Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


ТАЛАФФУЗДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ эТИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 1.27 Mb.
bet25/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

ТАЛАФФУЗДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ эТИШ ЙЎЛЛАРИ
0ъЗБЕК ТИЛИ ФОНЕМАЛАРИ
Нутқ товушлари — талаффуз этиладиган сўзнинг кичик, айрим бир қисмидир. Товушни фонемадан фарқ қилмоқ керак. Фонема сўз маъноларини ифодалаш ва фарқлаш учун хизмат қиладиган нутқ то- вушидир. Фонемалар сони ягона умумхалқ тили ва унинг шеваларига кўра ҳар хил бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ўзбек тилида 6 та унли товуш болишига қарамай, шу тилнинг баъзи шеваларида унли фоне­малар сони 6-7 дан тортиб, 18 гача болади. Шунингдек, ҳар бир тилнинг фонемалар системаси сифат ва миқдор жиҳатидан бир хил эмас: бир тилда фонемалар сони кўпроқ, бошқасида эса озроқ бўлиши мумкин. Масалан, рус тилида 42, ўзбек тилида 29 фонема бор. Мустақил фонема билан унинг вариантлари орасида моҳият эътибори билан олганда фарқ бор. Фонема вариантлари унга ёндош товушлар таъсирида пайдо бўлади. Масалан, «И» фонемаси (билди, ич- ди) турли вариантларда бўлади. Товушларнинг ана шундай турлича талаффуз этилишида ҳосил бўладиган вариантлар - комбинатор вариант- лар дейилади. Бирор фонеманинг вариантлари унинг ўзига қараганда бошқачароқ эшитилади. Баъзан эса бу вариантлар тингловчига яққол сезилмаслиги ёки аниқ эшитилмаслиги ҳам мумкин. Фонемаларнинг акустик (товушга оид) хусусиятлари уларнинг артикулатсион хислатлари билан белгиланади. Ҳосил бўлиш механизмларига кўра фонемалар унли ва ундош- ларга бўлинади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида унли фонемалар сони олтита (и, э, а, о, у, ў). Ундош фонемалар 23 та. Унлилар талаффузида асосий вазифани товуш бойламлари, тил ва лаблар бажаради. Унли товушлар талаффузида лаб ҳар хил шаклда бўлади, яъни у ёйилади ёки буришиб, чўччаяди. Унли то- вушларни талаффуз этишда тил оғиз бўшлиғида турлича ҳаракат қилади, ўзини горизонтал ҳаракатидан олдинга чўзилади ёки орқа- га тортилади, вертикал ҳаракатдан эса танглай томон кўтарилади ёки пастки жағ билан биргаликда қуйи тушади. Унлилар бўғизда ҳосил бўладиган, оғиз бўшлиғида турли тусга кирадиган соф овоз- дангина иборат бўлган товуш ёки фонемалардир.
Унли товушлар тил ҳаракатига нисбатан олинганда уч тоифага бўлинади:

  1. Тилнинг горизонтал ҳаракатига алоқадор товушлар;

  2. Тилнинг вертикал ҳаракатига алоқадор товушлар;

  3. Лаблар иштирокига алоқадор товушлар.

Тилнинг горизонтал ҳаракатига алоқадор унлилар 2 гуруҳга бўлинади: тил олди ёки олд қатор унлилар - и, э, а; тил орқа ёки орқа қатор унлилар - а, у, ў. Тилнинг вертикал ҳаракатига ва оғиз очилиш даражасига алоқа­дор унлилар 3 гуруҳга бўлинади: а) юқори (тор) унлилар - и, у; б) ўрта (кенг) унлилар - э, ў; д) қуйи (кенг) унлилар - о, а. Лаблар иштирокига алоқадор унлилар 2 гуруҳга бўлинади: лаб­ланган - ў, у, о ва лабланмаган - и, э, а унлилар.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling