Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТИШ ОЛДИ СИГМАТИЗМИ
- ЁН СИГМАТИЗМИ
ТИШЛАРАРО СИГМАТИЗМ
Тил юқори ва пастки тишларнинг орасида бўлганлиги учун «с» товушининг ҳосил бўлишида иштирок этадиган ҳуштакнамо товуш ўрнига кучсиз шовқин эшитилади. Бу патологияда «з» ва «с» товушлари талаффузи ҳам бузилиши мумкин. Тишлараро сигматизмламинг келиб чиқишига тиш қаторла- рининг роса жипслашмай, жағлар юмилганида очиқ қолиши (олдинги очиқ прикус), тилнинг узун, кам ҳаракат бўлиши, бурун бўшлиғидаги аденоидлар сабаб бўлиши мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, тишлараро артикулатсия фақатгина сирғалувчи товушлардагина эмас, балки бошқа тил олди товушларда, масалан «т», «д», «п», «г», «1» товушларида ҳам бўлиши мумкин. Тишлараро сигматизмни бартараф этиш учун аввало, логопадга тилни пастки бш орқасига қўйишини ўргатиш керак. Бунинг учим болага «с» ловушини тишни жипслашган ҳолатда чўзиб талаффуз эттирилади. Логопед ойна орқали тўғри артикулатсияни кўрсатиб турмоғи лозим. Бола логопедга, тегишли ҳаракатларга қараб тақлид қилади. ТИШ ОЛДИ СИГМАТИЗМИ Агар нcрмада сирғалувчи «с», «з» товушларининг ҳосил бўлишида тил учи пастки тишларга тиралиб турса, бу турдаги сигматизмида тил учи юқори тишларга тегиб туради. Натижада «с», «з», «с» товушлари «т», «д» товушларига ўхшаб талаффуз этилади. Масалан: соч-точ; сирк-тирк; сомон-томон; зина-тина; соат-тоат ва ҳоказо. Тиш олди сигматизмини бартараф этишда 2 та усулдан фойдаланиш мумкин. Ҳаво тишлар орасидан чиқадиган бўлиши учун тил учи шпател ёкиж зонд ёрдамида пастки тишлар орқасига тушириб, оралиқ ҳосил қилиш ва «и» ёки «е» товушлари талаффузидан фойдаланиш орқали «с», «з», «тс» товушларининг талаффузига ўтилади. Тилни ёйилган ҳолда тишлар орасига қўйиб, учига пуфлаш тавсия этилади. Натижада «с» фонемаси ҳосил бўлади. Шу вақтда логопед зонд ёки шпател ёрдамида аста-секин тилни талаб этиладиган ҳолатига келтиради, яъни пастки тишлар орқасига туширади. Логопад мустақил равишда «с» фонемасини талаффуз этишга ўрганганидан сўнг, унинг бўғин ва сўзлардаги автомати- затсиясига эришиш мумкин. Автоматизатсиядан сўнг унинг дифференсиатсияси ҳам ўтказилади. Бу усулни шипилловчи ён ва бурун сигматизмлами бартараф этишда ҳам қўллаш мумкин. 86Шипилловчи сигматизмда «с», «тс» ва «з» товушларни шипил- ловчи товушлар («ж», «ш», «ч»)га ўхшаб талаффуз қилинади. Шипилловчи сигматизмнинг энг оғир шаклларида парасигма- тизмлар кузатилади. Масалан, сирк-чирк, зина-жина, соат-шоат, совун-шовун. Бу турдаги сигматизм милкнинг тишдан узоқ жойлашганлиги туфайли ҳосил бўлади. Унинг асосий салбий томони шундаки, бу камчилик кейинчалик ёзувда ҳам акс этиб, дисграфия келиб чиқишига сабаб бўлади. ЁН СИГМАТИЗМИ Бунда «с» товушининг талаффузи тишлар жипслашган ҳолда ҳосил қилинади - ш товуши талаффузига ўхшайди, чунки тил учи ва ўртаси (олдинги қисми) юқори тиш ва алвеолаларга тақалиб туради. Ҳаво оқими тил ўртасидаги ариқчадан чиқиш ўмига ён томонлардан чиқади. Баъзиларда бир ёндан, баъзиларда эса икки ёндан ҳам ҳаво чиқиши мумкин. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling