Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функсионал очиқ ринолалия.
- Ёпиқ ринолалия.
- Функсионал ёпиқ ринолалия.
Дифтерия, грипп, тиф касалликлари муносабати билан юмшоқ танглай қисман ёки бутунлай фалажланиб қолиши мумкин. Бунда юмшоқ танглай яхши кўтарила олмаслиги ёки бутунлай кўтарилмаслиги натижасида бурун-ҳалқум тешиги тўла ёпилолмай- диган бўлиб қоладики, бу ҳам ринолалияга сабаб бўлади. Агар фалаж барҳам топиб кетса, манқалик ҳам ўз-ўзидан йўқолади. Очиқ ринолалия бурун-ҳалқум йўлидаги аденоид ва бошқа ўсмалар олиб ташлангандан кейин ҳам пайдо бўлади. Артикулатсион аппаратнинг турли хил травмалар ёки заҳм туфайли шикастланиши ҳам очиқ ринолалияга олиб келади.
Функсионал очиқ ринолалия. Бу хилдаги ринолалия соғлиғи яхши бўлмагаа, заиф болаларда мускул асаб толалари аппаратининг яхши ишламасл ги натижасида юмшоқ танглайнинг кам ҳаракатчанлиги, яъни гипокинсз ҳолларда бўлишига, нафас олиш жараёнининг бузилган- лигига боғлиқ бўлади. Эшитув функсиясининг бузилиши, қулоғи оғир болаларда ўз нутқини назорат қилолмаслик, дудуқланувчиларда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар туфайли юмшоқ танглайнинг кўтарила ол- маслиги ҳам шундай ринолалияга олиб келади. Ёпиқ ринолалия. Ринолалиянинг бу тури ҳам туғма ва ҳаётда орттирилган болиши мумкин. Ёпиқ ринолалиянинг ташқи белгиларидан бири шуки, бундай камчилиги бор бола доимо оғзи очиқ юради. Ёпиқ ринолалиянинг иккита шаклини: органик, функсионал хилларини фарқлаш зарур. Органик ёпиқ ринолалия томоқ, бурун-ҳалқум бўшлиғи, бурун бўшлиқларидаги турли хил ўсимталар, шишлар, абссесслар ва бошқа хил касалликлар натижасида келиб чиқади. Функсионал ёпиқ ринолалия. Баъзи маълумотларга кўра бу хилдаги манқалик айрим товушларни ўзлаштириш вақтида пайдо бўлади-да, бола ўша товушларни ўзлаштириб, уларнинг талаффузини ўрганиб олганидан кейин боланинг атрофдагиларга ёки ажнабий тил- даги (масалан, франсуз тилидаги) нутқ талаффузига тақлид қилиш ҳам функсионал ринолалияни келтириб чиқариши мумкин. Функсионал ёпиқ ринолалиянинг одат бўлиб қолган хили ҳам учрайди. Бу аксари юмшоқ танглайни доимо кўтариб турган аденоидлар оператсия йўли билан олиб ташланганидан сўнг юмшоқ танглайнинг аввалдагидек кўтарилиб тураверишига ўрганиб, одатланиб қолганига боғлиқ бўлади. Ёпиқ ринолалияда бурун резонаторлик вазифасини бажара ол- маганлиги сабабли, овоз тембри бузилиб, одам тумов бўлган касалга ўхшаб, димоқ билан манқаланиб гапиради, бунда унлилар 102 анча жонсиз чиқади. Бурунлик ундош «т», «п» товушлар эса ёпиқ ринолалияда ҳаво бурунга кира олмайдиган бўлгани учун бошқача м-б, н-д бўлиб талаффуз этилади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling