Очиқ ринолалияни бартараф этиш. Очиқ ринолалияни бартараф этиш учун жарроҳлик, физиотерапия ва логопедия даволаш усул- лари ва воситаларидан фойдаланилади. Юқори лаб кемтигини йўқотиш учун ҳаётнинг биринчи ойларидаёқ боланинг кемтик жойи оператсия йўли билан тикилади. Юмшоқ танглайни тикиш оператси- яларини рус жарроҳи Пирогов 1844-йилдаёқ ўтказа бошлаган эди. Унинг шогирди Н. Воронсовский эса оператсиянинг ўзи билангина ринолалияни бартараф этиб бўлмаслигини, оператсиядан сўнг махсус нутқ машғулотлари ўтказиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Юмшоқ танглай оператсиялари хусусида ҳозир катта ютуқлар қўлга киритилган. Пластик оператсиялар ишлаб чиқилиб, кемтик жой- ни тикиб бутлаш ёки протез (обтуратор) қўйиш қўлланилади. Лекин оператсия қайси ёшда ўтказилса яхшироқ натижа беради, деган масала ҳали узил-кесил ҳал этилгани йўқ. Баъзи олимлар оператсия- сини бола тилга киргунча ўтказишни маъқул дейишса, баъзилари бола каттароқ бўлиб, нутқи тўла такомиллашиб бўлганидан кейин, тахминан 9 ёшларда оператсия ўтказиш вақтини ринолаликнинг умумий ҳолатига, кемтик табиатига ва ҳажмига қараб белгилайдилар. Профессор М. Зееман, А. А. Химбергларнинг фикрича, оператсия 4-5 ёшларда қилиш учун ҳам ёрдам сўраб келишади. Шунда логопед қандай ёрдам кўрсатиш ҳақида тўғри маслаҳат бера олиши, оператсиядан олдин қандай тайёргарлик ишлари олиб 106 бориши, оператсиядан сўнг нутқни иойга келтириш учун қандай чоралар кўриш кераклигини билиши керак, чунки оператсиядан кейин ринолалик нутқи ноаниқлигича қолаверадиган бўлганидан, ўз вақтида, тўғри уюштирилган логопедик ёрдам берилсагина бола нутқидаги камчиликлар йўқолиб кетади.
Оператсиядан олдинги тайёргарлик тариқасида олиб бориладиган логопедик ишлар қуйидаги бўлимлардан иборат:
бурун ва оғиз орқали нафас чиқаришни ўргатиш;
товушлар талаффузини йўлга қўйиш;
товушлар автоматизатсияси.
Оператсиясидан сўнгги ринолаликнинг артикулатсион аппарати оператсиясидан олдинги даврдаги артикулатсион аппаратидан фарқ қилади. Чунки кемтикни тикиш учун солинган чоклар ўрнида чандиқлар ҳосил бўлиб, юмшоқ танглай ҳаракатчанлигини бир қадар чеклайди - юмшоқ танглайни пассив ҳолатга тушириб қўяди. Шунинг учун оператсиядан сўнгги ишга энди юмшоқ танглайни фаоллаштириш машқлари ҳам киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |