Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Материал: Текширишни ўтказиш учун бир нечта айрим қисамлари этишмайдиган 3-4 та расмлар. Ўтказиш техникаси


Download 1.27 Mb.
bet8/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Материал: Текширишни ўтказиш учун бир нечта айрим қисамлари этишмайдиган 3-4 та расмлар.
Ўтказиш техникаси: текширувчи болага расмларга диққат билан қарашни, синчковлик билан расмларни кузатиб, улардаги этишмаётган қисмларини топишни ва ўз ўрнига қўйишни сўрайди.
Бу услубият билан мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар текширилади. Ақли заиф ўқувчилар диққатининг бузулганлиги, тасаввурнинг йўқлиги, нутқининг тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли вазифаларни бажаришга қийналади.
Топшириқларни бажариш жараёнида болага турлича ёрдам кўрсатилиши мумкин: топшириқни қўшимча тушунтириш, шаклни уни ташкил қилувчи қисмларга бўлиш, айтиб бериш, кўрсатиш.

  1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар хотира хусусиятини текшириш "Л.В.Занков методикаси

Ўтказиш техникаси: Болага эслаб қолиши учун 5 та сўз айтилади (нур, нонушта, ўрмон, ўйин, ўқиш). Эслаб қолиш жараёнини осонлаштириш учун ҳар бир айтилган сўзга монанд расмлар кўрсатилади (лампа, нон, дарахт, қўғирчоқ, китоб). Танловни тўлиқ бўлишини таъминлаш мақсадида 1 та қўшимча расм берилади (сигир).
Кўрсатма: Ҳозир мен сенга айтадиган сўзларни эслаб қолишинг керак, уларни яхши эслаб қолишинг учун мен сенга ҳар бир айтилган сўзга монанд расмларни бераман.
Масалан: "Ўйин сўзига қўғирчоқ", чунки ўйин ўйнаш учун қўғирчоқ
лозим.
Агар бола кўрсатмани тушунган бўлса текширишни ўтказиш мумкин. Болага эслаб қолиш учун расмларни кўрсатиб сўзлаб билан расмлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунтириб беришни сўраш лозим. Агар бола буни қилишга қийналса, аввал:
Ўйлаб кўр бу расм нимаси билан сенга ўйинни эслатади? Ёки ўйин учун нима керак? каби саволлар билан болани рағбатлантириш лозим.
Агар бу ҳолда ҳам бола яхши тушуна олмаса, унда текширувчининг ўзи уни кўрсатиб расм ва сўз ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрнатади ва бу болани қанчалик тушунганлигини текширади.
Ҳар бир сўз айтиб бўлиниб расмлар танлангандан сўнг текширувчи расмларни йиғиб олади. У болани чалғитиш характеридаги 2-3та савол беради. Масалан: "Сенга бу топшириқ ёқдими? Сенга қийин бўлмадими? Бу топшириқдан чарчамадингми?" шу каби саволлардан кейин болага расмлар кўрсатиб савол беради.
Бу расм сенга қайси сўзни эслатяпти?


  1. Download 1.27 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling