Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


ТИЛ ОРҚА К, Г, Х ТОВУШЛАРИ ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР


Download 1.27 Mb.
bet37/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

ТИЛ ОРҚА К, Г, Х ТОВУШЛАРИ ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР
«К» товушининг нотўғри талаффуз этилиши - каппатсизм ва «к» ни бошқа товуш билан алмаштирилиши паракаппатсизм дейилади. «Г» товуши талаффузидаги камчилик гамматсизм ва парагамматсизм, «х» товуши талаффузидаги камчилик эса хитизм ва парахитизм дейилади.
Уларни қуйидаги турлари амалда кўпроқ учрайди.
К - Т (кино-тино, китоб-титоб, курка-турка, калит-талит).
Г - Д (гилос-дилос, гилам-дилам, йигирма-йидирма).
Х - К ёки х - с (хат-кат, хат-сат). Тил орқа товушларида лаблар ҳолати кейин сўзда қандай унли товуш келишига боғлиқ. Тил учи одатда пастки тишлар орқасида бўлади. Тилни ўрта қисми баланд кўтарилиб, «г», «к» товушларида қаттиқ танглайга тегиб туради. «Х» товушида эса тор оралиқ ҳосил қилади. «Г», «к» товушида кучли ҳаво оқими тилнинг ўрта қисми ва танглай орасидан портлаб, «Х» товушида эса сирғалиб чиқади. Тил орқа товушлари талаффузида юмшоқ танглай кўтарилиб туради. К - Х товушларида овоз бойламлари жипслашмай, тебранмай туради. «Г» товушида эса овоз бойламлари жипслашиб тебранади. «К» товушини тўғри талаффуз этишга ўргатиш учун: болага та бўғинини кетма-кет айттирилади (та-та-та). Шу заҳоти тил ўртасини шпател билан босиб, орқа сурилса, кя-кя-кя каби товушлар, тил ўртаси янада орқароққа сурилганида эса ка-ка-ка каби товушлар ҳосил бўлади. Бола к товушини олдин шпател ёрдамида, кейин эса мустақил равишда талаффуз этишга аста-секин ўрганади. Шундан кейин «к» товуши талаффузини аввал бўғинларда, сўнгра сўз ва гапларда мустаҳкамлаш мумкин. Г - Х товушлари талаффузини ҳам худди шу усул билан ўргатиш мумкин. Аммо «г» товушини «д» - дан, яъни да-да- да, «х» - товушини эса «с» товушидан, яъни са-са кабилардан ўргатилади.Нутқда «у» товуши талаффуз этилмаслиги, нотўғри талаффуз этилиши ётатсизм дейилади. Уни бошқа товушлар билан алмаштириб талаффуз этиш параётатсизмдир. «Й» товуши камчилиги «1» товуши билан алмаштирилиши мумкин. Масалан, я-ля, суяк- суляк, ямоқ-лямоқ, янги-лянги ёки ёмғир-лёмғир, қуён-қулён, е-л-елка, ер-лер; «у» товуши умуман талаффуз этилмаслиги ҳоллари ҳам учраб туради. Шунингдек «Й» товуши ўрнига И товуши талаффуз этиладиган ҳоллари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, лой-лои, бой-бои, мой-мои, сой-сои. «Й» товуши тўғри талаффуз этилганида тилнинг олдинги қисми одатда пастки тишларга тегиб туради, тилнинг ўрта қисми қаттиқ эгилган бўлиб, танглай билан ҳаво учун тор йўлак (оралиқ) ҳосил қилади. «Й» товуши талаффуз этилаётган пайтда овоз бойламлари жипслашиб, тебраниб туради. Юмшоқ танглай ҳавони оғиз бўшлиғидан ўтишга йўл очиб, кўтарилади. Ҳаво оқими тил ва танглай ўртасидаги йўлакчадан ўтиб, «у» товушини ҳосил қилади. «Й» товушини турли хил методлар ёрдамида тўғри талаффуз этишга ўргатиш мумкин. Товуш талаффузини эшитиб туриб, кейин шунга тақлид қилиш йўли билан ўрганиш. Бунда болага ойна орқали товушнинг тўғри артикулатсияси тушунтирилади. Нутқ камчиликлари, айрим товушлар талаффузидаги етишмов- чиликлар юқорида келтириб ўтилганларнинг ўзи билан тугамайди. Бошқа товушлар, бўғинлар, ҳаттоки сўзлар талаффузидаги одат бўлиб қолган бошқа камчиликлар ҳам учраб туради. Биз шуларнинг, назаримизда муҳим бўлиб кўринган хиллари устидагина қисқача тўхталиб ўтдик. Асосий вазифа нутқ камчиликларини вақтида пайқаб олиб, шундай камчиликларни боғча ёки қуйи синфлар шароитларида бартараф этиш чораларми кўриш, ота-она, тарбиячилар ва бошланғич синф ўқитувчилари ўз имкониятлари билан уларни бартараф этолмайдиган ҳолларда эса логопад болаларни тегишли муассасаларга - психоневролог ва логопедларга вақтида юбориб, даволатишдир.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling