Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар тафаккурини текшириш


Download 1.27 Mb.
bet6/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар тафаккурини текшириш

"Сеген тахтаси"
Ушбу топширикни болани текширишда биринчи бўлиб бериш тавсия этилади, чунки у болаларда қизиқиш уйғотади.
Умуман, барча болаларнинг, хусусан ақли заиф болаларнинг тафаккур жараёнларини текшириш учун кўлланилиши мумкин. Сеген доскасининг тузилиши қуйидагича: 10 та геометрик фигурани олиб махсус картон ёки фанерда шу геометрик фигуралар шаклида чуқурчалар ўйилади. Учбурчак, тўртбурчак, квадрат, айлана, ромб, тўғри тўртбурчак, трапетсия каби геометрик фигураларни тушунтириш асосида болалардан тегишли чуқурчаларга жойлаштириш талаб этилади. Иш тартиби қуйидагича: датслаб тажриба ўтказувчи болаларга чуқурчаларга жойлаштирилган тахтачани кўрсатади. Шундан сўнг у тахтачадаги фигураларни тўкиб ташлайди ва болалардан яна фигураларни ўз жойларига жойлаштиришни сўрайди. Бу усул айниқса, чуқур ақли заиф болаларни боғча ёшида ўрганишга ёрдам беради. Бола гапирмаслиги ҳам мумкин. Буусулнинг турли вариантлари бор. 2 ёшли болалар учун 4 та фигурали, ундан каттаболаларучун эса, 10 та фигурали варианти бор. Ақлан нормал болалар 2 ёшдан бошлаб бу ишни тўғри бажара оладилар. Ақлий нуқсонлилар, айниқса чуқур ақли заиф болалар геометрик фигураларни пайпасалайдилар, оғизларига олиб кўрадилар, уларни столга уриб тақиллатадилар. Мақсадсиз ҳаракат қиладилар, синов ва хато усуллардан фойдаланадилар. Бу болалар кўрсатилган ёрдамдан фойдалана олмайдилар. Тажриба ўтказувчининг бераётган кўрсатмасини идрок қилиш, тушуниб этиши ҳам диагнотсик аҳамиятга эга. Усулнинг содда тузилишга эгалиги сабабли, ҳар бир ўқитувчи, тарбиячилар мутсақил равишда ясаб фойдаланишлари мумкин.
Методика кўрсатмани тушунишни, асосий геометрик шаклларни билишдаражаси, ҳаракатлар координатсиясининг ҳолати, фазовий чамалаш, фаолият характерини (фигураларни ушлаш, чуқурчалар билан солиштириш ва ҳ.к.) аникдаш мақсадида кўлланилади.
Мақсад: катталикни фарқлаш даражаси, кўргазма-ҳаракатли тафаккурнинг шаклланганлигини текшириш.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling