Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Download 1.27 Mb.
bet27/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Дислалия (дис - издан чиқиш, айниш, бузилиш; лалия - нутқ) товушларни нотўғри талаффуз этиш билан ифодаланадиган нутқ нуқсонидир. Дислалияда болалар бир фонетик гуруҳдаги товушларни (мономорф дислалия) ёки ҳар хил фонетик гуруҳдаги товушларни (полиморф дислалия) нотўғри талаффуз этишади. Товушлар талаффузидаги камчиликлар нутқ системасининг бошқа таркибий қисмларига ҳар хил даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи болаларда талаффуз камчилиги шунчаки бир нуқсон бўлиб, бола нутқининг лексик, грамматик қисмларида, идрок этиш лаёқатида ҳеч қандай камчиликлар кузатилмайди Бироқ кўп ҳолларда, ҳаттоки биттагина товушнинг нотўғри талаффузи ҳам нутқ системасидаги лексик ҳамда грамматик томонларга таъсир кўрсатади, натижада бола товушни нотўғри идрок этади, ўхшаш товушлар билан адаштиради, ёзиш ва ўқиш пайтида ҳам хатоларга йўл қўяди. Келиб чиқиш сабабларига кўра дислалия механик, функсионал хилларга бўлинади. Нутқ аппаратининг тузилишидаги ўзгаришларига алоқадор талаффуз камчиликлари механик дислалияга олиб келади, масалан, артикулатсион аппарат тузилишдаги ўзгаришлар: танглайнинг ёриқ, тил тагидаги юганчанинг калта бўлиши, кичик (лак-лук) тилнинг иккига бўлинганлиги манқаланиб гапириш, сирғалувчи товушлар, тил олди р-1 сонор товушларнинг нотўғри талаффуз этилишига сабаб бўлади. Нотўғри малакалар, масалан, катталар нутқидаги талаффуз нуқсонларига тақлид этиш, тил, лабларни нотўғри ҳаракатлантириш одатлари ва бошқалар мустаҳкамланиб, функсионал дислалияда нутқ аппаратининг фаолиятида функсионал ўзгаришлар пайдо қилган бўлади. Физиологик дислалия бола физиологиясига боғлиқ. Кичик ёшдаги болаларнинг нутқ аппарати яхши ривожланмаганлиги туфайли товушларни нотўғри талаффуз этиш ҳоллари жуда кўп учрайди. Ёши улғайиб арти­кулатсион аппарат ривожланиб борган сайин бу нуқсонлар йўқолиб боради. Дислалик болаларнинг қулоғи яхши эшитадиган бўлади, унда ҳеч қандай камчиликлар кузатилмайди. Нутқни фонематик жиҳатдан эшитиш, яъни товушларни бир-биридан ажрата билиш лаёқати эса ривожланмаган бўлиши мумкин. Амалиётда энг кўп нотўғри талаффуз этиладиган товушлар асосан қуйидагилардир: сирғалувчилар - 46 фоиз (ш, ж, ч - 24 фоиз). Тил орқа товушлари (к, г, нг), чуқур тил орқа товушлари (қ, ғ, ҳ ҳам кўпинча бузиб талаффуз этилади). Унли товушларнинг деярли ҳаммаси тўғри талаффуз этилади. Талаффуздаги камчиликлар ўз характерига кўра логопедияда фонетик ва фонематик (антропофоник ва фонологик) камчиликларга бўлинади. Товушларни тушириб кетиш, нотўғри талаффуз этиш - бу фонетик характердаги камчиликдир. Бир товушни иккинчи бошқа бир ровуш билан алмаштириш, аралаштириш - фонематик характердаги камчилик бўлиб ҳисобланади. Фонематик талаффуз камчиликларини паралалия дейиш ҳам мумкин. Сигматизм - ш, ж, с, ч - каби сирғалувчи товушларни талаффуз эта олмаслик, нутқда (оғзаки нутқда буларни йўқлиги) ёки нотўғри талаффуз этилиши - антропофоник сигматизм дейил- са, шу товушларни бошқа товушлар билан алмаштириш - фонологик алмаштириш, парасигматизм дейилади. Бунда бола масалан, Салим зинадан тушди дейиш ўрнига, алим жинадан тусди дейди. «Р» товушининг йўқлиги ёки нотўғри талаффуз этилиши - ротатсизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши - параротат- сизм; «1» товушнинг йўқлиги ёки нотўғри талаффуз этилиши — ламбдатсизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши - пара- ламбдатсизм дейилади. «К» товушининг йўқлиги каппатсизм, «к» товушининг бошқа товушлар билан алмаштирилиши - пара- каппатсизм; «г» товушини йўқлиги ёки нотўғри талаффуз этилиши - гамматсизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши парагаминатсизм; «х» товушининг йўқлиги ёки нотўғри талаффуз этилиши - хитизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши парахитизм; «у» товушининг йўқлиги ёки нотўғри талаффуз этилиши - ётатсизм, бошқа товушлар билан алмаштирилиши - параётатсизм дейилади ва ҳоказо. Товушлар талаффузидаги камчиликлар логопедияда икки гуруҳга бўиинади: 1) мономорф; 2) полиморф камчиликлар. Агар бола қандайдир битта товушни ёки фонетик жиҳатдан бир гуруҳли товушлар (масалан, тил орқа товушлари «к», «г») ни нотўғри талаффуз этса, биз унда содда мономорфли • талаффуз камчилиги бор деймиз (моно - бир, морф - шакл деган сўзлардан олинган бўлиб, бир шаклли деган маънони билдиради).Агар бола бир неча фонетик жиҳатдан турли гуруҳли товушларни (масалан, р, ш, й) нотўғри талаффуз этадиган бўлса, бундай камчиликлар мураккаб диффуз полиморф камчиликлар дейилади (поли - кўп, кўп шаклли демакдир).

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling