Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Download 1.27 Mb.
bet4/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Ота-она билан суҳбат давомида психолог бир қанча маълумотларга эга бўлади. Ота-она боласи билан ҳар куни мулоқатда бўлганлиги учун, фарзандини яхши биладилар, шу боис суҳбат давомида психолог уларнинг болага бўлган муносабатини билиб олади.
Психолог бола била алоҳида суҳбатлашаётганда саволларни унинг ёшига мослаб, индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда бериши керак.
Кузатиш болани текшириш давомида олиб борилади.
Болани психологик ривожланишини чуқурроқ ўрганиш учун эксперемент текширув методини олиб бориш зарур. Эксперемент вақтида бола ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
Експериментал текширишларни ўтказишда ушбу тамойилларга таяниш лозим:

  • психологик таълимни моделлаштириш, бола буни ҳаёти давомида амалга оширади (ўқиш, ўйин);

  • болага бериладиган вазифа унинг ёшига ва билимига таянган ҳолда бўлиши керак;

  • таҳлил самарали бўлиши учун боланинг барча руҳий холатини кўриш зарур, ўзинииг фаолиятига ва натижаларига муносабати, уни бажариш ва давомийлик суръати ва ҳоказо.

Експериментларни ўтказишда битта параллел йўналишдан эмас, балки бир неча бир-бирига яқин бўлган усулларни танлаш керак.
Ақли заиф бола рухиятининг ўзига хос хусусиятларини билиш асосида улар билан олиб бориладиган ўқув-тарбиявий ишлар мазмуни, мохияти белгиланади. Ақли заиф болаларнинг шахсий хужжатлари билан таниша бориб, дефектолог, тарбиячи боланинг касаллик тарихи, касаллик қолдирган асорат хусусиятларини таҳлил қилади. Ақли заиф болалар рухиятини ўрганишнинг асосий усулларидан бири болани кузатишдир. Максадга мувофиқлик, режалилик. Бир тизимдалик, табиийлик бу усулнинг асосий, ижобий хусусиятларидандир. Кузатиш усули орқали тажриба ўтказувчи ақли заиф боланинг билиш фаолиятлари хусусиятларини, ўқув малакаларини эгаллаш ҳусусиятларининг кечиши, малака ва кўникмаларнинг эгалланиши, шахсий сифатларнинг намоён бўлишини билиб олишга имконият туғилади. Педагог болани турли фаолиятларда: ўйин, ўқиш, меҳнат, ижтимоий фойдали ишларда ўзларини тутишларига қараб, кузатиб ўрганади. Болани кузатиш ҳақидаги маълумотлар махсус кузатув дафтарида баён этиб борилади. Шуни таъкидлаш жоизки, кузатиш усули қатор ижобий томонлари билан бирга, айрим камчиликлари, салбий томонлар ҳам мавжуд. Бунга мисол қилиб, кузатиш усулининг педагогик пассив ҳолатга тушириб, фақат тегишли маълумотларни белгилаб бориш, ёзиб олишдангина нари ўтмайди. Шу сабабли, педагог болани психолого-педагогик ўрганганда фақатгина кузатиш усули билан кифояланиб қолмаслиги керак.
Кузатиш - энг асосий усуллардан бо„либ, у орқали жуда ко„п ва сифатли психологик маълумотлар йиг„илади. Вазиятга кўра фақатгина боланинг қобилиятини баҳолаш учун текшириш ўтказилаётгандай таасурот қолдириш керак. Бундай шароитларда эксперементатор алоҳида вазифаларни тўғри баҳолайди. Ақли заиф ва руҳий ривожланиши орқада қолган болаларда ўтказилганда, уларнинг мотиватсион доирасини ривожланганлигини кузатиш мумкин. Яна бошқа бир вазиятларда бола ишончини қозониб, ўзини бўш қўйиш ва ўзини бемалол эркин тутишга имконият яратиш керак.
Топшириқларни бажаришда тўғри ёки нотўғрилигини қайд этиб қолмасдан, унга муаммоларни бартараф этиш йўлларини ўргатиш керак.
Бола рухиятини ўрганишнинг асосий усулларидан яна бири, тажриба ўтказишдир, бунда тажриба ўтказувчи фаол ҳолатда бўлиб, махсус шароит яратиб, ўзи учун керак бўлган рухий жараёнларни ўрганади. Тажрибада конкрет саволларга жавоблар олинади. Тажриба ўтказилиш шакли, тури, мазмунига кўра табиий ва лаборатория шароитида ўтказилиши мумкин. Лаборатория тажрибаси махсус шароитда, турли асбоб-ускуналардан, ўқувнинг техника воситаларидан фойдаланган холда амалга оширилади. Масалан, периметр билан кўриш доирасини, этсезиометр билан тактил сезгилар чегарасини, камертон билан товуш баландлигини, тахитсоскоп билан эса идрок хажми ва тезлигини, хотиранинг аниқлиги ва мутсахкамлигини аниқлаш мумкин. Демак, лаборатория усулида сунъий тарзда бизга ўрганиш керак бўлган рухий жараёнларнинг намоён бўлишини қайд қилиб борадиган асбоб-ускуналар талаб этилар экан.
Табиий тажрибада эса, юқоридаги айтиб ўтилган воситалар талаб этилмайди. Табиий тажриба болаларга таниш бўлган оддий шароитларда амалгаоширилади. Уни ўтказилаётганда қуйидагиҳолатларга эътиборни қаратиш керак:

  1. Оддий рухий фаолиятни моделлаштириш;

  2. Олинган маълумотларни сифат жихатдан тахлил қилишга диққат-еътиборни қаратиш;

  3. Тажрибада ишлаш вақтини, иш хажмини, болалар томонидан йўл қўйилган хатолар сонини эътиборга олиш.

Тажриба объектив ва реал фактларни хисобга олишни талаб этади. Қарорда боланинг ҳаракатлари, боланинг берган саволлари, унинг нутқи, хиссиёти, йўл қўйган хатоларига муносабати, болага кўрсатилган ёрдам мазмуни баён этилишни талаб этилади.
Експеримент ўтаётган вақтда экспериментатор ишга аралашиши, қайта сўраши, болага берилган топшириқларни қайтариш, болани рағбатлантириши, саволлар бериши, маслахат бериши ва бошқа холатларга рухсат берилади. Аммо, экспериментатор, тажриба ўтказувчи сергап бўлмаслиги талаб этилади. Боланинг тажрибада қийналиши, фикрларнинг тарқалиши, умумлаштира олмаслиги, мантиқий фикрлар туза олмаслиги оқибатида келиб чиқади. Тажриба, кузатиш ва сухбат биргаликда олиб борилади. Сухбат мақсадининг аниқлиги, тушунарлилиги берилаётган саволларнинг лўндалиги билан ажралиб туриши керак. Тажриба ўтказувчи боланинг диққатини ўзига қаратиб, топшириқларга жавоб беришга хохиш уйғотиши керак.
Бола билан сухбатлашиш орқали педагог боланинг қизикишлари, интилишлари, мойиллигини билиб олади. Болага қуйидаги тарзда саволлар бериши мумкин. Неча ёшдасан? Исминг ким? Кимлар билан яшайсан? Яшаш жойинг қаерда? Ота- онанг нима иш билан шуғулланишади? Бу каби саволларорқали болани бирмунча тинчлантириб, у билан мулоқатга киришишга тайёрланилади. Бусиз тажриба бошлаш яхши натижаларга олиб келмайди. Чунки, бола хаяжонлаб, қўрқиб билган жавобларини ҳам бермаслиги мумкин. Ақли заиф болалар рухиятини ўрганиш учун турли анкеталардан ҳам фойдаланилади. Берилаётган анкета саволлари аник, пухта, мазмунли бўлиши талаб этилади. Олинган жавоблар чуқур тахлил килинади, уларни қатор, математик усуллар орқали ҳам тахлил этилиши аҳамиятлидир. Бу усулларга: алтернатив, корректсион ва дисперсион усуллар киради.
Алтернатив тахлил орқали болада биз ўрганаётган сифатлар бор-йўқлигини аниқлашга, очиб беришга ёрдам беради.
Корректсион тахлил руҳий ҳолатларнинг белгилари орасида ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлашга ёрдам беради.
Дисперсион тахлил бола руҳиятига таъсир этадиган омилларнинг биз ўрганаётган белгига таъсир ролини аниқлашга ёрдам беради.
Юқорида баён этилган қатор усуллар бола рухиятини ўрганишнинг асосий усуллари саналади. Болалар иш фаолиятинатижаларини ўрганиш, тахлил этиш эса қўшимча усулларга киради. Болаларнинг ёзма ишлари, чизган расмлари, ясаган буюмлари, мехнат махсулотлари киради. Ёрдамчи мактабларда ақли заиф бола рухиятини ўрганишда анамнетсик усулдан ҳам кенг фойдаланилади. Катамнез- касал ҳақида узоқ муддат давомида йиғилган маълумотлардир. Бу усул,айниқса, тиббиётда кенг қўлланилади. Ёрдамчи мактабни битирган ўқувчиларнинг катамнези орқали ёрдамчи мактаблардаги корректсион, тарбиявий таълимнинг самарадорлигини ошириб бориш мумкин. Бола учун қизиқарли бўлиши учун соддароқ вазифалардан бошлаб, мураккаброқ топшириқларга ўтиш мумкин. Болада чарчаш, сустлик кузатилса, дарҳол осонроқ топшириқ бериш керак ёки бироз дам олдириш керак. Психолог билан бола столда ўтириб суҳбатлашганидан кўра, ёнма- ён ўтириб суҳбатлашиши болага анча қулай. Боланинг руҳий ривожланиши ва нуқсонига қараб (ешитишида, кўришида, таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган болаларга махсус аппаратлар ёрдамида) шароит яратиш лозим.
Рухиятни ўрганишнинг алохида, ўзига хос самарали усулларидан бири тестлардан фойдаланишдир. Шуни эътироф этиш жуда ўринлики, тестлар рухиятни ўрганишнинг яхши усули эканлиги узоқ йиллар давомида бизнинг мамлакатимизда етарлича тан олинмади. Сўнгги йилларда бу камчилигимиз тўғриланмоқда. Тестлар асосан текширилаётган болада у ёки бу сифат, эгаллаган билимлар даражаси, боланинг тайёргарлик даражасини аниқлаш учун хизмат килади. Турлича тузилишга, мазмунга эга бўлган тестлар қўллаш орқали болаларнинг ақлий коеффитсиенти аниқланади. Албатта, тестларни қўллаш бизга керак бўлган маълумотларни етарли даражада бера олмаслиги мумкин. 1969 йилда Вашингтонда психиатрларнинг кенгашида болаларнинг ақлий коеффитсиентини фақатгина тестлардан фойдаланмасдан, балки қўшимча тарзда бошқа усуллардан ҳам фойдаланиш тавсия этилди.
Тестларни қўшимча воситалар сифатида қўллаш тақлиф килинди. Асосий усул эса, болани бирмунча узоқ муддат тиббий, педагогик текшириш ўринли эканлиги кўрсатиб ўтилди. Лекин, барча усуллар орасида текширувчининг "диагнотсик кўзи" катта аҳамиятга эга.
Психологик текширишда тест, саволномалар ўтказилиши:

  • ақлий ривожланишни меъёрида ривожланиш билан солиштирган ҳолда баҳолаш;

  • фикрини ўрганиш, шахсий мотиватсияси ҳамда муносабатга киришиши ўрганилади.

Психологик текшириш мазмуни. Болани руҳий ривожланишини аниқлаш ҳамда олий психик функтсияларининг ҳолатини баҳолашда ақлий фаолиятнинг турли жабҳаларини: ақлий ишлаш қобилиятининг ҳолати, диққати, идроки, хотираси, тафаккурива нутқининг хусусиятларини ўрганиш ва ёритиш зарур. Зарурият туғилганда: оиланинг ички ва боланинг ота-онаси ўртасидаги, тенгдовдлари билан муносабати, ўзини-ўзи бахолаши кабилар текширилади.
Психологик текширишнинг натижаси психологик хулоса тузиш, Тиббий- Психолого-Педагогик-Комиссиянинг умумий хулосасини, тавсияларни мухокама қилиш ва иштирок этиш билан якунланади.
Ақлий ишлаш ҳолатини текшириш. Ақлий ишлаш ҳолатини ўрганиш турли камчиликларни, бу нуқсонларнинг бола аклий фаолияти тузилишига таъсирини аниқлашга имкон беради. Ақлий ишлашнинг бузилишлари турли характерда ва даражада намоён бўлиши мумкин. Ақлий ишлаш қобилятини енгил, ўрта ва яққол (қўпол) бузилишларга ажратиш мумкин. Лекин бундай ажратиш тахминий эканлигини айтиш лозим. Чунки у кўп омилларга боғлиқ ва психолог томонидан касбий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маълум даражада суъбектив тарзда аниқланади.
Намоён бўлиш даражасидан ташқари, камчилик сабабини аниқлаш лозим. Ақлий ишлаш қобилиятининг бузилишлари турлича кўринишда бўлиши мумкин:

  1. бир маромда пасайиши (текшириш давомида бузилишнинг намоён бўлиши тахминан бир хилда бўлади);

  2. тебранишли характерда (текширишда ақлий ишлай олиши тебраниши кузатилади);

в)толиқиш характерида (текширишнинг охирига келганда ақлий ишлай олишининг пасайиши);
г)мураккаб (масалан: умумий пасайишда ақлий тебраниши);
Ақлий ишлашнинг қобилияти бузилишининг аралаш формалари хам учрайди, улар билан коррексион ишларни олиб бориш учун, тўғри баҳолаш лозим, унда қайси бузилиш тури кўпроқ ифодаланаётганини ажратиш керак.
Диққатни текшириш

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling