Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Мактабгача тифлопсихология фанининг мақсади, вазифалари
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тифлопсихология
Мактабгача тифлопсихология фанининг мақсади, вазифалари
Тифлопсихология - олам-теварак-атроф ёки ички аъзолардан олинган маълумотларнинг кўр ва заиф кўмвчи шахс онгида образ сифатида ҳосил бўлиши, психик ҳодисалар, қонуниятлар ва психик жа- раёнларнинг амалга ошиши ҳақидаги фандир. Тифлопсихология ин- сонга ташқаридан бўладиган таъсирларга, шунингдек унинг ички - психик ҳолатида юз берадиган ўзгаришларни ўрганади. Шу ташқи таъсирлар натижасида нуқсонли шахснинг хулқ-атворида, ҳис-туйқусида бўладиган ўзгаришлами ҳам ўрганади. Онтогенезнинг эрта босқ- ичларида кўрлик юзага келиши боланинг ижтимоий ва сенсор тажрибас- ининг камлигига, ҳиссиётининг этарли шаклланмасдан қолишига олиб келиши мумкин. Тифлопсихологиянинг текшириш, ўрганиш обекти - кўриш аъзоси чуқур зарарланган шахсларнинг руҳиятидир. Тифлопсихология грекча «типҳлос» сўзидан олинган бўлиб, том маънода «кўрлар психологияси» деган маънони билдиради.Кўзи ожизлар ва кўрлар психологиясини ўргнишнинг мурак- каблиги, қийинлиги шундаки, бу нуқсон ўзининг хилма-хиллиги, даражаси, чуқурлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Шу нуқтаи-назардан кўриш нуқсони мавжуд бўлган болаларни, шахсларни кўрликнинг қачон юз берганлигини ҳисобга олиб икки гуруҳга бўлиш мумкин: Кўр туғилганлар ва уч ёшгача турли салбий таассуротлар натижасида кўзи кўр ва заиф бўлиб қолганлар. Учёшданкейинкўришнуқсонини орттирганлар. Кўриши нуқсонли шахсларни бундай гуруҳларга бўлишдаги асосий мезон уларда кўзининг соғломлик даврида (агар шундай давр бўлган бўлса) бола қанчалик ҳаёт тажрибаси, кўрув тасаввурларини тўплаганликлари эътиборга олинади. Биринчи гуруҳга асосан нутқ пайдо бўлгунча кўзи кўр бўлган ва заиф кўрувчилар киритилган бўлиб, уларда кўрув тасав- вурлари ва тажрибаси йўқ ёки жуда кам даражада. Иккинчи гуруҳга уч ёшдан кейин кўзи кўр ва заиф кўрувчи бўлганлар кириб, уларда озми-кўпми кўрув образлари ва кўрув хоти- раси мавжуд бўлади. Яна шуни кўрсатиб ўтиш керакки, кеч кўр бўлганламинг кўрув тасаввурлари соғломламикидан фарқ қилмайди. Туғилиш ва кўр бўлиш оралиғи қанча катта бўлса, у шунча ҳаёт таж риб асини ва кўрув образларини кўп тўплаганбўлади. Кўрув ўткирлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг сусайиши кўз касаллиги бошланганлигидан дарак беради. Кўрув ўткирлигининг дараж асини эътиборга олиб ҳар хил тиббий даволаш, корректсиялаш чо- ралари (кўзойнак тақиш ва бошқалар) белгиланади. Кўз ўткирлигининг даражаси шунингдек, касб танлашда, ишга яроқлигини аниқлашдава болани қайси мактабгаўқиш учун юбор- ишни қал қилиш жараёнида ҳам асосий рол ўйлайди. Кўз ўткирлигини аниқлашда кўз билан маълум оралиқдаги нарсаларни фарқлаш нарсал- аминг шаклини, моҳиятини кўра олиш қобилияти ҳисобга олинади. Соғлом кўзнинг кўрув ўткирлик бирлиги тиббиётда 1, 0 деб қабул қилинган. Аммо, кўрув ўткирлиги 1, 5: 2, 0 бирликдаги кишилар ҳам учрайди. Кўз ўткирлигини текшириш учун ҳам қар хил ж адваллар қў лланилиб, унда ҳарфлар, бир томони узилган айланалар (лумболадт халқачалари) ёки мактабгача ёшдаги болалар учун қар хил расмлар чизилган жадваллардан фойдаланилади. Жадвалдаги ҳаторлар сони 10 та бўлиб, метрдан жадвалдаги ҳарфлар кўрсатилади. Кўрув ўткирлиги пасай- ган сайин, кўрув кўрсаткичи ҳам пасайиб боради (0, 9: 0, 8 ва ҳокаъзо). Кўриш ўткирлиги. Кўрлар ёки тотал кўрларга - ҳеч қандай ёруғликни сезмайдиганлар 0, 04 гача киради (салгина ёруқликни сезувчилар). Шунингдек, қисман кўрлар ёки портсиал кўрлар (ёруғлик ва қоронғуликни фарқловчилар). Шаклни фарқловчиламинг кўриш ўткирлиги 0, 005 дан 0, 04 гача фарқланади. Кўриш майдонининг торайиши ҳам кўрлик ёки заиф кўришга олиб келиши мумкин. Тифлопсихология фани кўриш нуқсонли болаларни фақат ўрганиш билан эмас, балки билиш соҳасида, руҳий-ҳиссий ирода, психосенсор соҳасидаги қар хил камчиликлами корректсиялаш, тўғрилаш йўналишларини ҳам белгилаб бериши ва амалга ошириши зарур. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling