Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ эТИШ ЙЎЛЛАРИ
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ эТИШ ЙЎЛЛАРИ
Маълумки, логопедиянинг асосий мақсади турли хил нутқ фаолияти: оғзаки, ёзма нутқдаги камчиликларни, мустақил гапириш жараёнида, ўйинларда, ўқишда, жамият ишларида ва ҳоказолардаги талаффуз нуқсонларини бартараф этиш, тўғрилаш, йўқотишдир. Логопедик таъсир ўтказиш моҳият эътибори билан олганда махсус педагогик системалар ёрдамида янги кўникмаларни тар- биялаш, нотўғри кўникмаларни олдинига бўғиб, кейин йўқотиб юборишдан иборатдир. Логопедик таъсиминг асосий воситаси - талаффуз камчиликларини бартараф этишнинг махсус усулларини қўллаш, яъни тўғри тузилган нутқ машқлари комплекси ва артикулатсион гимнастикадан фойдала- нишдир. Товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этиш иши босқичда олиб борилади: 1) тайёрлов даври, 2) товушлар талаффии- зини йўлга қўйиш (товушлар постановкаси), 3) товушларнинг осон, яъни ўз-ўзидан талаффуз этиладиган бўлишига эришиш - автома- тизатсияси, 4) алмаштириладиган товушларни бир-биридан фарқ қилиш, товушлар дифференсияси. Тайёрлов даври ҳар доим ўтказилиши шарт эмас. Баъзи ҳолларда биргина оддий машқ билан товушнинг ўз-ўзидан талаффуз этиладиган бўлишига эришиш мумкин. Бироқ кўп ҳолларда товушни қўйиш учун бир қатор тайёрлов ишларини ўтказиш зарур. Масалан тил тагидаги юганчанинг калта бўлиши туфайли бола «г» товушини тўғри талаффуз этмаса, тил учини тепага кўтара олмаса, юганчани бир қатор артикулатсион машқлар ёрдамида ўз ҳолига келтириш, чўзиш мумкин. Тайёрлов босқичи- да артикулатсион аппаратнинг ҳаракатчанлигини яхшилаш, нафасни машқ қилиш, тақлидчанликни ривожлантириш ва кейинги босқичларда зарур бўладиган бошқа кўникмаларни тарбиялаш зарур. Агар киши талаффузида камчиликлар бўлса, энг аwал нотўғри талаффуз этиладиган товушни тўғри талаффуз этишга ўргатиш, яъни товуш талаффузини йўлга қўйиш, унинг постановкаси устида иш олиб борилади. 0ърганилган янги товушни бўғин , сўз, гапларда, шеърларда ва умуман нутқ фаолиятида тўғри қўллашга ўргатиш - товуш- нинг автоматизатсиясидир. Янги ўрганилган товушни бошқа ўхшаш товушлардан ажрата билишга ўргатиш - дифференсиатсия тўртинчи босқич сифати- да ўтказилади. Товушларни турли хил усуллар ёрдамида тўғри талаффуз қилишга ўргатиш мумкин. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling