Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
РИНОЛАЛИЯ НУҚСОНИНИНГ ТАъРИФИ
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Очиқ ринолалия
РИНОЛАЛИЯ НУҚСОНИНИНГ ТАъРИФИ
Ринолалия, яъни димоқдан, димоқ билан гапириш, товушлар талаффузи ва овоз тембрининг нутқ аппаратидаги анатомик-физиологик камчиликлари, ўзгаришлари натижасида бузилиб айтилишидир. Ринолалия оғиз ва бурун бўшлиқлари ўртасида тўсиқ йўқлигидан ёки шу бўшлиқлар битиб қолганидан келиб чиқади. Артикулатсион аппаратнинг тузилишидаги камчиликларга оид маълумотлар дастлаб ХИХ аср шифокорларининг илмий асарларида пайдо бўла бошлади. В. И. Олтушевский нутқ камчиликларини ўрганиб, адабиётда ўргатилган маълумотларни умумлаштириб нутқ камчиликларини таснифлаган ва талаффуз камчиликларини тегишли гуруҳларга ажратган. У артикулатсион аппарат тузилишининг бузилиши натижасида келиб чиққан туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган камчиликларни механик дислалия деб атаган. Ринолалияга эса дислалиянинг бир тури деб қаралган. Ринолалия Е. Ф. Рау (1933), З. Г. Нелюбова (1939), М.Морли, В,В. Кукол (1941), А. Г. Ипполитова (1955, 1963), И.ИЕрмакова (1984), Г.В. Чиркина (1989) ва бошқалар томонидан айниқса кенг ўрганилган. Уларнинг фикрича, ринолалиянинг олдини олиш чораларини кўриш, коррексион-тарбиявий логопедия иш систе- масини тўғри ташкил этиш, ота-оналарнинг ўз болаларини вақтида мутахассис-шифокор, логопедга кўрсатиб даволатиши муҳим аҳа- миятга эгадир. Боладаги камчиликнинг турини аниқлаш ва унга тегишли ёрдам кўрсатиш ҳозирги логопедия фанининг муҳим муаммо- ларидан бўлиб ҳисобланади ва бола ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Маълумки, нутқ жараёнида юмшоқ танглай муҳим вазифани бажаради. Бурунли товушлардан ташқари ҳамма товушларнинг талаффузида бурун ва бурун-ҳалқум бўшлиқлари орасида тирқиш ҳосил бўлади. Бу бўшлиқларни бир-биридан ажратиб турувчи тирқиш танглай-ҳалқум тирқиши деб аталади ва у иккита мушак гуруҳининг бир вақтда ҳаракатланишидан юзага келади. Парданинг олдинги қисмини юмшоқ танглай ва ҳалқумни орқа деворларнинг мушаклари ташкил этади. Юмшоқ танглайнинг кўтарилиши юмшоқ танглай ва ҳалқум ён деворлари мушагининг тўғри ишлашига боғлиқдир. Юмшоқ танглай овоз ҳосил бўлишида кўтарилиб, бўртиб чиқади. Бу бўртиқ, яъни дўнглик ҳалқумнинг орқа деворлари билан бирлашади. Айни вақтда, овоз ҳосил бўлишида юмшоқ танглай ҳаракати билан ҳалқум орқали деворлари ўз ҳолатини ўзгартиради. Мушакларнинг қисқариши натижасида ҳалқум шиллиқ қаватининг юқори қисми кўтарилади ва бурун-ҳалқумига очилиш йўлида кўндаланг тўсиқ ёки дўмбоқча ҳосил бўлади. Бунинг анатомик асосини ҳалқумнинг юқори мушаклари ташкил этади. Юқоридаги мушакларнинг ҳаракати натижасида танглай-ҳалқум тирқиши ҳосил бўлади. Талаффуздаги товушларнинг хусусиятига қараб, юмшоқ танглай турлича кўтарилади ва тирқиш ҳажми ҳам шунга яраша ўзгаради. Тирқишнинг ҳажмига қараб овоз кучи ҳар хил бўлади. И.И.Ермакова текширишлари шуни кўрсатадики, унлилами талаффуз қилиш вақтида тирқиш ҳажми катта бўлар экан. Ундош товушлар талаффузида бу тирқиш тор бўлади. Фақат «м» ва «п» товушлари талаффузида эса бу тирқиш умуман ҳосил бўлмайди ва ҳаво бемалол бурунга ўтади. Агарда шу органларда камчилик бўлса, у ёриқ ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ёки умуман бурун-ҳалқум йўли тўсилиб қолиши мумкин. Натижада товушлар талаффузи ўзгариб, бу нарса нутқ камчиликларини ҳосил қилади. Ринолалия деб ана шундай нутқ камчиликларига айтилади. Бунда бурун бўшлиғининг резонаторлик фаолияти йўқолиб қолиши натижасида овоз, товушлар талаффузи ноаниқ, жонсиз характерда бўлади, одам манқаланиб гапиради. М. Д. Дубов (1960) ва кейинчалик Н. Л. Козина маълумоти бўйича (1971) ҳар йили Россияда беш мингдан ортиқ болалар танглай кемтиги билан туғилади. Туғма танглай кернтиги ҳодисасини келтириб чиқарувчи сабаблар ҳалигача тўла аниқланмаган. Олимлардан Е.М. Немчинова (1970), В.М. Мессина (1971), Г.В. Кручинский (1974) фикрларига кўра, ҳомиладорликнинг 7-8 ҳафиталигида онанинг оғир касалликлар (токсоплазмоз, паротит ва бошқалар) билан, оғир руҳий кечинмаларини бошидан кечириши боланинг танглай-лаб камчиликлари, кемтиклари билан туғилиши мумкин. Чет эл адабиётидаги маълумотларга қараганда, танглай- лаб тузилишидаги нуқсонлар ирсий сабабларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Болада умуман ринолалия борлигини аниқлаш қийин эмас. Аввало, талаффузнинг ноаниқ бўлиб, боланинг манқаланиб гапириши унда ринолалия борлигини кўрсатади. Бироқ, ринолалия очиқ ёки ёпиқ, ё бўлмаса, иккаласи бирга қўшилган аралаш ҳолда бўлиши 100 мумкин. Унинг хилини аниқлаш учун оғзини очиб, артикулатсион нутқ аппарати кўздан кечирилади. Очиқ ринолалия танглайда ёриқ борлиги дарҳол кўзга ташланади. Агар болада ёпиқ ринолалия аломатлари бирга қўшилган бўлса, аралаш ринолалиядир. Ринолалия хилларини аниқ билиб олиш уни бартараф этишнинг йўлларини тўғри белгилаб олишга имкон беради. Унинг хилларини аниқ ажратмай туриб чора кўриладиган бўлса, бу болага фойда бериши ўрнига зарар келтириши мумкин. Ринолалия қайси ҳолда бўлишидан қатъи назар, у табиатдан органик ва функсионал бўлади. Бу ҳолатларни биз қуйида алоҳида- алоҳида кўриб чиқамиз: Очиқ ринолалия. Ринолалиянинг бу хили ҳам бошқа нутқ камчиликлари сингари табиатан органик, яъни артикулатсион аппаратнинг тузилишидаги нуқсонга боғлиқ бўлгани ҳолда, функсияси етишмаслигига ҳам боғлиқ бўлади. Органик очиқ ринолалия артикулатсион аппаратдаги туғма ёки ҳаётда орттирилган нуқсон, етишмовчилик туфайли юзага келади. Туғма хилларининг сабаблари ҳар хил, чунончи юқори жағ суякнинг тиш қаторларига тақалиб, юмшоқ танглай, лаб кемтиклиги, юмшоқ танглай ёки тилча (лак-лук)нинг катталиги ва бошқалар ана шундай нутқ камчилигига олиб келади. Ҳаётда орттирилган очиқ ринолалия сабаблари ҳам кўп. Уларнинг кўпроқ учрайдиганлари томоқ, бурун, ҳалқум бўшлиғининг ўпкадан чиқаётган ҳаво бурун бўшлиғига ўтиб кетаверишига олиб борадиган ўзгаришлардир (масалан, бодомча бези шишиб, юмшоқ танглайнинг юқори кўтарилишига ҳалал бериши). Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling