Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Логопедик амалиётда ротатсизмнинг қуйидаги турлари учраб туради
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Параротатсизмлар.
- Ойнага қараб тақлид қилиш.
- Тилнинг учи ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида қуйидаги гимнастика ўтказилади
Логопедик амалиётда ротатсизмнинг қуйидаги турлари учраб туради:
Р товушини умуман талаффуз этолмаслик - тароқ-таоқ, парта-пата, ўртоқ-ўтоқ. Юмшатиб талаффуз этилиши - ручка-рючка, рўмол- рёмол, карам-карям. Р товушини бўғиздан чиқариб томоқни қириб талаффуз этиш - ранда-ғанда, рўмол-ғўмол. Ён ротатсизми. Бу типдаги ротатсизмда тил учи ўрнига тил ёнлари тебранади. Шунинг учун, масалан, тароқ-тариёқ, парта- парилта, шаклида талаффуз этилади, яъни р ўрнига «рл» каби товуш эшитилади. «Аравакаш» ротатсизм. Бунда р товуши маҳкам жипслаш- ган лабларнинг тебраниш натижасида ҳосил бўлади. Масалан, пррр. Параротатсизмлар. Буларнинг тури ҳам ҳар хил: чунончи «г» товуши ўрнига «а», «В», «д» товушлари ва бошқалар талаффуз этилиши мумкин. Масалан арча-адча, ари-ади, хўроз-хўноз, ўрик-ўниқ, арча-айча, анор-аной, арча-авча. Ротатсизм ва параротатсизмларни бартараф этишда турли методларни қўллаш мумкин. Ойнага қараб тақлид қилиш. Бу усул энг осон, енгил ротатсизмларни бартараф этишда қўлланилади. Р товушининг артику- латсиясини ўргатишда тайёрлов машқларининг роли ниҳоятда катта. Улар икки йўналишда олиб борилади. Биринчиси р товушининг асосан вибратсиясиз артикулатсиясини ўргатиш, яъни фрикатив р ни ҳосил қилиш. Иккинчиси тилнинг вибратсиясини ҳосил қилиш. Шу мақсадда қуйидаги тайёрлов машқларини ўтказиш мумкин. Кенг ёйилган тилни юқори лабга кўтариб, текказиш. Бунда тил ёнлари ҳам юқори лабга зич бўлиб туриши керак. Пастки лаб тилга тегмаслиги лозим. Тилни шу шаклда тутиб туриб, тишлар орқасига тортилади. Тилнинг учи ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида қуйидаги гимнастика ўтказилади: тил учини юқори лабга - пастки лабга, юқори тишлар орасига - пастки тишлар орасига қўйиш. Чапга-ўнгга (оғиз бурчакларига), сўнгра ўнгга- чапга ҳаракат қилдириш. Д) Лаблами айланасига ялаш; лаб ва жағлар ўртасида тилни айланасига ҳаракатлантириш (чапдан ўнгга ва тескари йўналишда). Бунда тил учи лаблар ташқарисига чиқиб кетмаслигига эътибор бериш керак. Гимнастикани болалар ойнага қараб бажариши лозим. Тайёрлов машқларини ўтказишда логопед болаларга шпател билан ёрдам бериши мумкин ёки боланинг ўзи бармоқчаси билан тилни керакли ҳолатга келтиради. Болалар билан тил вибратсиясини ҳосил қилиш, керакли ҳолатга келтиришга ёрдам берадиган машқлар ҳам ўтказилади. Бу машқларни ҳар хил овозларга тақлид қилиш тариқасида ўтказиш ва айни вақтда болага тегишли саволлами бериб, уни тақлид қилиб кўришга ундаш мумкин, чунончи, мушук сувни қандай ичади? От чопганда қандай товуш эшитилади? ва ҳоказо. Титровсиз-фрикатив товушни ш-ж товушларидан ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун оғизни каттароқ очиб, тил учини алвеолаларга текказиб туриъо, ш ёки ж товушини айттириш тавсия этилади. Кейинчалик бу усулда ҳосил бўлган товушни мустаҳкамлаш, автоматлаштириш мақсадида фрикатив товушни аввал бўғинларда, сўнгра сўз ва гапларда талаффуз этишга ўргатиш машқлари ўтказилади. Логопед бу босқичда фрикатив р товушининг тўғри айтилишига кўпроқ эътибор бермоғи лозим. Агар ш-ж товушлари ҳам нотўғри талаффуз этиладиган бўлса, логопед олдин шу товушлар талаффузини ўргатиши керак. Тилни тебрантиришни ҳам бир неча усул билан ишлаб чиқиш, ўргатиш мумкин. Ойна қаршисида ўтирган болага оғзини кенг очтириб, тил учини юқори тишлар орқасига кўтариб «з» товушини чўзиб айттириш тавсия этилади. Шу пайт логопед шпател ёрдамида тилнинг тагида тебранма ҳаракатлар қилади. Натижада р товушининг ҳосил бўлишида иштирок этадиган титраш ҳосил бўлади. Тил учини тепага кўтариб туриб, «т» товушини бир дам билан кетма-кет бир неча марта талаффуз этилади. Айни вақтда товушлар қаторининг энг охирини урғу билан талаффуз этмоқ керак ттт. Худди шу ишни «д» товуши асосида ҳам амалга ошириш мумкин - дд, ддд, дддд. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling