажойиб халтачалар", кубик ва қаламчалар (товуш, бўғин ва гапларни белгилаш учун) ишлатилади. Предметлар дунёсининг кенг қамровлиги ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда табиий кўргазмали қуроллар аҳамияти жуда каттадир. Машғулотлар ўйин орқали олиб борилиши шарт, сабаби кўришдаги чуқур нуқсони мавжуд бўлган болаларда ўйин фаолияти жуда кеч шаклланади. Биринчи даражали нутқ ривожланганлиги аниқланган болалар билан олиб бориладиган коррексион-логопедик ишни режалаштираётганда бу болаларнинг яхши нутқий базаси инобатга олиниб, асосий диққат нутқнинг фонетик томонини ривожлантиришга қаратилади, эшитиш диққатини ривожлантирувчи ўйин ва машқлар берилади. Кўзи ожиз боларнинг тақлид қилиши қийинлашгани сабабли уларга товушлар механик усуллар билан қўйилади. Иккинчи даражали нутқ ривожланганлиги аниқланган болалар билан олиб бориладиган логопедик таъсирни режалаштираётганда бирламчи гуруҳ болалари билан олиб бориладиган ишнинг барча бўлимлари сақлаб қолинади ва инобатга олинади. Лекин бу ерда асосий диққат сўз бойлигини ошириш, фонематик таҳлил ва синтезни ривожлантиришга қаратилади. Учинчи ва тўртинчи даражали болалар билан иш олиб боришда логопедлар (тифлопедагог ва тарбиячилар билан келишилган ҳолда) таълим ва ўйин, амалий фаолиятини коррексиялашга қаратилган элементларни киритади. Бунда мотор малакалари, чамалаш ва кўриб-ясаш малакалари мавжуд бўлиши керак. Бу иш нутқ малакасини ривожлантириш ва унга мос тушунчаларни шакллантиришни узвий боғлайди. Бунинг асосида болаларда атрофимиздаги олам ҳақидаги чуқур тушунчалар ва билимларни шакллантириш ётади. Бу гуруҳдаги кўр ва заиф кўрувчи болаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда асосий диққат уларда луғат бойлигини ошириш, сўзни предмет образи билан тўғри солиштириш, умумлаштирувчи тушунчаларни, грамматик тузум ва мустақил нутқни ривожлантиришга қаратилади. Бу ишнинг асосида нутқ стереотипларини шакллантириш ва бойитиш ётади. Луғат бойлигини бойитиб бориш, грамматик тузумни амалий қўллаш расмлар бўйича гаплар тузиш жараёнига имкон яратади (кўрлар учун релефли расмлар). Логопедик машғулотларда болаларнинг нутқ фаолиятидаги заиф буғинлар устида иш олиб борилади. Логопедия, тарбиячи, тифлопедагог (ўқитувчи) ҳамкорлиги мактаб таълими учун зарур бўлган нутқ базасини яратади. Шаклланган нутқ асосида логопед талаффуз автоматизатсияси малакаларини тарбияжашга ва фонематик таҳлил ва синтезни ўргатишга ўтиши мумкин (3 ва 4-даражали болалар билан). Тарбиячи ва тифлопедагог томонидан шакллантирилаётган нутқ ва предметлар базаси логопед машғулотларида кенг қўлланилади ва такомиллашади. Шунингдек, тарбиячи ва тифлопедагоглар машғулотларида логопед иши давом эттирилади. Уларнинг иши узвий боғланиш асосида режалаштирилади (тўғри талаффуз малакаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўйинлар ва нутқий материал, луғат бойлиги ва боғланган нутқ малакаларини мустаҳкамлаш учун материал). Умуман олганда, педагогик жараён логопедизатсияси ҳақида гапирсак ҳам бўлади. Бошланғич синфларда ўқитувчи, тарбиячиининг саводга ўргатиш ва нутқни ривожлантиришдаги ишнинг узвий боғланишида амалга оширилади. Ўқитувчи логопедик машғулотларда ўзлаштирилган нутқ-малакаларини ўз ишида мустаҳкамлаб боради. Бундай иш (комплексли, коррексион ва услубий) логопеддан нафақат юқори малакани, балки кўришда чуқур нуқсони бор болалар, уларнинг хусусиятлари ва фаолиятини ташкил қилиш махсус мактаб дастурини ҳам билишни талқб қилади Логопедик машғулотларида кўр ва заиф кўрувчи болаларда нутқ камчиликларида ринолалия, дудуқланиш, товуш камчиликлари бартараф этилади. Иш умумий услубларини инобатга олинган ҳолда сақланиб қолган кўриш қобилиятига ёки махсус усулларга (кўр болаларда) таянган ҳолда олиб борилади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling