Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Мактабгача ёшдаги ақли заиф боланинг руҳий ривожланиш


Download 1.27 Mb.
bet2/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Мактабгача ёшдаги ақли заиф боланинг руҳий ривожланиш

хусусиятлари
Маълумки, мактабгача бўлган ёшдаги ривожланиш, эрта ёшда кузатиладиган ривожланишнинг давоми ҳисобланади. 3 ёшда маълум ўсиш содир бўлишига қарамай, келгуси ривожланиш илгари эришилган даражага таянади. Шу билан бирга, бу ёш ўз хусусиятлари, ўз вазифаларига эга. Уларнинг кўпчилиги илк бор юзага келади.
Мактабгача ёшдаги меёрда ривожланаётган болада бутун психик ривожланишида катта ўзгаришлар содир бўлади. Унинг идрок қилиш фаоллиги ўта тез ўсиб боради - зеҳни ривожланади, кўриб фикрлаши ривожланади, мантиқий фикрлашга асос олинади. Идрок қилиш имкониятлари ўсишига маънавий хотира, ихтиёрий диққат- эътиборининг тикланиши ёрдам беради.
Боланинг атрофдаги оламни идрок қилишида ҳамда мулоқат ва болалар фаолиятининг ҳар хил турлари ривожланишида нутқнинг аҳамияти етарли даражада ўсиб боради. А.В.Запорожетс қўлланмаларида таъкидланишича, мактабгача таълим муассасалари болаларида фақатгина аниқ кўргазмали тасаввурларга таянган ҳолдагина сўзли кўрсатмалар бўйича ҳаракатларни бажариш, тушунтиришлар асосида билимларни ўзлаштириш имконияти юзага келади.
Фаолиятнинг янги турлари юзага келади; ўйин- мактабгача таълим муассасалари болалари биргаликдаги фаолиятининг биринчи ва асосий тури, тасвирий фаолияти -боланинг биринчи маҳсулдор фаолияти; меҳнат фаолияти белгилари.
Бола шахсининг жадал ривожланиши содир бўлади. Ирода ривожланиши белгиланади. Бола ахлоқий тасаввурларни, хулқ-атвор шаклларини ўзлаштириб, инсон жамиятининг кичик бир аъзосига айланади.
Идрок қилишнинг ривожланиши. Мактабгача ёшдаги нормал ривожланаётган болада идрок қилиш фаоллиги ўсиб боради, атрофдаги оламни билишга қизиқиши ортади. Боғча болаларининг ҳаммага маълум «нима-нимачи» ёшдан ўтиши бежиз эмас. Мактабгача ёшдаги болани энди атрофдаги предметларнинг нафақат ташқи кўриниши ва вазифаси, балки, предмет ва ҳодисалар ўртасидаги алоқа ва муносабатлар, улар асосида бор бўлган сабабли боғлиқликлар, одамларнинг ўзаро муносабати, ахлоқий ва ижтимоий алоқа ва қонуниятлари қизиқтиради.
Ақли заиф болалар учун мактабгача ёш даври пертсептив ҳаракатнинг боши бўлиб келади. Болада предмет, ўйинчоқларга бўлган қизиқишининг уйғониши асосида уларнинг ва муносабатлари билан танишиши ҳам юзага келади. Болалик даврининг бешинчи йили ақли заиф боланинг идрок қилиши ривожланишида кескин бурилиш кузатилади. Болалар намунага кўра танлай олади ( ранги, шакли, катталиги бўйича). Айрим болаларда, шунингдек, бутунлигича идрок қилиш ривожланишида силжиш ҳам мавжуд бўлади.
Болалар берилган топшириқни бажарганида кўриш орқали ўзаро боғлашдан фойдаланади. Бироқ бу, аниқроғи, ривожланиш тенденсияси сифатида намоён бўлади. Мактабгача ёшни охирига келиб болаларнинг фақатгина ярми идрок қилиши ривожланиш даражасига етади. Айтиш керакки, нормал ривожланаётган болалар бу даражага мактабгача бўлган ёшнинг бошида эришади, бироқ ақли заиф болалар топшириқни тушуниш усулларига кўра бу даражадан ўзиб кетади. Пертсептив тушуниш уларда хусусият ва муносабатларни билдирувчи сўзларнинг ўзлаштирилиши ёрдам берадиган айрим эталонларнинг ўзлаштирилиши асосида юзага келади. Бир қатор ҳолларда ақли заиф болаларда намунага кўра сўз бўйича танлаш яхшироқ кечади, чунки сўз бола учун идрок қилинишга қодир хусусиятни ажратиб беради.
Ақли заиф болаларнинг идрок қилиши билан бир қаторда нормал ақл-идрокга эга болалар ривожланишидан сезиларли фарқлар ҳам бор. Болалар кўриш орқали тушуниш асосида намунага кўра танлашни эгаллаб, бироқ, кўп сонли белгилардан танлашни амалга ошираолмайди, яқин хусусиятларни фақрлашда қийналадилар, бу хусусиятларни дидактик ўйинчоқлар билан ҳаракатларда ҳисобга ололмайдилар. Ажратилган белгилар бўйича умумлаштириш имконияти, муайян белги бўйича предметлар қаторини буза олиш, шу қаторда предмет жойини топишга махсус ўқувларсиз эришиб бўлмайди.
Бутун образнинг шаклланиши анча орқада: болаларнинг ярмида образ - ҳаракат асоси бўла олмайди ва ҳеч қандай шаклда бола билан тиклана олмайди (на предметли тасвир шаклида, на қирқилган расмларни йиғишда), бошқа ярмида эса бузилган, нотўлиқ образлар мавжуд бўлади.
Ақли заиф болалар намунага кўра танлашни амалга оширса ҳам, яъни қараш орқали тушунишдан фойдаланса ҳам улар қидириш усулларини (ўлчаб кўриш, синаб кўриш) қўлламайди. Агар улар ҳаракат қилишда қийналса, хато қилса, уни тўғирлай олмайди, чунки, синаб кўриш амалий тушунишга ўтмайди. Синаб кўришлар «ўлчаб кўриш» каби фикрлар ақли заиф болалар ҳаракатида йўқ, фақатгина, улар билан ташқи жиҳатдан ўхшамайдиган расмий ҳаракатлар мавжуд. Бу ақли заиф болалар томонидан ижтимоий тажрибанинг ўзлаштирилиш хусусиятлари билан изоҳланади.
Бундай болаларда идрок қилишнинг ривожланиши бир хилда содир бўлмайди, болалар билан ўзлаштирилган эталонлар кўпинча номутсаҳкам, ноаниқ бўлиб чиқади. Болаларда ўзлаштирилган ҳаракат усулини бир ҳолатдан бошқасига кўчира олмайди. Улар учун хусусиятни идрок қилиш, номини билиш, мазкур хусусиятни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиш имконияти ва унинг асосида оддий умумлаштиришни амалга ошириш имконияти ўртасидаги ўзаро муносабатлар ўта мураккабдир. Машғулотлар вақтида, масалан: педагог болаларга жуфт предметларни танлаб олишни таклиф қилганида, хонада муайян предметни топиш керак бўлганда, уларни турмушда мустақил фаолиятда умуман ажрата олмайди. Шундай қилиб, ақли заиф болаларга идрок қилиш ривожланиши муддатидан орқада қолиш, секин ривожланиш хусусияти хосдир.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда кечроқ ва кўпинча нотўлиқ ҳолда идрок қилиш сўз билан қўшилиб кетади, бу эса ўз навбатида, атрофдаги предмет олами ҳақидаги тасаввурнинг шаклланишини тўхтатиб қўяди. Натижада, махсус болалар боғчасига келувчи олигофрен болалар ўзларининг нормал ривожланаётган тенгдошларидан анча фарқ қилади. Улар нормал кўриш қобилятига эга, бироқ кўришни билмайди, нормал эшитиш қобилятига эга, бироқ эшитишни билмайди. Айнан шунинг учун атрофдаги предметларни яхши тасаввур қила олмайди, ҳар доим ҳам керакли предметни бошқалари орасидан ажрата олмайди, предмет хусусиятлари (ранги, шакли, катталиги)ни яхши фарқлай олмайди, маконда етарли даражада мослаша олмайди.
Идрок қилиш билан чамбарчас боғланган кўргазмали фикрлаш сезги- идрокнинг бошқа бир жиҳати ҳисобланади. Нормал ривожланаётган болада юзага келадиган тафаккурнинг биринчи шакли кўргазмали ҳаракат, тафаккур, фикрлаш. У амалий фаолиятда юзага келади ва унга хизмат қилишга қаратилган бўлади.
Кўргазмали ҳаракат тафаккур, биринчи қараганда оддий бўлган, ўзида бутун фикрлаш фаолияти жиҳатларини мужассам қилган: унга эришиш мақсади, шартлари ва воситаларини аниқлаш. Шундай қилиб, бола олдида тафаккур қилиш вазифаси юзага келади.
Кўргазмали ҳаракат, тафаккур - нафақат онгнинг эрта фикрлаш шакли, у бошланғич ҳисобланади, унинг асосида аввал кўргазмали-образли, кейин эса сўз, мантиқ, фикрлаш юзага келади. Шунинг учун кўргазмали ҳаракат тафаккурнинг ривожланиши кўп ҳолда бутун идрок қилиш қобилятининг шаклланишини белгилайди.
Нормал ривожланишда бир ёшнинг охирида, икки ёшнинг бошида кўргазмали ҳаракат, тафаккурнинг биринчи кўринишларини кузатиш мумкин: Мактабгача ёшда бола олдида юзага келаётган амалий вазифалар шарт- шароитида эркин мослашади. Муаммоли вазиятдан мустақил чиқа олади. Муаммоли вазият деганда, шундай вазият тушуниладики, унда одатий усуллар билан ҳаракат қилиб бўлмайди. Муаммоли вазиятдан чиқа олиш учун олдинги тажрибани ўзгартириш, янги қўлланилиш йўлларини топиш керак.
Кўргазмали ҳаракат тафаккурида муаммоли вазият ёрдамчи воситалар ёки қуроллардан фойдаланиш ёрдамида ҳал этилади. Масалан: шкаф тагига кириб кетган машинани олиш керак. Илгари бола тажрибасида бундай ҳол бўлмаган, шунинг учун бола бундай ҳолатда қандай ҳаракат қилиш кераклигини билмайди. Вазият у учун муаммоли бўлиб чиқди. Бу ҳақиқий фикрлаш керак бўлган вазифа. Унда мақсад бор машинани олиб чиқиш.
Тафаккур хусусиятлари. Ақли заиф болаларда кўргазмали ҳаракат тафаккур ривожланиши орқада қолиш билан тавсифланади. Мактабгача бўлган даврнинг охирига келиб барча болалар ҳам амалий натижага эришишга, яъни предметнинг силжишига, қўлланилишига ёки ўзгаришига тўғридан-тўғри қаратилган ёки қўл қуроли билан бажарилган ҳаракат бор амалий вазиятларни бажара олмайди. Шу билан бирга нормал ақл-идрокли болалар бу вазифаларни кичик мактабгача бўлган ёшда бажаради.
Ақли заиф болалар кўпинча муаммоли вазиятнинг борлигини англамайди, умуман тушунча бор ҳолларда эса ечимни қидиришни ёрдамчи воситалардан фойдаланиш зарурияти билан боғламайди. Гарчи уларни болаликдан ёрдамчи восита ёки қурол сифатида инсон билан яратилган предметлар ўраб турса ҳам, ҳар доим ҳам болалар билан тушунилмайдиган вазиятлар уларнинг эгалланиши содир бўлмайди. Ақли заиф болалар катталар ёрдамида бу воситаларни қўллаганида шахсий ҳаракат тажрибасини етарли умумлаштирмайди ва уни, тажрибани янги вазиятга кўчириб бўлмасликда ифодаланадиган янги вазифаларни ҳал этиш учун ишлата олмайди.
Болалар ечимни фаол қидирмайди, улар кўпинча вазифа ўйинли бўлса ҳам, натижа ва ечим жараёнида бефарқ бўлиб қолади. Топшириқни бажаришга уринган болаларда, одатда мақсадга эришиш шартларини ҳисобга олмай, фақатгина тушунилади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф бола нормал ривожланган тенгдошларидан фарқли равишда, маконда тушунишни билмайди, олдинги тажрибадан фойдаланмайди, объект хусусиятларини ва объектлар ўртасидаги муносабатни баҳолай олмайди.
Кўргазмали-ҳаракатли тафаккур вазифаларни ечиш жараёнида боланинг шахсий нутқи мухим ўринга эга. Мактабгача ёшдаги нормал ривожланаётган болаларнинг нутқида шахсий ҳаракатларнинг баҳоланиши, натижанинг баҳоланиши, ҳаракатларнинг режалаштирилиши, вазифа шартининг баҳоланишидан келиб чиқиб олдинги тажрибанинг жалб қилиниши кузатилади. Ақли заиф бола нутқида фақатгина ҳаракатлар натижасининг баҳоланиши намоён бўлади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, нормал ривожланган болалардан фарқли равишда, ақли заиф болаларда кўргазмали-ҳаракатли тафаккур ривожланишида содир бўладиган ўзгаришлар махсус ўқувларсиз аҳамиятга эга эмас. Мактабгача бўлган даврининг охиригача уларда кўргазмали-образли тафаккур ривожланган бўлади.
Шубҳасиз, олигофрен болаларда сўзли мантиқий фикрлаш белгиларининг тикланиши ҳам орқада бўлади, секин ривожланади. Меёрга қараганда, кўргазмали ва сўзли-мантиқий тафаккурнинг ўзаро боғлиқлиги бошқача равишда юзага келади.
Фаолиятининг ривожланиши мактабгача бўлган ёшда нормал ақл-идрокли болада бир қанча фаолият турлари ривожланади: ўйинли, тасвирий, тузилмавий, меҳнат фаолият турлари. Мактабгача бўлган давр охирига келиб ўқув фаоллияти малакалари ҳам юзага кела бошлайди.
Мактабгача ёшдаги боланинг асосий фаолияти бўлиб сюжет-ролли ўйин ҳисобланса ҳам, бошқа фаолият турлари, айниқса, тасвирий ва тузулмавий турлар боланинг психик ривожланишида катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир фаолият бола шахсига моторика, идрок қилиш, фикрлаш, нутқ каби муайян вазифаларни қўяди ва уларнинг муайян даражада ривожланишини талаб қилади.
Мактабгача кичик ёшдаги болаларда ўйин предмет фаолиятининг давоми ва ривожланишини билдиради, бола реал предметлар ва уларни тасвирловчи ўйинчоқларни ақлий вазифага кўра ишлатади: қўғирчоқ кийимини ечиш ва кийдиришга, тугмачаларини ечиш ва тақишга, тароқдан фойдаланишга, машинага кубикларни ортишга, сўнг эса оддий қурилмалар қуришга, қошиқ, пиёла, стол ва стуллардан фойдаланишга ўрганади. Мактабгача кичик ёшдаги болаларда барча бу ҳаракатлар бирдан-бир мақсад бўлиб қолмайди - уларни ўз- ўзидан эмас, балки, нима учундир, муайян мақсад йўлида бажара бошлайдилар.
Аввало мактабгача ёшдаги болада протсессуал ҳаракатларни кузатишни бир неча бор такрорлаш, масалан: ҳеч қандай натижа билан тугамайдиган қўғирчоқни узоқ вақт ухлатиш: қўғирчоқ ухлаб қолмайди, жойига ётқизилмайди ва уйғонмайди. Кейинчалик протсессуал ҳаракатлар, бир неча ҳаракатлар, бола ҳаётида тез-тез такрорланиб турадиган одатий вазиятлар акс етадиган мантиқий кетма-кетлиги билан алмаштирилади. Бу ерда ҳам сюжет йўқ ва одамларнинг ўзаро муносабати акс етмаган. Масалан, қизча қўғирчоқни ечинтиради, кроватидан кўрпасини олади, қўғирчоқни ўрнига ётқизади ва кўрпа билан ёпиб қўяди. Бунда қизча она, қўғирчоқ эса қизи эмас, қизча ҳеч қандай эркалаш сўзларни ишлатишмайди. Қизча бор-йўғи унга яхши таниш бўлган турмушдаги ҳаракатлар кетма-кетлигини такрорлайди.
Мактабгача ўрта ёшдаги болаларда барчага маълум бўлган она-бола, сюжетли-ролли ўйини юзага келади, катта ёшда эса ривожланади ва бутун мактабгача даврга кириб боради. Бу ерда қуйидагилар содир бўлади: биринчидан, бола диққат эътибори марказида бўлган предмет ва предметли ҳаракатлар уни қизиқтирмай қўяди. Иккинчидан, бола диққат-еътибори марказидан одамлар муносабати жой олади. Бироқ бола кузатадиган одамлар муносабати ҳар доим аниқ предметли ҳаракатлар билан боғлиқ. Бинобарин акс этиш хусусияти ўзгаради: реал предмет ёки ўйинчоқлар ҳар қандай тўғри келадиган предметлар билан алмаштирилади, бола кимнингдир вазифасини ўзига ола бошлайди. Масалан, қизча «она» бўлиб қўғирчоғини («қизини») ювинтирмоқда. У рол ўйнаяпти, у қизини бошини совун билан юваётганида қўрқмасликка, йиғламасликка кўндиряпти, тоғора вазифасини тўнкарилган стул бажараётгани, совун эса кубик эканлиги уни қизиқтирмайди.
Ўринбосар предметларнинг юзага келиши бола ривожланишида ролни қабул қилиш ва инсон муносабатларининг акс этишига қараганда муҳим қадам, бу мавҳумлаштириш ва алмаштиришга қўйилган қадам, яъни инсон фикрлаши ва нутқнинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлади - аввал ўринбосар предмет, кейин ўринбосар сўз пайдо бўлади. Сўзнинг ўзи бу ерда янги хислатга эга бўлади: у ҳозир содир бўлаётган ҳаракатни реал билдирмайди, у унинг ўрнини босади.
Мактабгача катта ёшда бундай ўйин тури устун бўлиб қолади.
Сюжетли-ролли ўйин бир қанча болалар иштирокини талаб қилади, шунинг учун мактабгача ёшдаги болаларнинг биринчи ва асосий биргаликдаги фаолияти ҳисобланади ва уларнинг ўзаро муносабати ривожланиши, улар билан ахлоқий меёрларнинг ўзлаштирилиши, умуман бола шахси ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Айниқса бунда болаларда ўйинда ролларни тақсимлашда, кейинги харакатларнинг, баҳосини мувофиқлаштиришда, хулқ-атвор қоидаларини муҳокама қилишда юзага келадиган муносабатлар катта аҳамиятга эга.
Ақли заиф болада ўйин ривожланишининг хусусиятлари мактабгача бўлган кичик ёшда ўйиннинг ривожланиши предмети фаолиятининг тўғридан-тўғри давоми ҳисобланади. Шу билан бирга, мактабгача бўлган ёшнинг бошида ақли заиф болаларда деярли умуман предметли фаолият юзага келмайди. Уларнинг предметлар билан бўлган ҳаракатлари кўп ҳолда ўзига хос бўлмаган манипулятсия даражасида қолади. Мактабгача кичик ёшдаги болалар асосан кўриш ҳаракатланувчи координатсиянинг шаклланиши ва предмет хусусияти ва муносабатини ажратиш асосида бўлиши керак бўлган ўзига хос манипулятсияларни эгаллайди. Бироқ ўзига хос манипулятсияларни эгаллаш жараёни махсус ўқитишсиз секин кечади, чунки болаларда уларни ўраб турган предметли дунёга қизиқиши қисқа муддатли, сабаби бу хил қизиқиш фақатгина уларнинг ташқи кўриниши билан уйғонади.
Ўзига ҳос бўлмаган манипулятсия билан бир қаторда 4 ёшли болаларда предметлар билан мос бўлмаган кўпгина ҳаракатлар кузатилади. Уларнинг сони обектлар хусусияти ва муносабатларини таништиришига олиб келувчи ўзига хос манипулятсияларга ўрин бўшатиб, 6 ёшда кескин камаяди.
5 ёшдан кейин ақли заиф болаларнинг ўйинчоқлар билан ўйинида протсессуал ҳаракатлар катта ўрин эгаллай бошлайди. Бироқ ўйин юзага келмайди. Мактабгача бўлган даврнинг охирига келиб, ақли заиф боланинг махсус таълимсиз асосий фаолияти ўйиндан эмас, балки предмет билан бўлган фаолиятдан иборат бўлиб чиқади. Ўйинда ҳаракатларнинг бир хиллиги, расмийлиги, ҳатто сюжет белгиларининг йўқлиги ҳам кузатилади. Болалар ўринбосар предметлардан фойдаланмайди, бунинг устига улар ҳаракатларни реал предметлар, ҳаракатлар тасвири ёки нутқ билан алмаштира олмайди. Шундай қилиб, бу болаларни ўйинда алмаштириш вазифаси юзага келмайди. Ақли заиф болада ўйинда нутқ ҳам ривожланмайди, уларда нафақат режалаштирадиган ёки қайд қиладиган, балки, одатда изоҳлайдиган нутқ ҳам ривожланмайди.
Ақли заиф о„қувчилар тафаккурини о„рганиш ва то„г„ри ташхис қо„йиш учун “Кесма расмлар” методикаси, “То„ртинчиси ортиқча” методикаси, “Класификатсиялар” ва “Етишмайдиган қисмларни аниқлаш” методикаларини тавсия этиш мумкин.
Ақли заиф болаларнинг хотира хусусиятлари. Ақли заиф болалар хотираси нормал ривожланаётган болалар хотирасидан бирмунча фарқ қилади. Ақли заиф болалар хотираси қачонки корректсион ишлар эрта бошланса ва тўғри йўлга қўйилса ривожланиб боради.
Ақли заиф болалар хотира хусусиятларини бир қанча олимлар Г.Й.Трошин, Л.В.Занков, Б.И.Пинский, Г.М.Дулнев ва бошқалар илмий-тадқиқот сифатида о„рганганлар. Тадқиқотларда ко„рсатилишича, ақли заиф болаларнинг даражаларига қараб, хотира хусусиятларини ривожлантириш мумкин.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги ақли заиф болалар хотирасини ривожлантириш мақсадида тадқиқотчилар бир нечта ишларни таклиф қиладилар: булар асосан қўл бармоқлар билан ишлаш, ишлаш вақтида боладан нима қилаётгани ҳақида сўраб олиш, уни таҳлил этиш ва қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага жойлаштиришдан иборат.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни хотирасини ривожлантириш учун майда қўл моторикасидан фойдаланиш самарали натижа беради. Фронтал ва индивидуал машғулотлар жараёнида болаларни барча томондан ривожлантиришга эътибор берилади. Болаларда иҳтиёрий хотирадан то иҳтиёрсиз хотирага ўтиш учун бир қанча вазифалар амалга оширилади.
Индивидуал машғулотларда болаларнинг нафақат нутқ нуқсони устида балки хотира турлари ҳақида ҳам иш ташкил этилади. Чунки боланинг нутқий нуқсонини бартараф этиш вақтида боланинг индивидуал ҳусусиятларига алоҳида эътибор бериб, машғулот ташкил этилади. Ақли заиф болаларда барча ишлар самараси асосан такрорлашга боғлиқ. Вазифаларни бир неча марта такрорлаш вақтида ўтилган топшириқлар боланинг хотирасида олиб қолинишига кўмак беради.
Мактаб ёшидаги ақли заиф болалар хотираси устида иш олиб бориш вақтида тасаввурга ҳам эътибор берилади. Маълумки тасаввурнинг ривожланиши хотирага ҳам бог„лиқ. Амалиёт шуни ко„рсатадики, инсон хотираси қанчалик яхши ривожланса, бу унинг барча билиш жараёнларига (тафаккур, тасаввур, идрок, хаёл кабилар) ижобий натижа беради.
Ақли заиф болалар билан ишлаш давомида шулар намоён бўладики, уларнинг хотираси ҳажм жиҳатдан ривожланиши орқада. Хотиранинг асосий хусусиятларидан бири бу унинг ҳажмидир. Ақли заиф болалар хотира ҳажми қисқа бўлади. Болаларга билим бериш вақтида улар маълумотни жуда оз миқдорда қабул қиладилар. Хотира ҳажми қанча ривожланса, бу уларнинг билим олиш малакаларини ривожлантиради.
Хотира хажмини ривожлантириш учун боланинг якка хусусиятлари инобатга олинади.
Ҳозирги кунда тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ақли заиф болалар хотираси механик равишда ривожланмаган. Чунки механик хотира ривожланиши учун ҳам анализ-синтез малакалари яхши шаклланган бўлиши керак. Ақли аиф болаларда эса анализ-синтез малакалари ривожланиши бир қанча орқада қолган.
Шуни таъкидлаш лозимки, ақли заиф болалар хотираси ҳам ривожланади, фақатгина ақли заиф болаларнинг ўзига ҳос хусусиятлари билан. Ақли заиф болалар хотирасини текшириш учун “10 та со„зни ёд олиш” методикаси, “Л.В.Занков” методикаси, “Воқеалар кетма-кетлигини аниқлаш” методикалари тавсия этилади.
Нутқ ва мулоқатнинг ривожланиши. Нутқ бутун мактабгача бўлган давр давомида жадал ривожланади. Сўз бойлиги ортиши бошланади. Нормал ривожланаётган бола луғатида сўзлар сони узлуксиз ортиб боради ва мактабгача бўлган ёшда уларнинг ўсиб борисби жуда юқори бўлиб қолади. Луғат сифати жиҳатидан ҳам ўзгариб боради: унга барча сўз туркумлари киритилади, ҳар йилда сўз маъноси ўзгариб боради.
Нутқ ривожланиш даражаси лексик жиҳатдан ташқари жиҳати билан, яъни мантиқий боғлиқликлар ва муносабатлар акс этадиган сўзнинг маъновий вазифаси ва грамматик тил қурилиши ҳамда мулоқот, тушунилиши ва фаолиятида нутқнинг роли, яъни унинг вазифалари билан ҳам аниқланади.
Мактабгача кичик ёшдаги болада сўз кўп ҳолда, етарли умумлашмаган, вазиятга биноан бўлмаган ёки аксинча, муҳимлаштирилган, бир қатор ҳолатларда эса ноаниқ тушунилган бўлиб чиқади.
Масалан, оддийгина «пиёла» сўзи биз учун ичишга мўлжалланган идишни билдиради: шакли, ранги, катталиги материали ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Кичик бола учун эса пиёла муайян вазиятда учратадиган (сўзнинг вазиятга кўра маъноси), муайян шакл, катталикдаги, рангдаги унга маълум бўлган идиш.
Бошқа бир мисол: бола шеър ўқияпти: танчада мушук ўтирибди ва кўзини қисяпти. «Кўзини қисмоқ» сўзи нотаниш бўлган бола қандайдир «кўзини қисувчи» номаълум ҳайвонни, мушукни ёнида тасаввур қилади. Бунда у катталарнинг изоҳини қабул қилмайди ва бетўхтов «менга кўзини қисувчини кўрсат» деб сўрайди.
Болалар нутқида қўшимча таниш сўзлар ўрнига нотаниш сўзларнинг қўлланилиши тез-тез учраб туради. Бундай нутқ ҳали болага янги билимлами бериш учун мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қила олмайди. А.Б.Запорожетснинг фикрича, мактабгача бўлган ёшда билимларни ўзлаштириш имконияти аниқ кўргазмали тасаввурларга таянган ҳолдагина тушунтиришлар асосида юзага кеиади, фақатгина мактабгача бўлган катта ёшга келиб сўз ўз-ўзидан муайян мазмун чегарасида, билимлар, ижтимоий тажрибани бериш манбаси бўлиб хизмат қила бошлайди.
Нутқнинг грамматик қурилишлари, сўз туркумлари келишик, сон, замон, майлни ҳисобга олмай, қандай қилиб фикрнинг ўзини тушуниши мумкин?
Бола барча бу шаклларни мактабгача бўлган болалик даврида атса-секин эгаллаб боради.
Нутқ бола ҳаётида ижтимоий тажриба, мулоқот фаолиятини бошқариш каби турли вазифаларни бажаради. Барча бу вазифалар мактабгача ёш даврида шаклланади. Буларнинг барчаси ўзаро бир-бирига боғлиқдир.
Мулоқотнинг ўсиб келаётган эҳтиёжлари, мактабгача ёшдаги болаларда нутқнинг барча шакл ва вазифалари ривожланишига мактабгача бўлган ёшнинг ҳар бир ( кичик, ўрта, катта) босқичида нутқ бола фаолиятида турлича даражада иштирок, болага ижтимоий тажрибани кузатиш учун турли вазифага эга бўлади.
Мактабгача кичик ёшда катталарнинг нутқи йўналтирувчи ва ташкил қилувчи вазифаларни бажаради. У боланинг диққат-еътиборини қаратади, фаолиятга йўналтиради, энг оддий ҳолларда фаолият мақсадини аниқлайди. Бироқ сўзли кўрсатмаларнинг киритилиши маълум бир фаолиятни ўзлаштириш ва амалга оширишда ҳар доим ҳам болага ёрдам бермайди. Болага билимларни бериш фаолиятини ташкил қилишнинг бошқа яна бир воситалари зарур, булар: ҳаракатларни кўрсатиш, намуналар, катталар ва боланинг биргаликдаги ҳаракатлари.
Мактабгача ўрта ёшдаги болада бу ҳол ўзгара бошлайди -сўз бола фаолиятини мос равишда йўналтириш ва унга билимларни бериши мумкин.
Мактабгача катта ёшда аҳвол тубдан ўзгаради: сўзни киритиш нафақат янги билимларни ўзлаштириш, янги фаолиятни эгаллаш жараёнини кучайтиради, фаолият ва билимларни эгаллаш янада умумлашган, мутсахкам қобилиятлар янги вазият, янги объектга энгиллик билан ўтади.
Ақли заиф болаларнинг диққат хусусиятлари. Диққат - онгнинг маълум манбани то„лароқ акс эттириши учун о„ша манбага қаратилишидир. О„ша манбаларга диққатни қарата билиш эса, шахснинг фаоллигини билдиради. Диққат хаётда руҳий фаолиятнинг бир томони бо„либ ко„зга ташланади. Шу билан бирга муваффақиятли билим, ко „никма, малака эгаллашнинг асоси ҳисобланади. Ихтиёрий диққат руҳий ҳаётнинг хусусияти сифатида, меҳнат фаолиятида юзага келган. Диққатнинг физиологик механизмлари жуда ҳам мураккабдир. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, диққатнинг механизми рефлек тор фаолият билан бог„лиқ. Диққатнинг намоён бо„лишини, юз беришини кишининг холатидан, юз мимикасидан ҳам билса бо„ла ди. К.Д.Ушинский диққатни инсон қалбининг эшиги деб бежиз таърифламаган бо„лса керак. Инсоннинг фаоллик даражасига ко„ра диққатни нг 3 турини ажратиш мумкин:

  1. Ихтиёрсиз диққат.

  2. Ихтиёрий диққат.

  3. Ихтиёрийдан со„нги диққат.

Ко„пинча тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича мо„лжал олиш фаолияти ҳамда янги тасаввурларга эхтиёж ҳаммадан ко„ра бош мия по„стлог„и то„лақонли бо„лмаган го„дакларда заифлашган бо„лади. (С.С.Корсанов, Г.Е.Сухарева) Г.Е.Сухарева таъкидлашича “Олигофрен бо„лган болаларда сог„лом бола учун характерли бо„лган атроф-муҳитни о„рганишга шиддат билан интилиш мавжуд бо„лмайди”
Ақли заиф болалар диққатининг о„зига хослиги анчагина факторларга бог„лиқдир. Олий нерв фаолиятининг хусусиятлари ақли заифликнинг о„зак белгилари (нерв жараёнларининг кам ҳаракатлилиги, доминантанинг заифлиги, мо„лжал олишнинг бузилиши) унинг бутун шахсий ривожланишининг боришида чуқур из қолдиради, диққатнинг таҳлилига олиб келади. Бу эса о„з навбатида психик фаолиятнинг мазмунига кираркан, унинг жараёнига ҳамда натижасига салбий таъсир ко„рсатади. Хусусан бу боланинг анализ ва синтез жараёнларининг нисбатан юқорироқ даражасини талаб этувчи вазифаларни бажараётганида аён бо„лади.
Диққатнинг камчиликлари нутқда о„з асоратини қолдиради. Бундай болалар о„зларининг ва о„ртоқларининг нутқига эътибор беришмайди. Бу эса харакатларнинг парокандалигига сабаб бо„лади. Диққат камчиликлари хусусан нотаниш материални о„тишда, қийинчиликларга дуч келганда намоён бо„лади. Ақли заиф болалар қийинчиликларни енгиб эмас, уни четлаб о„тишга уринади. Ақли заиф болаларнинг интилишлари мушоҳада ва муҳокамалари билан асосланмаган бо„лади.
Ақли заиф болаларда ирода жараёнларининг етарли ривожланмаганлиги ҳамда хисларини интелектуал бошқаришнинг заифлиги туфайли ёрқин ва кучли қо„зг„атувчилардан фойдаланиб ихтиёрий диққатни тез ва осонгина келтириб чиқариш мумкин. Лекин улар диққатини тутиб туриши жуда мушкул бо„лади.
Уйг„ониш жараёнларининг бузилиши ҳамда ички тормозланиш ақли заиф боланинг иш қобилияти бузилишига олиб келади. Асаб тизимининг кам харакатлилиги, улардан бирининг қотиб қолиши ақли заиф болаларга о„з диққатини бир обектдан бошқасига ко„чиришни қийинлаштиради. Шунингдек, бу фаолиятнинг бошқа турига қийинчилик билан ко„чишга олиб келади. Танаффусдан со„нг ақли заиф болалар о„қув материалининг мазмунига о„зларини қайта жалб этолмайдилар, о„қув жараёнига киришиб кетолмайдилар. Бу хусусан ланж, тормозланган болалар учун характерлидир. То„сатдан берилган саволга бола, гарчи материални билса ҳам дархол жавоб бера олмайди. Унга диққатини янги мазмунга ко„чириш учун муайян вақт керак.
Сог„лом ривожланаётган қуйи синф о„қувчилари билан ақли заиф болалар орасидаги кескин фарқ диққатни тақсимлашда намоён бо„лади.
Таълим олиш жараёни диққат эътиборни бир жойга то„плашни талаб қилади. Лекин ақли заиф болаларда асосий г„оя заифдир. У қийинчилик билан шаклланади ва енгил со„лади. Тез ё„қолувчи бир г„оянинг о„рнига иккинчиси юзага келади. Бу диққатнинг патологиясига, фаол диққатнинг бузилишига, диққатнинг ноихтиёрий тебранишида о„з ифодасини топган ортиқча чалг„увчанликка олиб келади. Бундай парокандаликда бола о„з фаолиятини ко„зига нима ко„ринса шунга сарфлаб ҳеч бир ишини охирига етказа олмайди, о„з диққатини о„рганиш обектига жамлай олмайди.
Диққатнинг чалг„увчанлиги унинг паришонхотирлигида о„з ифодасини топади. Бу эса диққатнинг барқарорлигига батамом зиддир. Толиқиш, асабларнинг бо„шлиги, асаб тизимининг холдан тойиши натижасида ташқи қузг„атувчиларни кучайтирувчи чалг„увчанлик содир бо„лади.
Чалг„увчанликнинг олдини олиш учун маълум бир вақтда фаолият турини о„згартириб турган маъқул. Агар бундай қилинмаса болалар тормозланиш холатига тушиб қолишиб, меҳнатдан чиқиб кетишади.
Ақли заиф болаларнинг иродага бог„лиқ ишларни ҳар доим деярли қониқарсиз бажарадилар. Бу о„ринда машҳур франсуз педагоги э.Сегеннинг ушбу мисралари эътиборга лойиқ : “Чуқур ақли заиф бола ҳеч нарса қила олмайди, ҳеч нарса билмайди, энг кераклиги эса - у ҳеч нарсани хоҳламайди” Демак, ақли заиф болалардаги асосий нуқсон хоҳиш, истакнинг етишмаслигидир.
Шу нарса маълумки ақли заиф болалар дарс жараёнларида тез чарчайдилар. Бу болаларнинг диққатлари узоқ муддат бирор нуқтага, таълимга қаратилмайди. Шунинг оқибатида бу болалар тез-тез дарсдан чалг„иб турадилар. Ақли заиф болаларнинг дарс вақтларида чалг„иб туришлари, уларнинг о„з хоҳиш-истаклари билан эмас, балки бош мияларида юз берган касалликнинг натижасидир. Шу сабабли ёрдамчи мактабларнинг ходимлари бундай холатларга то„г„ри муносабатда бо„лишлари керак. Таълим жараёнларида ихтиёрий диққатнинг вақти-вақти билан ихтиёрсиз диққатга о„тиб туриши яхши самара беради, яъни боланинг ихтиёрий диққатлари муддати чо„зилиб боради. Л.С.Виготскийнинг ко„рсатишича ақли заиф болаларда диққатнинг олий шаклларининг бузилиши биологик ва маданий ривожланиши орасидаги бог„лиқликнинг бузилишидир. Ақли заиф болалар билан корректсион ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун бола диққатининг физиологик механизмларини билиш талаб этилади. Ақли заиф болалардаги ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатдан пастдир. Бунинг сабаби, ички тормозланишнинг заифлиги ва ташқи тормозланишнинг яққол ко„зга ташланишидир. Қийин бошқариладиган ташқи тормозланиш ақли заиф болаларда диққатнинг тург„унсизлигига олиб келади. Ақли заиф болалардаги диққатнинг тақсимланиши, о„тишининг қийинлиги тормозланиш ва қо„зг„алиш жараёнларининг мо„ртлиги асосида юз беради. ақли заиф болалар диққатини тарбиялаб боришда уларнинг олий асаб фаолиятининг типларини эътиборга олиш даркор. Ақли заиф болалар диққатини шакллантириб бориш шахсни шакллантириб бориш билан узвий бог„лиқ. Ақли заиф болалар диққатини қатор психологик методикалар билан о„рганиш мумкин. Айниқса, “Шулте жадвали” методикаси, “Корректур синов” методикаси ва “Белгиларни қо„йиб чиқ” методикалар яхши натижа беради.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling