Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА э
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БЎЛГАН БОЛАЛАР Режа Судапедагогика-кар заиф эшитувчи бўлиб қолган болаларнинг таълим тарбияси билан шуғлланадиган фан.
МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ МУАССАСАЛАРИДА эШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИГАН КОРРЕКСИОН-ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР
ЕШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР Режа Судапедагогика-кар заиф эшитувчи бўлиб қолган болаларнинг таълим тарбияси билан шуғлланадиган фан. эшитиш нуқсонларининг келиб чиқиш сабаблари, турлари. Заиф эшитиш даражалари . Ешитишда нуқсони бўлган болалар учун ташкил этилган муассасалар. «Карлар жамияти» ва унинг фаолияти. Жамиятимизнинг янгиланиши ва демократлашуви, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритишдан кейин юз бераётган ижтимоий - иқтисодий ўзгаришлар муносабати билан ёш авлодга таълим ва тарбия бериш сифатларини оширишга бўлган ташкилий, психолого—педагогик ҳамда методик ёндашувнинг такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор билан қаралаяпти. «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш» Миллий дастурини ҳаётта татбиқ этиш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишдаги уч босқичдан бири ижтимоий ҳимоянинг кафолатланиши масаласини ҳал қилиш босқичидир. Ўзбекистон Республикасининг ногиронларга нисбатан олиб бораётган давлат сиёсати «Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояланиши тўгрисидаги» қонуни 1991 билан белгиланилади. Бу қонун ахолининг мазкур гуруҳига бошқа фуқаролар билан тенг асосда тўлақонли ҳаёт кечириш жамият иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол қатнашиш, шунингдек, ўзининг фуқаролик мажбуриятларининг бажаришга ёрдам берадиган имконият ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар тизимини кўзда тутади. Бу қонун давлат билан аҳоли соғлигини ҳимоя қилиш, ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни жамият ҳаётига сингиб кетиши учун шарт -шароитлар яратишган, ижтимоий жамиятлар ўртасидаги муносабатлар йўлга қўядиган дастлабки жиддий ҳуқуқий хужжатлардан бири хисобланади. Ногиронликнинг олдини олиш мақсадларининг ижобий ҳал қилиниши ногиронларнинг ижтимоий тиклаш бўйича Давлат дастурини ишлаб чикиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш билан чамбарчас боғлиқдир.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 11 ноябрдаги 433- сон қарори билан ногиронлар ижтимоий тикланишининг 1996 йилдан 2000 йилгача мўлжалланган Давлат дастури қабул қилинди. Айни вақтда шу мақсад билан «Соғлом авлод» дастури, «Улуғбек», «Болалик», «Екосан» ва шу каби жамғармалар ташкил этилди. Бу жамғармаларнинг асосий мақсадларидан бири эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва таълим тарбияси масалаларини ҳал этиш.Бу муаммони дефектология фанининг биринчи тармоғí бўлмиш сурдопедагогика ёритиб беради. Сурдопедагогика лотинча «сурдис» - сурдис сўзидан олинган бўлиб «карлик» деган маънони билдиради. Сурдопедагогика дефектологиянинг бир тармоғи бўлиб, эшитишида нуқсони бўлган шахслар таълим-тарбияси масалалари, ҳамда муаммолари билан шуғилланувчи фандир. Сурдопедагогиканинг асосий вазифалари эшитишида нуқсони бўлган болаларни педагогик жихатдан хар томонлама ўрганиш, махсус мактабда тил ўқитишни такомиллаштириш, эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва талаффузга ўргатиш ишларини юқори погонага кўтариш. Эшитишида нуқсони бўлган болаларни таълим ва тарбия бериш қонуниятларини ўрганиш, эшитиш идрокини ривожланиш тизимини такомиллаштириш, ўз битирувчиларини маълум бир касб йўналиши бўйича меҳнат қилишларига эришиш. Ўқитишнинг-техник воситаларини такомиллаштириш. Боғча ва мактаб таълимининг узлуксизлигини таъминлаш. Республика бўйича медисина ҳамда халқ таълими тармоқлари ишларини мувофиқлаштириш, эрта ташхис диагнози муаммоларини хал этишдан иборатдир. Сурдопедагогика учун буюк психолок дефектолог Л.С.Виготскийнинг «нуқсоннинг мараккаб тузилиши» ҳақидаги таълимоти жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу таълимот бўйича, бирламчи нуқсон ўз навбатида иккиламчи нуқсонни йетаклаб келади. Мана шу иккиламчи нуқсон ўз ортидан, кўпгина нуқсонларни йетаклаб келиши шахснинг меъёр ривожланишига маълум тўсқинликларни юзага келтиради. Дефектологиянинг вазифаси айнан мана шу иккиламчи нуқсонни бартараф этишдан иборат. Сурдопедагогика соҳасида эшитишида нуқсони бўлган болалар ва катталарни мактабда ўқитишнинг кўплаб методлари мавжуд. Умумий фанлар — тарих, математика, табиат ва ҳ.з., шу билан бир қаторда махсус фанлар — эшитиш қобилиятини ривожлантириш, талаффуз қилиш, нутқ ўстиришлар ўқитиш ва ҳ.з., методикалари яратилган. Сурдопедагогика фанининг тизимига сурдопедагогика тарихи ҳам киради, унда хар хил тарихий даврларда эшитиш қобилияти сует ривожланган болалар билан қандай иш олиб борилганлиги киради. Сурдопедагогика умумий педагогиканинг тамойилларидан, методларидан таълим бериш ва тарбиялаш воситаларидан кенг фойдаланади. Бу методлар эшитишида нуқсони бор бўлган болаларнинг тарбияси, ўқишида ва ривожланишида қўлланилади. Сурдопедагогика яна силдопсихология билан хам чамбарчас боғланган. Силдопсихология кар ва заиф эшитувчи болаларнинг рухий ривожланиши ва шахс шаклланишининг ривожланишини очиб беради. Силдопсихология фани кар ва заиф эшитувчи болаларга таълим ва тарбия бериш, ривожланишидаги нуқсонларини бартараф қилиш, яъни корректсия, компенсатсиялашни ўз ичига олади. Махсус мактабларда таълим ва тарбия беришнинг сифатини текшириш учун махсус силдопсихологик тадқиқотлар олиб боради. Махсус мактабларда товушни кучайтирадиган мосламалар, тактик тебраниш ускуналаридан кенг фойдаланилади. Хозирги вақтда сурдопедагогика кар ва заиф эшитувчиларни талаффуз қилишини, ўқитишни янада ривожланишида силдотехникавий асбоблардан кенг кўламли фойдаланишни талаб қиляпти. Бундан билишимиз мумкинки сурдопедагогика силдотехника билан боғлиқ. Сурдопедагогиканинг методлари эшитишида нуқсони бўлган, болаларни ўрганиш, уларни ўқитишни нисбатан юқори поғонага кўтариш, шунингдек ушбу тоифа шахсларни келгуси хаётда ўз ўринларини топишларига муваффақ бўлишлари жуда зарур. Бунинг учун қатор метод ва йўллардан фойдаланилади. Илмий адабиётларни ўрганиш. Сурдопедагогиканинг муаммоларидан бири адабиётлар ва хужжатлар билан ишлашдир. сурдопедагогикадан махсус замонавий адабиётлар (дарслик, мақола тўпламлари, методика ва ҳ.з.) янгиликлар ( илмий журналлардаги мақола) илмий адабиётлар (педагогика, психология, силдопсихология ва дефектологиянинг бошқа тармоқлари). Махсус адабиёт (дефектология луғати, педагогика энсиклопедияси ва ҳ.з.) Хар хил сурдопедагог ишлари Сурдопедагогик муассасаларининг ишлари (маърузалари, хисоботлар ва ҳ.з.) Сурдопедагогларнинг адабиётлар билан ишлаши, эшитиш нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, ривожланиш даврларини ўрганишга имкон яратади. Педагогик назорат. Педагогик назоратни ташкил қилишда бирор мақсад кўзда тутилади, педагогик жараёнларнинг вазифаси, иш режаси, назорат қилинган жараён аниқ ва тўлиқ қилиб олиб борилади. Кузатиш мақсади тажриба тўплаш ва илмий-педагогик анализдир. Кузатувчи дарсда ўқитувчи кўникмаси ва ўқувчиларни дарсдаги мавзуни қай даражада қабул қилишини, дарсдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий ишларини кузатиб анализ қилиб боради. Кузатишда ўқув тарбиявий ишларнинг натижаси аниқланади. Бу натижа салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Кузатув жараёнида замонавий техник воситалардан фойдаланиш яхши натижалар беради. (магнитафон тасмасига тушириш, кино тасмасига тушириш компютер ва ҳ.з.) Илғор педагогик тажрибани ўрганиш. Кўпгина кузатувчи-сурдопедагоглар илғор ўқитувчи ва тарбиячилар тажрибасидан фойдаланадилар. Кузатувчи илғор ўқитувчи иш тажрибасидан фойдаланади, ёш ва бошқа ўқитувчи иши билан таққослайди. Илғор педагок тажрибани ўрганиш узоқ муддатга режалаштирилган, аниқ ишлаб чиқилган режа бўйича амалга оширилади. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш, унинг бир- бири билан боғлиқ бўлган тамоил, метод, ривожланишидаги ўзгаришлар, тарбиясини ўз ичига олади. Педагогик тажриба – ўқув ёки тарбиявий жараёндаги илмий мақсаддир. Кузатувчи педагогик жараённи бирор мақсадга йўналтирилган ҳолда тузади ёки ўзгартиради. Тажриба олиб боришда билимни , унинг олиб борилишини, тажрибанинг боришини ва унинг жавобларини анализ қилишда математика методларидан фойдаланилади ва бу педагогик жараёнга аниқлик киритилади. Сўровнома. Кузатувда кенг қўлланиладиган методлардан бири сўровномадир. Сўровнома ёзма ёки интервю бўлиши мумкин. Бу метод ўқитувчи ёки ота-оналар томонидан ўрганилаётган объектнинг ёки шахснинг қизиқишлари, қарашларини билиш мумкин. Сухбат. Сухбат методи кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, сурдапедагоклардан олинган маълумотлар орқали олиб борилади. Бунда педагог кузатилаётган шахсга олдиндан аниқ мақсадга йўналган саволлар тузилган бўлиши лозим. Болалар ишини ўрганиш. Болалар ишини ўрганиш методи болаларнинг билимларини ва қобилиятларини аниқлашда ёрдам беради. Бунда хар хил расмларни тахлил қилиш, хар хил қоғозлар, пластилинлардан фойдаланилади. Уларнинг иши анализ қилинганда, унинг тез тамом қилинганлиги эмас балки- босқичма-босқич бажарилиши, хатолари ва ҳ.з. ҳисобга олинади. Уларнинг билимларини аниқлашда ўқитувчи ёки кузатувчи ёзма ишлар, иншо, баёнлар ўтказиши мумкин. Мактаб хужжатларини ўрганиш. Педагогик хужжатларини ўрганиш (дарс конспекти, дарсдан ташқари ўқув машғулотлар, ўқув тарбиявий режа, протокол, педагоглар йиғилишининг хисоботи, ўқитувчиларнинг методик йиғилишлари) ўқув-тарбиявий жараённи, мактабдаги педагогларнинг эришган ишларига хулоса қилиш мумкин. Ўқитувчиларнинг шахсий хужжатларини урганиш, хар бир укувчини рухиятини, кобилиятини аниклашда ёрдам беради. Сурдопедагогиканинг ривожланиш босқичи (тарихи). Ерамиздан аввалги кадимги Грекия ва Римда карларни ўкитиш ва тарбиялаш ишлари олиб борилган, лекин бу борадаги қўлёзмалар, хужжатлар сақланиб қолинмаган. Ешитишида нуқсони бўлган болаларни таълим ва тарбияга ўргатиш Европа шахарларида олиб борилган. Кар болаларни якка ўқитишда ўша вақтнинг буюк олими Джероламо Кардано (1501-1576) «карлик ва соқовликка» физиологик тушунча берди. У томондан биринчи бўлиб карлар билан ишлаш методи ишлаб чиқилди. ХВ-ХВИИИ асрларда карларни якка ўқитишда 2 хил йўли (оқими) ташкил қилинди. 1- оқим —Х.П.Бонет (Испания), Д.Булвер, Д.Валлис (Англия) ва х.з. нутқнинг хар хил турларини: сўзли, ёзма, дактил, имо-ишора. 2- оқим - Ф.М.Ван Гелгмонт, И.К.Амман (Голландия), Ф.Л.Теркий (Италия), В. Кергер, Г. Рафелг (Германия) ва х.з. –ўқитиш ва мулоқотда фақат сўзли нутқдан фойдаланилади. ХВИИИ асрнинг 2 - ярмида Франсия, Германия, Англия, Австрияда махсус ўқишлар карлар учун очилди. Шарл Мишел эпе (1712-1789) Парижда карлар учун институт очди, шу билан бир қаторда у «мимик метод» яратувчиси хам. 1778 йил карлар учун институт Германияда биринчи бўлиб очилди, у йерда «соф сўзли метод»дан фойдаланилди. Унинг асосчиси Самуил Гейнике (1727-1790). Бу тизим ХИХ асрнинг охирига келиб, Ғарбий Европанинг хамма шахарларига тарқалди. АҚШда 1817 йили биринчи бўлиб карлар учун мактаб ташкил қилинди. Россияда хам карлар хақида маълумотлар тўпланиб борди. ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг бошларида Россияда махсус ўқишлар Петербургда, Варшава, Рига ва бошқа шахарларда очилди. ХХ асрнинг бошларига келиб, эшитишида нуқсони бор болаларни ўқитишнинг янги тизими ишлаб чиқилди. Унда Рус сурдопедагогларидан: В.И.Флери (1800-1856), Г.А.Гилкова (1778-1858), И.Я.Селезнева ( -1889), А. Ф. Остроградский (1853-1907), И.А.Василгева (1867-1941), Н.М.Логовский (1863-1933), Ф.А.Рау (1868-1957)лар фаолият кўрсатишди. Уларнинг асосий эътибори эшитишида нуқсони бор болаларга профессионал даражада таълим- тарбия беришдир. Нутқ — мураккаб психик фаолиятдир. У психик жараёнларнинг таркиб топишига ва боланинг умуман баркамол бўлиб ўсишига катта таъсир кўрсатади. Нутқ эшитув органлари воситаси билан идрок этишга асосланган бўлиб,атрофдагиларга тақлид этиш йўли билан ривожланиб боради. Оғзаки нутқнинг шаклланишида эшитув анализатори, нутқни ҳаракатга келтирувчи анализатор иштирок этади. Нутқни ҳаракатга келтирувчи анализатор эшитув анализатори билан маҳкам боғланган ҳолда ишлайди, эшитув анализаторининг ривожланиш даражаси эса кўп жиҳатдан талаффузга боғлиқ. Бола нутқининг ўсиб бориши товушлар талаффузи, физиологик ва фонематик эшитишнинг камол топиб бориш даражаси билангина ҳарактерланиб қолмай, балки энг муҳими — ўз нутқи ва атрофдагилар нутқидаги сўзларнинг тузилишини, товуш таркибини фарқлай олиш қобилияти билан ҳам ҳарактерланади. Сўз таркибини англаб олишдан иборат бу қобилият грамматик ва лексик компонентларнинг ривожланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Иккала сигнал системаси, шунингдек, идрок билан сўзнинг ўзаро алоқада бўлиши ақлий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Дефектологларнинг (Т.А. Власова, Р. М. Боскис, Д. В. Нейман ва бошқаларнинг) берган маълумотларига кўра, эшитишида нуқсонлари бор болаларнинг ривожланиш даражаси шу нуқсоннинг бола ҳаётининг қайси даврида пайдо бўлганлигига ва оғир-енгиллигига боғлиқ. Сурдопедагогикада эшитишида нуқсонлари бор болалар кар, заиф эшитувчи, кейинчалик заиф эшитувчи бўлиб қолган болалар гуруҳига бўлиб ўрганилади. Туғма ҳали тили чиқмаган гўдаклик даврида иккала қўлоқнинг мутлақо эшитмаслиги кар-соқовликка олиб келади. Эшитиш қобилиятининг қисман бузилиши натижасида нутқий нуқсонга учраган болалар заиф эшитувчи болалар гуруҳига киритилади. Нутқи ривожланиб, шаклланиб олгандан сўнг яхши эшитмайдиган бўлиб қолган болалар кейинчалик заиф эшитувчи бўлиб қолганлар гуруҳига киради. Бу нуқсон нутқ таркиб топганидан сўнг вужудга келса ҳам, қулоқдаги нуқсон туфайли эшитишда хос камчиликлар бўлаверади. Турғун эшитиш нуқсонлари келиб чиқиш сабабларига кўра туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Кар-соқов болаларнинг 25—30 фоизида эшитиш нуқсонлари туғма бўлади. Бунга сабаб: онанинг хомиладорлик даврида турли касалликлар, масалан, грипп билан касаллиниши, ота-оналарнинг ичкилик ичиб туриши, онанинг хомиладорлик даврида билар-билмас дори-дармонларни истеъмол қилиши (айниқса стрептомитсин, хинин, сингари дориларни), хомиланинг шикастланиши; ирсият, генетик факторлар (қулоқ тузилишидаги патологик ўзгаришлар бўлиши, масалан, эшитиш йўли атрезияси — битуви). Эшитишдаги орттирилган нуқсонлар қулоқ ёки эшитиш анализаторининг тузилишидаги камчиликлардан келиб чиқиши мумкин. Бунга олий нерв маркази, ўтказувчи йўллар ёки қулоқнинг ўзидаги ўзгаришлар сабаб бўлади. Боланинг илк ёшида отит, паротит (тепки), менингит, менингоенсефалит, қизамиқ, қизилча, грипп касалликлари билан касалланиши баъзи ҳолларда кар-соқовлик ёки турли даражалардаги заиф эшитишга олиб келиши мумкин. Ҳозирги кунда экология масалалаларнинг кенг ўрганилиши эшитиш нуқсонларининг олдини олишда ҳам катта аҳамиятга эга. Эшитиш анализаторига турли заҳарли кимёвий дорилар жуда кучли таъсир этиб, айниқса анализаторнинг ўтказувчи неврларини ишдан чиқаради, натижада бола яхши эшита олмайдиган бўлиб қолади. Эшитиш нуқсонларига эга бўлган болалар аномал болалар категориясига киради, чунки бу нуқсон боланинг умуман ривожланиб, камол топиб боришига, дастур материалларини ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Эштиш нуқсонлари бор болалар махсус шароитда, махсус усуллар билан ўқитилиши ва тарбияланиши керак. Эшитиш нуқсонларининг енгил даражалари ҳам боланинг ҳар томонлама ривожланишига таъсир кўрсатади, боғча ва мактаб дастурларининг ўзлаштиришда бир қатор ўзига хос қийинчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Кичик ёшдаги болаларнинг эшитиш қобилияти нутқи ривожлангандан сўнг, масалан,. икки ёшида йўқолганида ҳам карлик натижасида бола атрофдагилар нутқини эшитмайди ва ҳаттоки билганларини ҳам аста-секин унутади, боладаги карлик билан соқовлик қўшилиб у кар-соқов бўлиб қолади. Болага ўз вақтида махсус ёрдам кўрсатилмаса, унда ақли заифлик белгилари ҳам пайдо бўлади. Бироқ нуқсоннинг ўрнини тўлдириб, бошкарувчи жараёнларни активлаштирувчи махсус, коррексион ростлайдиган шароит боладаги нуқсонларни бартараф этиб, уларнинг ҳам нугқий ривожланишини, ҳам умумий, ақлий ривожланишини таъминлайди. Заиф эшитувчи болалар учун махсус ташкил этилган мактабгача тарбия муассасаси ҳамда мактаб-интернатда барча зарур шарт-шароитлар мавжуд. Махсус муассасалардаги тарбиячи ва ўқитувчилар бундай болаларнинг тегишли таълим-тарбия олишларига ёрдам беришлари керак. Юқорида қайд этилганидек, сурдопедагогикада эшитиш қобилияти заиф болаларга кар-соқов, туғма ҳамда кейинчалик заиф эшитувчи бўлиб қолган болалар киради. Заиф эшитувчи болалар ўз навбатида эшитиш қобилиятининг нечоғлиқ бузилганига қараб енгил, ўрта ва оғир даражали камчилиги бор болаларга бўлинади. Енгил даражадаги заиф эшитувчи болалар овоз билан гапирилган нутқни 6—8 м масофадан овоз чиқармай, шивирлаб гапирилган гапни қулоқ супрасидан 3—6 м масофада эшитади. Ўрта даражадаги қулоғи оғир болалар овоз чиқариб гапирилган гапни 4—6 м,ъ овозсиз пичирлаб гапирилганини 1—3 м масофадан эшитади. Оғир даражали қулоғи заиф эшитишда бола ўрта меъёрда овоз билан гапирилган гапни қулоқ супрасидан 2 м, шивирлашни 0,5 м масофадан эшитади, холос. Қулоғи оғирлик натижасида бола нутқида бир қатор камчиликлар кузатилади: луғатининг камбағал бўлиши, грамматик компонент ривожланмаган — гап ичида сўзларни ташлаб кетиш, сўзларни нотўғри ишлатиш, уларни ўзаро боғлай олмаслик, келишик, сўз ясовчи, сўз ўзгартирувчи қўшимчаларни ишлата олмаслик; товушларни нотўғри талаффуз қилиш — ўхшаш, жарангли-жарангсиз ундошларни бир-бири билан адаштириш, тушириб кетиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Бола нутқидаги камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини билмаслик орқасида айрим тарбиячи ва ўқитувчилар болани дангаса, масъулиятсиз, безори деб, унга нотўғри муносабатда бўлишади, натижада бола инжиқ, йиғлоқи, сержахл, гап ўтмас бўлиб қолади, яъни унда иккиламчи психик ўзгаришлар пайдо бўлади. Енгил даражадаги заиф эшитувчи болалар соғлом тенгдошлари қаторида оммавий мактабгача тарбия муассасаларида ва мактабда таълим-тарбия олиши мумкин. Бироқ уларга алоҳида муносабатда бўлиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш талаб этилади. Узликсиз таълим тизимида Ўзбекистонда эшитишида нуқсони бўлган болалар учун мактабгача тарбия муасасалари, мактаб ва касб-хунар колежларида махсус гурухлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу тоифадаги болалар учун ташкил этилган мактаб-интернатларда мактабгача тарбия бўлими хамда умумтаълим мактаб бўлими мавжуд. Ушбу муассасаларда таълим умумтаълим 9 йиллик таълимнинг давлат талаблари ва дастурлари асосида амалга оширилади. Ешитиш қобилияти заифлашган болалар билан ишлашда сурдопедагоглар катта ютуқларга эришмоқдалар. Ушбу тоифадаги аномал болалар махсус кечки мактабларда таълим олганларидан кейин олий ўқув юртларини ҳам муваффақиятли битириб чиқмоқдалар, мамлакатимизнинг турли корхоналарида ҳамма билан баравар меҳнат қилмоқдалар. Демак, эшитиш нуқсонларини бартараф этиш, тўла компенсатсиялаш, мумкин. Тарбиячи ва ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — соғлом болаларни заиф эшитувчи болалардан ажратиб, уларга алоҳида ёндашиш, зарур бўлса, уларнинг "махсус муассасаларда таълим-тарбия олишини ёки интегратсиялашган таълимга жалб этилишини таъминлашдан иборат. Махсус муассасаларда ўз фикрини оғзаки ифодалай олмаслигини ҳис этган ўқувчи ёзма шаклда баён этишни билиши керак. Бунинг учун ўқувчиларни ўз фикрини оғзаки, ёзма баён этишга ўргатиш амалий нутқий кўникма ва малакаларни шакллантириш асосида амалга оширилади. Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда сўзлашув (оғзаки, ёзма) нутқни шакллантириш юзасидан дарс ва машғулотларда муайян тизимдаги машқлар асосида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти ташкил этилади, дидактик воситаларнинг барча турларини нутқий жараёнга мослай олиш талаб этилади. Нутқий материалларнинг амалий эгалланишини таъминлаш учун махсус содир этилган муаммоли нутққа (гапириш, ёзиб тушунтиришга) эҳтиёжни туғдирувчи вазиятлар олдиндан режалаштирилади. Бунда нутқий материаллар фанлар бўйича ўқув дастурларида, режалаштиришларда олдиндан белгиланган бўлади, яъни коррексион-педагогик жараён муайян тизим асосида амалга оширилади. Ҳар бир дарс учун нутқий материаллар коррексион-коммунатив тизим тамойилларига қатъий риоя қилган ҳолда (ўқувчиларнинг эшитиш, талаффуз қилиш имкониятиларига мос, талаффузи яққол ва эшитилиш диапазони енгил, оддийдан мураккабга, ноўхшашликдан-ўхшашликка борувчи тартибда) танланади ва тайёрланади. Сўзлашув нутқига эҳтиёжни тарбиялаш оиладан бошланиши, яъни мактабда эгалланган нутқий кўникма ва малакалар оилада табиий вазиятларда мустаҳкамланиши ва ўқувчилар амалда (еркин, қўрқмасдан, уялмасдан) қўллашларига эришиш учун кенг шароит яратилмоқда. Ушбу шароит оила аъзолари иштирокида яратилади. Уларнинг кар бола билан кенг мулоқоти ва илиқ муносабати боланинг кейинги босқич таълим-тарбиясига ва умуман тақдирига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳисобланади. Кар ва заиф эшитувчи болаларнинг нутқий ахборотни қабул қилиш ва узатиш имконияти эшитиш (ҳар қандай даража карликда у маълум миқдорда бўлади) қолдиғидан оптимал равишда фойдаланишга боғлиқ бўлганлиги туфайли махсус муассасаларда таълимни овоз кучайтирувчи аппаратлар асосида олиб бориш талаб этилади. Синфлар махсус жиҳозланади. Яъни мактаб-интернат моддий техника негизининг йўналишга мос шаклланиши таълим мазмунининг самарадорлигини оширади. Кар ва заиф эшитувчи бола ўз она тилини шу тил қонуниятлари, хусусиятларидан келиб чиққан, мазкур боланинг психик, нутқий имкониятларига мослаштирилган, коррексион-коммуникатив тамойилларга асосланган ва маҳаллий шароитларни инобатга олган махсус ёндошув асосида эгаллайди. Махсус мактаб-интернатларда таълим-тарбия жараёнини, хусусан она тили таълимини амалга оширишда ўқувчиларнинг фикр маҳсулини нутқ шароитига мос равишда оғзаки, ёзма шаклларда тўғри, равон ифодалашга ўргатишда дактил белгилардан тегишли босқичларда ўринли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларда сўзлашув (оўзаки, ёзма) нутқни шакллантиришга ижтимоий эҳтиёж сифатида ёндошиш долзарб масаладир. Буни амалга ошириш мазкур болаларнинг жамиятга мослашуви, уларнинг борлиқни англашлари ҳамда уларни атрофдагилар қанчалик тушуниб қабул қилишлари билан белгиланади. Кар ва заиф эшитувчи бола жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг барчасида меъёрда ривожланган, соғлом тенгқурлари қаторида ўз она тилида бемалол, эркин, самарали ва барча учун (нафақат ўзи каби тақдирдошлари) тушунарли тарзда мулоқот қила олишини таъминлаш мумкинлиги амалда ўз исботини топмоқда. Ўқувчиларнинг нутқий ахборотни қабул қилиш ва узатиш имкониятини ривожлантириш, ўз она тилида соғлом тенгқурлари каби сўзлашиш, фикр алмашишини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-коррексион жараённи ягона тизим асосида амалга ошириш орқали такомиллаштирилмоқда. Кар ва заиф эшитувчи болалар мактаблари ўқув режасига «Лабдан ўқиш» кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш машғулотлари киритилган. Ешитишида муаммоси бўлган болалар махсус мактаб-интернатларининг барчаси овоз кучайтирувчи аппаратлар билан таъминланган, хоналари махсус товуш қайтармайдиган қопламалар билан жиҳозланади, соғломлаштириш бўйича тадбирларни мақсадли амалга ошириш учун шароитлар яратилган. Хозирги кунда сурдопедагогикада кар ва заиф эшитувчи болаларнинг махсус таълим билан эрта қамраб олиниши, ривожланиши, коррексия-компенсатсия қилиниши масалалари долзарбдир. Республика ижтимоий адаптатсия маркази, Авлоний номидаги ХТХМО институти хамда РТМ ходимлари бунинг учун услубий кўрсатмалар яратиш устида фаол мехнат қилиб келмоқдалар. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling