ЛАМБДАТСИЗМ ВА ПАРАЛАМБДАТСИЗМ
Л товушининг нотўғри талаффуз этилиши ламбдатсизмдир. Уни бошқа товушлар билан алмаштириб талаффуз этилиши параламбдатсизм дейилади. Л товушининг ҳосил бўлиш механизми қуйидагича: бу товуш талаффузида лабламинг қандай ҳолатда болиши шу товушдан кейин келаётган унлига боғлиқ. Тишлар орасида маълум оралиқ бўлиши керак. Тил учи юқори тишларга ёки милкка тегиб туради. Унинг ёнлари эса юқори жағ тишларига тегмаслиги керак, чунки «1» товуши ҳосил бўлишида ҳаво оқими ён томонларидан ўтади. Баъзиларида ҳаво оқими бир ёндан, кўпроқ чап томондан чиқади. Бу нормал ҳолатдир. Тилнинг орқа қисми эса кўтарилиб, тил эгар шаклига келади. Юмшоқ танглай кўтарилади. Овоз бойламлари жипслашади.
Ламбдатсизмнинг турлари ротатсизмнинг турларига ўхшашдир. Улар қуйидагича:
Л товуши умуман талаффуз этилмаслиги, масалан, шолғом- шоғом, олча-оча;
Л товушини юмшатиброқ талаффуз этилиши, масалан, олча- олча, олма-олма, луғат-люғат.
Бурун ламбдатсизми. Бунда юмшоқ танглай тилнинг орқа қисми билан жипслашади, натижада ҳаво оқими бурун бўшлиғидан ўтади. Паралам одатсизмларга келганда буларнинг турлари ҳам кўп, хусусан «1» товуши, «г», «в», «и» товушлари билан алмаштирилиб талаффуз этилади. Масалан, гилос-гивос, олма-овма; лампа-уампа, олма-оума, рўмол-рўмоу. Баъзан «1» ўрнига русча «оъ» товушига о хшаш товуш талаффуз этилиши мумкин. Масалан, олма-оўма. олча-оўча, гилос-гиўос. Параламбдатсизмнинг бошқа турларида «1» товушини «у», «п», «д» товушлари билан алмаштирилиши мумкин, масалан лампа-ямпа, калиш-кайиш, лола-нона, лампа-нампа, бола-бода, олма-одма. Ламбдатсизмни бартараф этишда тақлид йўлини қўллаш кам- дан кам ҳолларда натижа беради. Чунки унинг артикулатсияси мураккаброқдир. Бу товушни талаффузини йўлга қўйишдан ол- дин тайёрлов машқларини ўтказиш фойдалидир. Буларга лабларни чўччайтириш, ёйиш, чўзиш каби машқлар киради. Тил билан қуйидаги гимнастика ўтказилади: тилни кенг ёйиб кўрсатиш, курак шаклига келтириш, уни чайнаш, тилнинг энг кенг қисмида қоғозчани пуфлаб ташлаш, тилни кенг қилиб кўрсатиш. Шу машқлар орқали бола ҳаво оқимини тилнинг ён томонларидан чиқаришга ўрганади, тилни керакли ҳолатда ушлай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |