Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
ОВОЗ БУЗИЛИШЛАРИ
Сўзлашни ҳамда қўшиқ айтиш вақтида гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, овозининг зўриқиши, қулоқ оғирлиги, ҳиқилдоқ кас- салликлари, ўпка, бронхлар, трахея, юрак ва қон-томир системаси касалликлари, артикулатсион аппарат фаолияти ва тузилишидаги патологик ўзгаришлар ва бошқа сабабларга кўра овоз функсиялари бузилиши мумкин. Бунда овознинг бузилишини табиатан органик ёки функсионал хилларга ажратиш шартлидир. Органик овоз бузилишларининг даст- лабки аломати ҳиқилдоқ функсиясининг қисман айниши енгил ҳиқиллаш пайдо бўлишидир, лекин бунга узоқ давом этган бошқа ўзгаришлар қўшилса, бу камчилик янада ҳам оғирлашиб, кўпаяди. Органик бузилишларда овоз ҳосил болишида иштирок этувчи органламинг тузи- лишида патологоанатомик ўзгаришлар бўлгани сабабли, махсус олиб борилган коррексион ишлар таъсирида овоз коммуникативлик функсияси жиҳатдан тикланса-да, кучи. баландлиги ва тембри жиҳатидан нормал жарангли овоздан озми-кўпми фарқ қилаверади. Функсионал овоз бузилиши овоз ҳосил қилувчи органлар функсиясининг вақтинча ўзгариб қолгани натижасида пайдо бўлади, шунинг учун ҳам бунда логопедик машқлар йўли билан овознинг нормал жарангига эришиш мумкин. Овоз бузилишларини шу тариқа органик ва функсионал хилларга ажратиш фониатрик даво ва логопедик машқлами тўғри белгилаш, тўғри ташкил этиш учун катта аҳамиятга эга. Овоз бузилишларини тўғри аниқлаб олиш учун беморни тегишли мутахассислар клиник (фониатрик, отоларингологик, неврологик,) логопедик, психологик томонидан обдан текшириб кўришлари керак. Овоз бузилишларини тиббий, логопедик, психологик жиҳатидан таҳлил қилиб, камчилик табиатини янада чуқурроқ ўрганиш, бу- ларни батараф этиш методлари ва усулларини ишлаб чиқишга имкон беради. Овоз нуқсонларини аниқлашда: а) нутқ аппаратининг қайси то- монлари (ҳаракатчанлиги, идрок этиш қобилияти) бузилгани; б) анализаторнинг қайси (марказий, переферик) бўлими ишдан чиққа- нини; д) камчиликнинг табиатан қандай (органик, функсионал) эканлигини ҳисобга олиш лозим. Бундан ташқари, камчиликнинг қачон пайдо бўлганини ҳам аниқлаб олиш керак. Органик ва функсионал овоз бузилишларининг кўпчилиги бола организми тараққиёти протсессида бошланган бўлади. Лекин овознинг марказга алоқадор камчиликлари борки, булар туғма бўлиши ҳам орттирилган бўлиши ҳам мумкин. Овоз нуқсон- ларининг кўпчилик турлари бошқа нутқ нуқсонларига қўшилиб, шулар билан бирга давом этиб боради (дизартрия, ринолалия, қулоқ оғирлиги натижасида кузатиладиган нуқсонлар ва бошқаларда). Шундай қилиб, овоз нуқсонлари келиб чиқиш сабабларига кўра органик ва функсионал бўлади. Қайси бўлимда ўзгаришлар борли- гига қараб, бу нуқсонлар марказий ёки периферик бўлиши мумкин. Функсионал овоз камчиликларида овознинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи органлар тузилишида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Овоздан нотўғри фойдаланиш, асаб касалликлари руҳий травмалар функсионал овоз бузилишларини вужудга келтириши мумкин. Органик овоз камчиликлари овоз ҳосил қилувчи органлар марказий ёки периферик қисмларининг айрим зоналарида структура ўзгаришлари борлиги ёки улар механик жиҳатдан зарарланганлиги туфайли юзага келиши мумкин. Периферик характерга эга бўлган овоз нуқсонларига, масалан, овоз бойламларидаги тугунчалар, ҳиқилдоқ папилламатози (сўгали, ўсмалари), ҳиқилдоқ стенози (тора- йиб қолиши), хроник ларингит, ҳиқилдоқ мушакларининг фалажи ва прези ҳамда бошқа бир қанча ўзгаришлар сабаб бўлади. Табиатан ҳар хил бўладиган овоз нуқсонлари логопедияда қуйидаги терминлар билан аталади: афония, дисфония, фоностения, ринофония, ринолалия ва ҳоказо. Афония (лотин тилида - инкор этиш, грек тилида фонос - овоз) - бутунлай овоз чиқмаслиги, овоз йўқлиги. Бунда овоз ҳосил қилиш аппаратининг фаолияти ёки тузилишидаги ўзгаришлар натижасида овоз чиқмай қолиб, киши шивирлаб гапиради. Сабабларига кўра афония органик ва функсионал бўлади. Ҳиқилдоқнинг ўткир ва хроник касалликлари, ҳиқилдоқ мушакларининг ўсмаси ва фалажида, овоз бойламларидаги ўзгаришларда, папилламатоз, ҳиқилдоқ стенози ва ҳоказоларда органик афония кузатилади. Функсионал гипер- тонусли ва гипотонусли афония, психоген афонияларда ҳиқилдоқ ичидаги мускуллар функсияси бузилади. Афониянинг иккала турида ҳам овоз бойламларининг бутунлай ёки етарли даражада жипслаш- маслиги натижасида овоз ҳосил бўлмайди. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling