Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ж-Ш ТОВУШЛАРИ
БУРУН СИГМАТИЗМИ
Бу камчиликка хос артикулатсия қуйидагичадир: тилнинг орқа қисми баланд кўтарилиб, юмшоқ танглайга тегиб туради. Натижада ҳаво оқими бурун бўшлиғидан чиқади. Сирғалувчи товушлар бурунли «ҳ» товуши сифатида ҳосил бўлади. Масалан, соат-ҳоат, сигир-ҳигир, зина-ҳина. Бурун сигматизмини бартараф этиш учун болага ҳаво оқимини оғиздан чиқаришни ўргатиш керак (тил учига пуфлаш машқи қўлланилади). Шу билан бир вақтда тилни керакли шаклларга келтириш лозим. Бунинг учун тилнинг орқа қисмини кўтармасликка ўргатиш керак. Бурун сигматизмини тузатиш учун «с», «з» товушларини тишлараро «с», «з» товушларидан ўргата бориш тавсия этилади. Шуни ҳам айтиш керакки, бурун сигматизми унли товушларнинг бурун иштирокида талаффуз этилишига сабаб бўлади. Шунинг учун логопсд бурун сигматизмини бартараф этиш устида иш олиб борганида унли товушлар талаффузига ҳам эътибор бермоғи лозим. аФФРИКАТ С-ТС (ҚОРИШИҚ УНДОШ) тс - тил олди товуши бўлиб, сирғалувчи товушлар тоифасига киради, лотин графикасида у с ҳарфи билан белгиланади. Қоришиқ тс товушининг ҳосил бўлиши қуйидагичадир: тилнинг олдинги қисми юқори милкка тақалади, лекин одатдагича портлаш юз берма>, оғиз бўшлиғига келган ҳаво асосан сирғалиб чиқади. тс :овушини тўғри талаффуз эттириш учун энг аввал болани т, с товушларини тўғри талаффуз эттиришга ўргатиш лозим. Чунки с тов уши т-с товушларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Нормада т товуши талаффузида тил учи юқори тишларга тегиб турса, сигматизмда с товуши билан яхшироқ қўшилиб кетиши учун тилнинг пастки тишларга тақаладиган бўлишига эришиш лозим. «тс» товушининг автоматизатсиясини ёпиқ бўғинлардан бошлаш керак, чунки очиқ бўғинларда унинг т-с товушларига бўлиниши осон. Ж-Ш ТОВУШЛАРИ Ж, Ш товушлари ҳам сирғалувчилар тоифасига киради. Шунинг учун уларнинг талаффузида ҳам тил-тиш, тишлараро, тил олди, ён ва бурун сигматизмлари кузатилиши мумкин. Бу турдаги сигма- тизмлар ш ва ж товушларини бошқа сирғалувчи товушлар билан адаштириб талаффуз этилиши (парасигматизм), уларни худди с товушининг бурун, тил-тиш, тишлараро талаффузига ўхшаб кетиши билан ифодаланади. Бу эса болага ўқиш, ёзиш жараёнини ўзлаштиришга халақит беради. Баъзи болаларда нотўғри талаффуз этиладиган ш ёки ж товуши барча сирғалувчилар ўрнига ишлатилади. Масалан, совун-шовун, соат-шоат, зма-жина, Зулфия-Жулфия ва ҳоказо. 88Парасигматизмлардан ш-с, з-ж, ч-с кабилар айниқса кўп учраб туради: шолғом-соғлом, машина-масина, мушук-мусик, Зуҳра-Жуҳра, челак-селак. Баъзи бир болаларда артикулатсия аппарати яхши ривожлан- маганлиги натижасида сирғалувчи товушлар нотўғри талаффуз этилади. Бундай болаларда товуш талаффузини бирдан йўлга қўйиш, ўргатиш мумкин эмас. Аввал тайёрлов машқлари, гимнастика ўтказилиши зарур. Товуш талаффузи тўла йўлга қўйилмагунча болага шу товуш ҳақида гапириш керак эмас. Масалан, ҳозир тилимизни бундай қилсак, ш товуши ҳосил бўлади дейиш ҳам мумкин эмас. Агар болада барча сирғалувчи товушлар нотўғри талаффуз этилса, ишни С товушидан бошламоқ зарур. Ш ва Ж фонемалари талаффузида лаблар билинар-билинмас юмалоқ шаклга кириб, тил олдинга сал букилади. Унинг ўрта қисми кўтарилиб, ёнлари юқори жағ тишларининг ички томонига тегади. Тил учи алвеолалар томонга йўналган бўлиб, шу ерда торайиш ҳосил қилади. Тил ўртасида кенг ариқча ҳосил бўлади. Ундан кучли ҳаво оқими ўтади. Тилнинг орқа қисми салгина кўтарилади. Юмшоқ танглай кўтарилган бўлади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling