Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Download 1.27 Mb.
bet29/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Тақлид усули. Бунда логопед ойнага қараб керакли бўлган товуш артикулатсиясини аниқ қилиб кўрсатади, товушни талаффуз этади. Логопад эса унинг ҳаракатларига тақлид қилиш йўли билан то­вуш талаффузини ўрганиб боради. 0ъхшаш товушни талаффуз эттириб туриб, механик усул- дан ҳам фойдаланиш. Логопед бола тўғри талаффуз қила оладиган ўхшаш товушни нутқ аппарати органларининг ҳолатини тегишли ас- боб (шпател, логопедик зондлар) ёрдамида ўзгартиради. Агар бо­лага масалан, «к» товушини тўғри талаффуз этишини ўргатмоқчи бўлсак, биз унга та - та - та каби бўғинларни такрорлаш вази- фасини берамиз. Бунда тил учи пастки тишларга тегиб туриши ке­рак. Бола шу бўғинларни талаффуз этаётган вақтда логопед шпател ёки зонд ёрдамида тил учини аста босиб, тилни оғиз ичкарироғига итаради. Бунда аста-секин та - тя - кя - ка - ка каби товушлар чиқади. Шунингдек «д» товушининг талаффузидан фойдаланиб «г» товушини, «с» товушидан фойдаланиб «х» товуши талаффузини йўлга қўйиш мумкин.
Аралаш усул. Бу усул тақлид механик усулни ва тушунти- риш ишларини ўз ичига олади. Масалан, «с» товуш талаффузи ўргатилаётганда логопед тил, тиш, лаблар қандай ҳолатда бўлиши кераклигини болага тушунтиради. Бола бунга тушунса ҳам, лекин ихтиёрий ҳаракат малакаси яхши ривожланмаганлиги туфайли тилни керакли ҳолатга келтира олмайди, «тили келишмайди». Бунда биз шпател билан ёрдам берамиз. Товушлар автоматизатсиясини ўтказишда дастлабки босқич- ларда содда ёпиқ бўғинлар, сўнг очиқ, кейин эса мураккаброқ бўғин бўлиши мумкин. Лекин боланинг ёшига, талаффузидаги камчилигининг характерига қараб, машқ муддати ҳар хил бўлиши мумкин. Логопедик машғулотлар бир ҳафтада камида уч марта ўтказилиши керак. Логопедик машғулотлар учун материал тан- лашда оддийдан мураккабга ўтиш принсипига асосланиш зарур. Бунда логопед фонетик талаблами доимо ҳисобга олиб бориши ке­рак. Энг олдин талаффузи фонетик жиҳатдан осон товуш ўрганилади. Дифференсиатсия босқичида, энг аввал, артикулатсия жиҳатидан бир- биридан узоқ товушлар, сўнгра яқин, ўхшаш товушлар устида иш олиб борилади. Товушлар автоматизатсияси ўтказишда дастлабки босқичлар- да содда ёпиқ бўғинлар, сўнг очиқ, кейин эса мураккаброқ бўғинлар берилади. Уларнинг талаффузи ўзлаштирилгандан сўнг содда сўзлар, гаплар талаффузига ўтилади ва ҳоказо. Масалан, ло - ла, ол - ма, ги - лос, их - лос ва ҳоказо. Агар болада полиморф талаффуз дефекти бўлса, бундай болалар билан бир нечта товуш та- лаффузини бир вақтнинг ўзида бартараф этиш устида иш олиб бориш мумкин. Энг аввал ўзининг артикулатсияси билан бир-биридан узоқ турадиган кескин фарқ қиладиган товушлар устида иш олиб бори­лади. Масалан, «г», «с», «у» товушлар бир-биридан талаффуз жиҳат­дан кескин фарқ қилади. Шунинг учун бу уч товушни бир вақтда ўргатиш мумкин. Лекин бола «с», «ш», «1», «г» товушларини нотўғри талаффуз қиладиган бўлса, «с» ва «ш» ёки «1» ва «г» товушлари талаффузи- ни бир вақтда тузатиш мумкин эмас, чунки ўхшаш товушларни бола бир-бири билан алмаштириб юборади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling