Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


АЙРИМ УНЛИЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ


Download 1.27 Mb.
bet26/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

АЙРИМ УНЛИЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ
«И» ва «и» товушларни талаффуз қилганимизда, тил танглай- га томон баланд кўтарилади ва танглай билан тил орасида торгина бўшлиқ қолади, шунинг учун ҳам «и» ва «и» товушлари тор унлилар дейилади. «И» ва «и» унлилар сўз ичида, кўпинча, қисқа талаффуз этилади: икки жарангсиз ундош орасида эса ниҳоятда қисқаради. Масалан, бир, йигит, тиш, қиш. «И» унлиси тил олди, тор ва лабланмаган товуш бўлиб, сўзнинг турли ундошларида турлича талаффуз этилади. Масалан: биз, сиз, илдиз, идиш каби сўзларда «и» унлиси олд қатор товушидир, чуқур тил орқа ундош товушлари «қ», «Х», «ғ» лардан кейин келадиган «и» орқа қатор унлига мойилдир. Масалан: қиз, оғир, охир. «У» унлиси тил орқа, тор ва лабланган то- вушдир. «У» унлиси талаффуз қилганда тилнинг горизонтал ҳаракати танглай орқасига қаратилган бўлади, вертикал ҳаракати эса танглай- га қараб анча кўтарилади, лаблар чўччаяди ва тўгарак шак- лини олади. «О» унлиси ўртача кенг (тор билан кенг унли орасидаги) товуш; тил олди, лабланмаган товуш «е» унлиси ярим тор унли то­вуш болганидан, жонли тилда кўпинча «и» билан алмашиб тура­ди. Масалан, меҳмон - миҳмон, деҳқон - диҳқон кабилар. «А» унлиси тил олди кенг, лабланмаган товушдир. Бу унли ҳам сўздаги ўрнига қараб икки хил талаффуз этилади, ака, дала каби сўзларда олд қатор очиқ «е» товушини билдирса, қанд, қарс каби сўзларда чуқур тил орқа ундошлари - «қ», «ғ>>, «х» дан кейин тил орқа ун- лисидай талаффуз қилинади. «О» унлиси кенг, тил орқа, лабланган товушдир. Бу унли ўғил, бўри, тўғри каби содда сўзларнинг биринчи бўғинида келади. «У» унлиси «қ», «ғ», «х» ундошлардан кейин келганда қаттиқ, аксинча «к», <<г», «с» ундошлардан кейинги ҳолатда эса нисбатан юмшоқроқ талаффуз этилади. Масалан, қўл-кўл, хўп-чўп.

О ЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ УНДОШ ФОНЕМАЛАРИ
Унлилар нутқ органларида тўсиққа учрамай, чўзилиб чи- қиши, ундошлар эса нутқ органларининг бирор ерда тўсиққа учраб чиқиши билан характерланади. Ундош фонемалар товуш бойламларининг ҳаракати ҳолатига ва оғиз бўшлиғининг қаерда тўсиққа учрашига, фақат шовқиндан иборат бўлишига ёки аксинча овознинг шовқиндан устун бўлишига ҳамда талаффуз этилиш йўлларига қараб бир-биридан фарқланади. Ҳозирги ўзбек адабий тилида ундош фонемалар 23 та: б, в, г, д, й, ж, з, к, 1, м, н, п, р, с, т, ф, х, ч, ш, нг, қ, ғ, ҳ. Ундош фонемалар:
ҳосил бўлиш ўмига;
ҳосил бўлиш усулига;
овоз ва шовқин иштирокига кўра таснифланади.
Ҳосил бўлиш ўрнига кўра ундошлар уч асосий гуруҳга бўлинади: а) лаб ундошлари, б) тил ундошлари; д) бўғиз ундоши. Лаб ундошлари 2 кўринишда бўлади: 1) лаб-лаб ундошлари (б, п, в, м) икки лаб орасида пайдо бўлади; 2) лаб-тиш ундоши (ф ва в) пастки лаб билан устки тишлар орасида ҳосил бўлади. Масалан, фан, синф, виставка ва бошқалар. Тил ундошлари учга бўлинади: 1) тил олди ундошлари (т, д, н, р, с, ж, ш, ч); 2) тил ўрта ундоши (й); 3) тил орқа (к, ч) чуқур тил орқа ундошлари (қ, ғ, нг). Тил олди ундошлари тилининг олд қисми билан тиш ва милк орасида; «у» ундоши тил ва танглайнинг ўрта қисмида; «к», «г», «нг» ундошлари танглай ўрта қисмидан орқароқда; «қ», «ғ», «х» ундошлари эса «к» ва «г» пайдо бўладиган жойдан ҳам орқароқда ( тил илдизи билан юмшоқ танглай орасида) ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам «қ», «ғ», «х» ундошлари чуқур тил орқа ундошлари деб юритилади. Бўғиз ундоши битта - «ҳ». Бу ундош бўғиз, яъни ҳиқилдоқ бўшлиғида ҳосил бўлади. Ҳосил бўлиш усулига кўра ундош фонемалар учга бўлинади: а) портловчи; б) сирғалувчи; д) портловчи-сирғалувчи. Портловчи ундошлар икки артикулатсия органининг ўзаро жипслашуви ва ўпкадан чиқадиган ҳавонинг маълум зарб билан портлаб ўтишдан ҳосил бўлади. Булар «Ь», «р», «д», «т», «к», «ч», «қ» товушларидир. Ундошлардан «ч», «ж» товушлари ҳам портловчилар гуруҳига киради, аммо булар қоришиқ (аффиикатив) портловчилар дейилади. 0ъзбекча қоришиқ «ч» ва «ж» ундош фонемалари мана бундай ҳосил бўлади: тилнинг олдинги қисми милкка тақалади, лекин одатдаги портлаш юз бермай, оғиз бўшлиғига келган ҳаво асосан сирғалиш натижасида қоришиқ (яъни икки хил усул иштирокида) т-ш-ч, д-ж-(дж) товушлари ҳосил бўлади.
Сирғалувчилар икки артикулатсия органининг ўзаро жипслаш- май, фақат бир қадар яқинлашиши ва ҳаво оқимининг икки орган орасида ишқаланиб - сирғалиб чиқиши натижасида ҳосил бўлади. Булар: «В», «ф», «с», «з», «ш», «ж», «х», «ҳ», «ғ» товушларидир. Портловчи-сирғалувчиларни талаффуз қилишда ҳам порт- ловчиларга хос бўлган очиқлик (бурун йўли очиқлиги) иштирок этади. «М», «п», «нг», «1», «г» ундошларининг талаффузи ана шундай бўлади: «М» ни айтганимизда икки лаб жипслашса- да, қисман оғиздан ярим портлаб чиқади; «п» ундошини айтиш вақтида тил учи юқори тишлар билан милкка тегади; «нг» ундошининг талаффузида тилнинг орқа қисми танглайга тегади, аммо ҳаво тўла равишда портлаб чиқмайди, чунки бутун йўли очиқ бўлади. Юқоридаги м, н, нг ундошлари бурун товушлари дейилади, 1 ундошини айтиш пайтида тил учи юқорига бурилиб, милкка тегади, ҳаво тилнинг икки ёнидан сирғалиб ўтади, шунинг учун ҳам «1» товуши ён ундоши дейилади, «г» ундошининг талаффузида тилнинг олдинги қисми ўпкадан чиққан ҳаво тўлқини таъсирида титрайди, шунинг учун «г» титроқ ундош дейилади. 0ъзбек тили ундошлари овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра иккига бўлинади: 1) сонор ва 2) шовқинли ундошлар. Сонор ундошлар «т», «п», «1», «г», «нг» ни талаффуз қилганимизда, товуш бойл.имлари фаол иштирок этади, яъни пайчалар титраб, овоз ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам сонорларда овоз миқдори шовқинли ундошлардагидан кўпроқдир. «Сонор» сўзи лотинча бўлиб, овоздор деган маънони билдиради. Демак, сонорлар унли товушларга яқин туради, лекин оғиз бўшлиғида қисман шовқин иштирокида пайдо бўлгандан сонорлар ундош ҳисобланади. Шовқинли ундошлар товуш бойламларининг қанчалик иштироки билан ҳосил бўлишига кўра жарангли ва жарангсиз ундошларга бўлинади. Жарангли ундошларни ҳосил қилишда товуш бойламлари таранглашади ва улар ўртасидаги тор оралиқдан чиқаётган ҳаво оқими пайчаларни бироз титратиб ўтади. Масалан: «Ь», «В», «з», «д», «ж», «г», «ғ», «у».
Жарангсиз ундош товушларни ҳосил қилишда эса товуш бойламлари таранглашмайди ва улар ўртасидаги кенг оралиқдан чиқаётган ҳаво оқими ҳеч қандай тўсиққа учрамай, пайча­ларни титратмай ўтади. Масалан: «р», «ф», «с», «т», «ш», «ч», «к», «қ», «х», «ҳ». Бу товушлар фақат шовқиндан иборат.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling