Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
ўрганиш натижалари.
"Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни психологик текшириш" мавзусидаги битирув малакавий ишининг эксперементал жараёни Тошкент шаҳар Юнусабод туманида жойлашган 480-Махсус Мактабгача таълим муассасасида ўтказилди. Текшириш учун 10 нафар тарбияланувчилар жалб этилди. Улардан 8 нафари ўғил бола, 2 нафари қиз бола. Текшириш ишлари 2 босқичда олиб борилди. булар: 1 .Хужж атларни ўрганиш Сухбат ўтказиш. Текширишда болалар билон методикаларни синашдан аввал текширилувчи болаларнинг шахсий хужжатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Таълим муассасаси психологи ҳамда бириктирилган дефектолог билан ҳамкорликда болаларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Текширишга жалб этилган 10 нафар тарбияланувчиларнинг шахсий хужжатлати атрофлича ўрганиб чиқилгач (1-илова), болалар билан уларнинг руҳиятини психологик ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширув жараёни болалар билан суҳбатга киришишдан бошланди. Болалар билан алоқа ўрнатилгач ҳар бир бола билан алоҳида-алоҳода қуйидаги методикалар ўтказилди: Тафаккур оператсияларини текшириш учун 3 хил вариантда "Сеген тахтаси" методикаси; Идрокни текшириш учун кесма расмларни бирлаштириш методикаси (5-6 хил: 3-4-5га бўлинган расмлар, соддадан мураккабга қараб); Хотирани текшириш учун "Л.В.Занков" методикаси; Диққатни текшириш учун етишмайдиган қисмларни топиш методикаси; Нутқни тушунишини текшириш учун 5 та параметрдаги савол жавоблар ўтказилди. Булар: Содда кўрсатмаларни тушуниш. Мураккаб кўрсатмаларни тушуниш. "Устида", "ичида", "ёнида", "орқасида", "тагида" каби кўмакчи сўзларни тушуниш. Гаплардаги мураккаб боғланишларни тушуниш Боғланган матнни тушуниш Болаларнинг хотира хусусиятларини текшириш учун Л.В.Занков методикасидан фойдаланилди. Бунда методика 10 нафар бола билан ўтказилди. Натижада: топшириқни мустақил бажарган болалар 30 %, топшириқни ёрдам билан бажарган болалар 60%, топшириқни қисман бажарган болалар йўқ, топшириқни бажара олмаган болалар 10 % ни ташкил этди. Болаларнинг тафаккур хусусиятларини текшириш учун "Сеген тахтаси" методикасидан фойдаланилди. Бунда методика 10 нафар бола билан ўтказилди. Натижада: топшириқни мустақил бажарган болалар 50 %, топшириқни ёрдам билан бажарган болалар 40%, топшириқни қисман бажарган болалар йўқ, топшириқни бажара олмаган болалар 10 % ни ташкил этди. Болаларнинг идрок хусусиятларини текшириш учун "Кесма расмларни бирлаштириш" методикасидан фойдаланилди. Бунда методика 10 нафар бола билан ўтказилди. Натижада: топшириқни мустақил бажарган болалар 60 %, топшириқни ёрдам билан бажарган болалар 20%, топшириқни қисман бажарган болалар 10%, топшириқни бажара олмаган болалар 10 % ни ташкил этди. Болаларнинг диққат хусусиятларини текшириш учун "Етишмайдиган қисмни аниқлаш" методикасидан фойдаланилди. Бунда методика 10 нафар бола билан ўтказилди. Натижада: топшириқни мустақил бажарган болалар 10 %, топшириқни ёрдам билан бажарган болалар 70%, топшириқни қисман бажарган болалар 10%, топшириқни бажара олмаган болалар 10 % ни ташкил этди. Болаларнинг луғат бойлигини, нутқни тушунишини текшириш учун 5 та параметрдаги савол жавоблар ўтказилди. Бунда методика 10 нафар бола билан ўтказилди. Натижада: топшириқни мустақил бажарган болалар 50 %, топшириқни ёрдам билан бажарган болалар 40%, топшириқни қисман бажарган болалар йўқ, топшириқни бажара олмаган болалар 10 % ни ташкил этди. Жумладан, Шерқулов Искандар, Абдусаломов Сунатилла, эргашхўжаева Муслима мулоқотга тез ва яхши кириша олдилар. Текширувчи томондан берилган савол ва топшириқларни бажаришга қаршилик ва методикаларни бажаришдан бош тортиш ҳолатлари бўлмади. "Сеген тахтаси", "Кесма расмларни бирлаштириш", Л.В.Занков методикаларини катта қизиқиш билан бажарди. Нутқни тушуниши бўйича берилган савол ва топшириқларга тўғри жавоб бера олди. Фақат "Етишмайдиган қисмни аниқлаш" методикасида бироз қийналди ва ёрдам билан бажарди. Ғаниев Хасан, Исмаилов Обиджон, Мирабзалов Салоҳиддин мулоқотга тез ва яхши кириша олдилар. Текширувчи томондан берилган савол ва топшириқларни бажаришга қаршилик ва методикаларни бажаришдан бош тортиш ҳолатлари бўлмади. Барча топшириқларни қизиқиш билан тўғри бажаришга харакат қилдилар. Ғаниев Хасан "Кесма расмларни бирлаштириш" методикасини мустақил бажарди, нутқни тушуниш бўйича берилган савол ва топшириқларни тўғри бажарди. Қолган методикаларни ёрдам билан бажарди. Исмаилов Обиджон Мустақил "Сеген тахтаси" методикасини мустақил бажарди, нутқни тушуниш бўйича берилган савол ва топшириқларни тўғри бажарди. Қолган методикаларни ёрдам билан бажарди. Мирабзалов Салоҳиддин "Сеген тахтаси", "Кесма расмларни бирлаштириш" методикасини мустақил бажарди, нутқни тушуниш бўйича берилган савол ва топшириқларни тўғри бажарди. Л.В.Занков, "Етишмайдиган қисмни аниқлаш" методикаларини бажаришда бироз қийналди ва ёрдам билан бажарди. Жаҳонгирова Азиза, Самуқжонов Содиқ мулоқотга киришишга бироз қилналдилар. Методикаларни бажаришдан аввал улар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Азиза ва Содиқжон нутқни тушуниш бўйича берилган савол ва топшириқларни бир меёрда бажардилар. Етишмайдиган қисмни аниқлаш методикасида Азиза вазифани бажара олмади, Содиқжон эса топшириқни тугалламади. қолган методикаларни ёрдам билан бажардилар. Хасанов Жавоҳир билан мулоқотга киришишда бироз қийинчиликлар бўлди. Жавоҳирнинг диққати тарқоқ, шўх бола бўлгани учун топшириқларни бажаришни олдинига истамади. Лекин барча методикаларни секин-асталикда ёрдам билан бажарди. Омонов Акобир билан умуман мулоқотга киришилмади. Акобир суҳбат қуришдан ҳам, ўйин ўйнашдан ҳам методикаларни бажаришдан ҳам бош тортганлиги сабабли, у билан текшириш ишлари олиб борилмади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling