Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
Дисфония (дис - «бузилиш»ни билдирувчи юклама, фонос - овоз сўзидан) - овоз кучи, баландлиги ва тембрининг қисман бузилиши. Дисфония ҳам асосан ҳиқилдоқнинг ўткир ва хроник касалликлари (яллиғланиш прокссллари, ҳиқилдоқ мушакларининг қисман фалажланиши, турли ўсмалар ва бошқалар) туфайли юзага келади. Дисфонияда афониядагидан фарқ қилиб, овоз сақланса-да, у заиф, хириллаб чиқадиган, титровчи, узилувчи бўлиб қолади.
Фоностения (грекча фонос - овоз, астения - кучсиз, дар- монсиз сўзларидан) - овоз аппаратида органик ўзгаришлар бўл- маган ҳолда овоз ҳосил қилиш функсиясининг бузилиши. Бунда овознинг тез кучсизланиб қолиши, овоз жарангининг сусайиши кузатилади. Фоностения асосан овоз аппаратига ортиқча зўр келганида тарбиячи, ўқитувчи, ашулачи каби касб эгаларида овоз гиги- енасига риоя қилмаслик натижасида касб касаллиги сифатида юзага келади. Боғча ва мактаб ёшидаги болаларда фонастения ҳаддан ташқари зўр бериб гапирилган вақтда, қаттиқ бақириб ашула, шеър айтганда кўрилади. Мутатсия туфайли овоз бузилиши - функсионал овоз нуқсон- ларининг бир кўринишидир. Бу камчиликни органик ва функсионал ўзгаришлар чегарасидаги овоз нуқсонлари гуруҳига киритиш ҳам мумкин. Мутатсия - балоғатга етиш даврида ҳиқилдоқнинг тез ўсиши натижасида овоз ўзгариб қолишидир. Овоз аппаратининг баъзи бир болимлари ўртасидаги уйғун боғланишларнинг бузилиши овоз ҳосил бўлиш жараёнида пайвасталик йўқолиб кетишига олиб келади, шунга кўра овознинг кучи, тембри, баландлиги ай ниб, ўзгариб қолади. Натижада бола овози гоҳ паст, гоҳ баланд бўлиб чиқади. Мутатсия даврида болалар овозини эҳтиёт қилиш, унга зўр келтирмаслик керак. Баъзан мутатсия ўз муддатидан олдин барвақт (10-11 ёшда), баъзан эса ҳаддан ташқари кечикиб (19-20 ёшда) бошланади. Патологик мутатсия кўринишлари махсус ташкил этилган логопедик чора-тадбирлар ёрдамида бартараф этилиши керак. Овоздаги камчиликларни бартараф этиш ишлари болага ҳар тарафлама, комплекс таъсир кўрсатиш йўли билан мутахассис шифокорлар, фонопед (логопедия фанининг бир соҳаси - фонопедия мутахассиси), тарбиячи, ўқитувчи, ота-оналар ҳамкорлигида олиб борилади. Поликлиника қошидаги логопедик кабинет, ларингологик бўлимларда болаларга ёрдам ташкил этилади. Статсионар шароитида логопед ҳар бола билан бир кунда бир неча маротаба 8-10 дақи- қа машғулот ўтказади. Унда ота-оналар логопед топшириқларини бола билан биргаликда ҳар куни бажариб боришлари керак. Овозни аслига келтириш методикалари С. Л. Таптапова, О. С. Орлова, Е. В. Лаврова ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг фикрича, коррексион-логопедик ишлар психо- терапия, даволаш физкултураси ва дори-дармонлардан фойдаланиб туриб, ортофоник (овозни жойига келтирадиган) артикулатсион, нафас машқлари билан бирга комплекс ҳолда олиб борилса юқори нати- жаларга эришиш мумкин. Барча ишларни улар икки босқичда ўтказишни тавсия этадилар: 1-босқич - тайёрлов босқичи, 2-босқич - овозни аслига келтириш босқичи. Бола билан тил топиб, яхши гаплашиш, уни ўз кучига ишонтириш, коррексион иш- ларнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш учун биринчи бос- қич психотерапевтик суҳбатлардан бошланади. Сўнгра артикулатсион, нафас машқлари ҳамда даволаш физкултураси ўтказилади. Шу ишлар билан биргаликда унли, ундош фрикатив (ф, с, ш, х, в, з, ж), кейинчалик жарангсиз ва жарангли портловчи (п, т, к, б, д, г) товушларни талаффуз этиш машқлари овозни тиклаш. мус- таҳкамлаш ва автоматлаштириш ишлари олиб борилади. Овозни тиклаш босқичи уч қисмдан иборат бўлиб, унга товушдан овоз ҳосил қилиш, ҳосил қилинган овоз товушини мустаҳкамлаш, та- бақалаштириш устидаги ишлар киради. Овоз сифати, тембри устида олиб бориладиган иш овоз ҳосил бўлишини осонлаштиради, ҳар бир киши учун хос бўлиб, мос тушадиган асосий овоз тонини топишга ёрдам беради. Овозни «и» товушини узоқ талаффуз эттириш йўли билан тиклаш тавсия этилади. Сўнгра «му», «мум» каби бўғинлар мустаҳкамла- нади. Ҳосил қилинган овоз бўғин, сўз, гапларда мустаҳкам- ланади. Бу босқичда «и» товушидан бошланадиган вокал машғулотларнинг аҳамияти катта. Унлиларни (у-ау-уа, о-оу- ао-аа) ни аввал шивирлаб, сўнгра баланд овоз билан чўзиб талаффуз этиш ўринлидир. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling