Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


СИРҒАЛУВЧИ ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР


Download 1.27 Mb.
bet30/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

СИРҒАЛУВЧИ ТОВУШЛАР ТАЛАФФУЗИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР
Сирғалувчи (с, з, ш, ж, ч, тс) товушларнинг нотўғри талаф- фузи сигматизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши парасигма- тизм деб аталади. Логопедияда сигматизмларнинг 6 та тури ўрганилади:
Лаб-тиш сигматизми.
Тишлараро сигматизм.
Тиш олди сигматизми.
Шипилловчи сигматизм.
Ён сигматизми.
Бурун сигматизми.
«С» товушнинг ҳосил бўлиши механизми қуйидагичадир. Лаблар ёйилган, «кулиб туради». Тишларнинг орасида 1-2 мм оралиқ ҳосил бўлади. Тил учи олд қатор пастки тиш милкига тиралиб, тилнинг ўрта қисми бўртиб туради; унинг ёнлари эса юқори жағ тишларига тегади. Товуш бойламлари очиқ бўлади. Ҳаво оқими тил ўртасида ҳосил бўлган ариқчадан сирғалиб ўтади. Юмшоқ танг­лай кўтарилган бўлади. «З» товушининг ҳосил бўлиш механизми ҳам худди «с» никига ўхшайди. Фақат бу ерда ун пайчалари бириккан бўлиб, овоз иштирок этади. «С» товушининг фонетик хусусиятлари: ҳосил бўлиш ўрнига кўра - тил олди; усулига кўра - сирғалувчи; овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра - жарангсиз ундош. «З» эса жарангли товушдир.
ЛАБ-ТИШ СИГМАТИЗМИ
Сигматизмнинг бу хилида сирғалувчи «с», «з» товушлар «ф», «в», га ўхшаб талаффуз этилади, чунки товушларнинг ҳосил бўлишида пастки лаб иштирок этади. Ҳаво оқими пастки лаб ва устки тишлар ўртасидаги оралиқдан ўтади, шунга кўра талаффузда «ф» ва «В» га ўхшаш товуш чиқади. Лаб-тиш парасигматизмида з - в, с - в ёки «ф» га алмаштирилади. Лаб-тиш сигматизмларни бартараф этиш учун, энг аввал боланинг пастки лабини пастга туширишга ўргатмоқ зарур. Логопед болага «с» товушининг тўғри артикулатсиясини тушун- тириши лозим. Агар логопад тушунмаса, ойнага қараб, тўғри артикулатсияни бажара олмаса, у билан лаблар гимнастикасини ўт- казиш тавсия этилади. Гимнастика: лабларни юмиб, орасини очиш, яъни оғзини юмиш, пастки тишларни кўрсатиш. Агар керак бўлса, пастки лабни механик равишда шпател ёки логопедик зонд билан тушириш мумкин. Шу билан бир вақтда «с» фонемасини содда бўг ин ва сўзларда чўзиб талаффуз этишга ўргатиш машқлари ҳам ўтказилади. Бундай машқларни бола шпателсиз лабини тушира олмаса ҳам ўтказавериш керак. Бундан ташқари лаб-тиш сигматизмини «ф» товушни талаффуз эттириш йўли билан тўғрилаш мумкин. Логопад «ф» товушини талаффуз этаётганида, логопед унинг пастки лабини аста-секин шпател ёрдамида туширади. Натижада «с» товуши ҳосил бўлади. Шпател билан ўтказиладиган машқ бир неча марта логопад ҳаракатларини ўзлаштириб олгунига қадар давом эттирилади. Сўнгра янги ўрганилган товуш мустақил равишда содда бўғин ва сўзларда талаффуз этилади. Кейинчалик товуш талаффузининг автоматизатсияси ва дифференсиатсияси устида иш олиб борилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling