Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Оператсиядан сўнгги логопедик иш қуйидаги бўлимлардан иборат


Download 1.27 Mb.
bet43/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Оператсиядан сўнгги логопедик иш қуйидаги бўлимлардан иборат:

  1. юмшоқ танглай ва артикулатсион аппарат гимнастикалари;

  2. нутқ пайтида тўғри нафас олишга ўргатиш;

  3. товушлар талаффузини йўлга қўйиш;

  4. товушлар автоматизатсияси.

Ҳар икки даврда ҳам логопед олиб борадиган қўшимча ишлар психотерапия, эшитув диққатини ривожлантириш ва мускуллардаги ортиқча ҳаракатларни бартараф этишдан иборат.
Юмшоқ танглай ҳаракатини фаоллаштириш учун биринчи галда массаж усулидан фойдаланилади. Бунинг учун танглай олдинги қисмидан орқа қисмига ва ўнг томонидан чап томонига қараб бош ёки кўрсаткич бармоқ билан силаб, уқалаб чиқилади, айни вақтда чоклар ўрнидаги чандиқлар аста-секин босиб-босиб қўйилади. Массаж 3-5 кун, кунига 3-4 марта ўтказиб турилади. Массажни аввал логопед, кейинчалик бориб, ринолаликнинг ўзи ўтказади. Массаж натижасида тўқима!арда қон айланиш яхшиланиб, юмшоқ танглай ҳаракатчанлиги анча ўзига келиб қолади. Массаж билан бир қаторда, тўғри нафас олишни йўлга қўйиш учун нафас олиш машқлари қўлланилади.
Бунда қуйидаги машқлар қўлланилади:

  1. бурун билан нафас олиш - бурундан нафас чиқариш;

  2. оғиз билан нафас олиш - оғзидан нафас чиқариш;

  3. оғзидан нафас олиш - бурундан нафас чиқариш.

Киши сўзлаганда ҳаво оқими ё оғзидан, ё бурундан тўғри кириб-чиқиб туришини таъминлайдиган яна бир қанча қўшимча воситалар ҳам бор. Масалан, нафас чиқариш оғиз ёки бурунни беркитиб туриш, ёниб турган гугуртни дам оғиздан чиқаётган ҳаво билан, дам бурундан чиқаётган ҳаво билан ўчириш, ёнаётган пахта бўлакчасини оғиздан ёки бурундан чиқаётган ҳаво ёрдамида ўчириш ва бошқалар шулар жумласидандир. Тўғри нафас олиш ва чиқариш малакаси мустаҳкамланганидан сўнг товушлар талаффузини йўлга қўйиш устида иш олиб борилади. Бунда А. Г. Ипполитова товушлар талаффузини қуйидаги тартибда ўзгартириб бориш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблайди: а) унлилар (а, э, о, у, и, я, е, ё, ю); б) ундош - жарангсиз сирғалувчилар (ф-с-ш-х); д) жарангсиз портловчилар (п-т-к); э)жа- рангли сирғалувчилар (в-з-ж); ф) жарангли портловчилар (б-д-г); г) аффрикатлар (с-ч); ҳ) сонорлар (1-р-м-н).
Ҳозирги товушлар талаффузини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартибига амал қилинганида яхшироқ натижаларга эришилмоқда. Аввало «т» товуши устида иш олиб борилади, чунки «т» товушидан к-ч-ш-тс-с товушларини ҳосил қилиш мумкин. «Т» товуши бўлмаса, уни «д» товушидан ҳосил қилинади. Агар «д» товуши болмаса, уни «п» товушидан ҳосил қилинади, бурунни ёпиб туриб «п» товушини талаффуз этилса, «д» товуши ҳосил бўлади. Бунда ҳар бир товуш талаффузини ўзлаштирилганидан сўнг, бу товушни аввал очиқ, кейин ёпиқ бўғинларда, ундан кейин сўзлар ва гапларда талаффуз этишга ўтилади. Эшитув диққатини ва фонематик ўқувни ўстириш учун логопед ўзи талаффуз қилган бўғинларни 108 айтиб кўришни илтимос қилади. Бир товуш билан фарқ қилувчи сўзлар маъноси сўралади, манқаланиб ва манқаланмасдан айтилган жумлалами эшитиб, маъносини айтиб бериш сўралади ва ҳоказо Ринолалияни бартараф этишда нафас гимнастикаси каттагина ўрин тутади. Бу гимнастика бурундан нафас олиб, бурундан чиқариш, бурундан нафас олиб, оғиздан чиқариш, оғиздан нафас олиб, оғиздан чиқариш машқларидан иборат бўлади. Шундай қилиб, ҳозирги кунда, ринолалияни бартараф этишда логопедик амалиётда турли хил методикалар ишлатилмоқда. Биз авторлардан А. Г. Ипполитова, Н. И. Ермакова, Г. В. Чиркиналар- нинг ишлаб чиққан ринолалияни бартараф этиш системаларидан фақатгина айрим, умумий бўлган иш усуллари, йўлларини кўрсатиб ўтдик холос. Ринолалия каби мураккаб нутқий нуқсон фақатгина тўғри ташкил этилган комплекс чора-тадбирлар таъсирида, махсус ша- роитда, мутахассис логопед-шифокорлар томонидан бартараф этиши- лиши мумкин. Мактабгача тарбия муассасалари, бошланғч синфларда тарбиячи ва ўқитувчилар ринолалия каби нутқий нуқсонга эга бўлган болаларни иложи борича вақтлироқ мутахассисларга маслаҳат учун юборишлари даркор. Бундай болалар махсус нутқий боғчаларда, синфларда таълим олсалар, уларга тегишли ёрдам ўз вақтида ва тўғри ташкил этилса, улар кейинчалик ўқишни муваффақиятли давом эттирадилар.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling