Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Якунловчи босқич - ҳосил этилган овозни нутққа кири- тиш


Download 1.27 Mb.
bet47/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Якунловчи босқич - ҳосил этилган овозни нутққа кири- тиш. Нутқни тиклаш ишларини 3-4 яшар болаларда муттасил 3-4 ой мобайнида олиб борилса, айниқса яхши натижаларга эришиш мумкин. Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осон деган гап бор. Овоз кишининг бутун умри давомида ривожланиб боради. Бу вақтда овоз турлича зарарли таъсирларга учрайди. Бу таъсирларга узоқ вақт давомида кўп марта берилиб туриш овознинг у ёки бу даражада бу2илишига олиб келади. Ота-онаиар, боғча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари овоз бузилишларининг олдини олишлари керак. Профилактика иш- лари илк болалик чоғидан бошланади, бунда овоз ривожланишида бўлиб ўтадиган мутатсия даври алоҳида аҳамият касб этади. Профилактика ишлари нуқсонларнинг олдини олиш, соғлом овоз­ни тарбиялаш, овозни машқ қилиб боришни ўз ичига олади. Умумгигиена талабларига риоя қилиш, организмни шамоллаш- дан сақлаш каби эҳтиёт чоралари ҳам профилактика жумласига киради. Мумкин қадар баланд овозда гапирмаслик, айниқса грипп, ларингит касалликлари вақтида ашула, шеърлар айтишдан сақла- ниш керак. Узоқ вақт тинмай қўшиқ айтиш ҳам анча зарарли. Бундан ташқари, югуришдан сўнг ва қаттиқ ҳаяжон вақтида ашула айтмаслик лозим, чунки бунда нафасга зўр келиб, овоз нотўғри ҳосил бўлади. Овоз аппаратидан ўз ўрнида фойдаланиш зарур. Бошқа овоз диапазонида гапиришга ҳаракат қилиш, ашула айтиш реперлуарини нотўғри танлаш ҳам овозда ўзгаришлар рўй беришига олиб келади. 0ъсмирлар эса, овоз мутатсияси даврида маълум муддат пастроқ овозда гапиришади, ашула айтмасликлари мақсадга му- вофиқдир. Хроник тонзиллит, аденоид, полипларга вақтида даво қилиш ва буларнинг олдини олиш, вақт-вақти билан оталаринголог текшируви- дан ўтиб туриш ҳам овоз нуқсонлари профилактикасига ёрдам бе­ради.
НУТҚ СУРъАТИ, РАВОНЛИГИНИНГ БУЗИЛИШИ
Нутқ — одамларнинг ўзаро муносабатда бўлиши, алоқа боглашида асосий қурол болиб, киши ўз фикри, хоҳиш-истакларини нутқ орқали атрофдагиларга билдириши, ўз кечинмаларини ифода эти- ши мумкин. Ана шунинг учун ҳам нутқ киши фикрлаш қобили- ятининг асоси, унинг бир воситаси болиб хизмат қилади. Фикрлаш жа- раёнлари - таҳлил қилиш, синтезлаш, таққослаш, умумлаштириш ва бошқалар боланинг нутқ ўзлаштири шига боглиқдир. Бола нутқи ўса борган сайин бу жараёнлар ҳам ривожланиб, кенгайиб боради. Нутқ киши руҳий фаолиятида ҳам бевосита иштирок этиб, эс- лаш, хотира жараёни ифодасига мантиқий фикрлаш характерини бера­ди, идрокни кучайтиради. Нутқ киши иродасининг шаклланишида ва айниқса, ҳис-туйғуларини ифодалашда ҳам жуда катта рол ўйнайди. Бола бир, икки ёшида ўйлаб, фикрлаб айтиладиган айрим сўзларнинг маъносини тушуниб, буларни ўзи ҳам талаффуз қила бошлайди, кейинчалик эса нутқи аста-секин ўсиб ривожланиб бора­ди, бу эса боланинг соғ-саломат ўсиб боришининг асосий, муҳим кўрсаткичларидан биридир. Баъзи болаларда эса бунинг акси болиб, умумий нутқнинг ўзига хос камчиликлари нутқ фаолиятининг ҳар хил томонларида кўринади, уларнинг фаол, оғзаки нутқи одатдагича ривожланмай қолади. Бола нутқидаги камчиликлар, ўзгалар нутқини тушунишидаги қийинчилик уларни атрофдагилар билан мулоқотда болиши, ўз тенгқурлари билан қўшилиб кетишини қийинлаштиради, ҳамда фикрлаш ва бошқа руҳий жараёнларига кескин таъсир қилади, натижада боланинг ўзлаштириш қобилияти билан бирга унинг шахси ҳам ривожланишда орқада қола бошлайди. Нутқ қобилиятининг ривожланмаганлиги нутқ мароми (яъни суръати, тезлиги), шунингдек ифодали қилиб гапириш, ўқиш малакаси билан ҳам белгиланади. Гапириш, сўзлаш тезлиги, нутқ мароми гапи- рилаётган даврда сўзлар орасидаги паузанинг узун ёки калталигига боглиқдир. Одатда, киши шошилмасдан гапирганида бир сонияда 9 тадан 14 тагача, тез гапираётганда эса 15-20 товуш талаффуз этади ва ҳар бир товуш аниқ, англаб боладиган даражада эшитилади. Нутқ суръати, яъни гапириш, сўзлаш тезлигининг бузили­ши икки хил бўлади: ниҳоятда секинлашган нутқ; тезлашган нутқ. Ниҳоятда секинлашган - брадилалия нутқнинг монотон- лиги ва ноаниқлиги билан бирга қўшилиб, аралаш ҳолда учрайди. Брадилалиянинг келиб чиқишига умумий лоқайдлик, нутқ мус- куллари ишининг бузилганлиги сабаб бўлиши мумкин. Брадилалия кўпинча ақли заиф ва бирор руҳий касалликка чалинган кишиларда учрайди. Бу касалликда тормозланиш жараёни қўзғалиш жара- ёнидан устун туради. Брадилалиянинг бошланишида тарбия, тақлид қилиш, интоксикатсия ва астенизатсия каби омиллар ҳам аҳамият- га эга. Шимолий мамлакатларда яшовчи кишиларнинг гапириш усули брадилалияга ўхшаб кетади. Лекин бу мамлакатларда шун- дай гапириш одат тусига кириб қолган ва патология бўлиб ҳисоб- ланмайди. Брадилалия ички ва ташқи нутқ тезлиги ва маромининг бузилиши, овознинг бир хил, монотон бўлиши, сўзлар орасидаги паузаларни узайтириб юбориш - сўзларни чўзиб гапириш, товуш­лар орасидаги паузаларни узайтириб юбориш билан намоён бўлади ва ҳоказо. Брадилалия билан касалланган кишиларнинг чўзиқ, қовушмаган нутқи тингловчилардан уларни ниҳоятда диққат би­лан эшитишини талаб қилади. 0ъртача ва кучсиз брадилалия билан касалланган кишилар ўз нутқидаги камчиликни сезмайдилар ҳам. Брадилалиянинг оғирроқ хилларида эса киши нутқидаги камчили- гини сезади ва бундан руҳан қийнала бошлайди. Бундай кишилар илож истаб, логопедларга мурожаат қилганларида кўпинча гапларини одамлар тушунмаслиги ёки кўпчилик у билан гаплашишини ёқ- тирмаслигидан шикоят қилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling