Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi


Ш ва Ж товушларини талаффузини йўлга қўйиш


Download 1.27 Mb.
bet33/52
Sana27.01.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1130306
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52
Bog'liq
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)

Ш ва Ж товушларини талаффузини йўлга қўйиш. Ш товушини С товушини талаффузидан ўргатиш мумкин. Бунинг учун бола С товушини чўзиб талаффуз этаётганида, логопед унинг тилини шпател ёрдамида алвеолаларнинг ёнига кўтаради. Натижада ш товуши ҳосил бўлади. Бундан ташқари эса ас бўғинидан ҳам ш товуши талаффузини йўлга қўйиш мумкин. Бунда ҳам логопед бола ас деб турганида унинг тилини зонд ёрдамида кўтаради. Ж товуши Ш товушидан унга овоз бериб, талаффуз эттириш йўли билан ҳосил қилинади, айни вақтда ҳаво оқими кучсизроқ бўлади.
Ч ТОВУШИ
Ч товуши қоришиқ фонемадир. У т ва ш товушларидан ҳосил бўлади. Нормада бу товушнинг ҳосил бўлишида лаблар чўччайиб туради. Тилнинг ҳаракатида иккита пайт кузатилади. Тил учи юқори тиш ва милк ўртасига тақалади. Сўнгра портлаш ҳосил бўлгандан сўнг орқароқдаги алвеолаларга таяниб сурилади. Тилнинг орқа қисми шу заҳоти кўтарилиб, қаттиқ танглайга яқинлашади. Юмшоқ танглай кўтарилади. Овоз бойламлари очиқ, ҳаво оқими кучли бўлади. Ч товушининг талаффузини ўргатиш мақсадида болага ат бўғини кетма-кет айттирилади. Шу заҳоти тил учи шпател билан юқори тишлар орқасига кўтарилади, лаблар чўччайтирилади. Бу ҳолда ат ўрнига ач, от-оч, ут-уч товушлари ҳосил бўлади ва эшитилади. Ч товушини талаффуз этиш учун бола т ва ш товушларини яхши талаффуз эта билиши керак. Агар логопад, т, ш, ч товушларини талаффуз эта олмаса логопедик ишни ш товуши талаффузини йўлга қўйишдан бошлаш керак. Сўнгра т, кейин эса ч товушига ўтиш. Сигматизм ва парасигматизм турларини бартараф этиш усул- ларини, айниқса кўп нотўғри талаффуз этиладиган, с, з, ш ва бошқа товушлар мисолида ёритиб беришга ҳаракат қилдик. Худди шу усулларни сирғалувчи бошқа товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда ҳам қўИлаш мумкин.
РОТАТСИЗМ ВА ПАРАРОТАТСИЗМ
Нутқда Р товушини талаффуз этолмаслик ёки нотўғри талаффуз этиш ротатсизм дейилади. Уни бошқа товушлар билан алмаштирилиши параротатсизмдир. Нормада р товушининг ҳосил бўлишида артикулатсион аппарат фаол иштирок этади. Бу товуш талаффузида лабларнинг қандай шаклга келиши р дан кейинги унли товушга боғлиқ. Агарда р дан кейин и товуши келадиган бўлса, лаблар «кулиб» туради. Тишлар ўртасида маълум оралиқ бўлиши лозим. Тил қошиқча шаклини олади. Тил ёнлари юқори жағ тишларига тегиб туради. Олдинги қисм эса алвеолаларга тегиб туради ва кучли ҳаво оқими таъсирида тебранади. Юмшоқ танглай кўтарилади-да, овоз бойламлари жипслашиб овоз ҳосил қилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling