Maktabgacha tarbiya maxsus metodikasi
Тутилиб гапириш камчилиги тахилалиядан сўнг бошланиши ҳам мумкин
Download 1.27 Mb.
|
MAXSUS METODIKA 1-KITOB (Кириллча)
Тутилиб гапириш камчилиги тахилалиядан сўнг бошланиши ҳам мумкин.
Тутилиб гапириш вақтида нутқ аъзоларининг маълум бўлимларидаги пайлар тортишиб туради. Пай тортилишининг хилига қараб, тутилиб гапиришнинг икки тури: клоник ва тоник туридаги тутилиб гапириш тафовут қилинади. Клоник туридаги тутилиб гапиришда товуш, бўғин ёки сўз бир неча марта такрорланади, тоник типида эса бола гапдан бирдан тўхтаб қолади ва товуш, бўғин ёки сўзни маълум бир паузадан сўнг зўр куч билан, қийналиб талаффуз этади. Пауза бир сониядан 1 дақиқага қадар чўзилиши мумкин. Пауза қанчалик узоқ бўлса, тутилиб гапириш камчилиги шунчалик рўй-рост ифодаланган боиади. Амалда тутилиб гапиришнинг соф клоник ёки соф тоник хили камдан кам учрайди. Кўпинча тоно-клоник ёки клоно-тоник типдаги тутилиб гапириш кузатилади. Пай тортишиши вақтида нутқ аъзоларининг барча бўлимларида ўзгаришлар кузатилади, шунга кўра бир товуш, бўғин ёки сўз тутилиб талаффуз этилганидан кейин бошқалари пайдар-пай уланиб кетади. Тутилиб гапириш нуқсони - нутқнинг асосан функсионал характердаги мураккаб камчилигидир. Унинг органик характердаги тури мураккаб органик камчиликлар пайтида кузатилиши мумкин. Тутилиб гапиришда бола доимо янгидан янги одат чиқариб туради. Бола ўз нуқсонини атрофдагиларга билдирмаслик мақсадида турли хил ҳийла-найрангларни ишлатади, масалан, бошини силкитиб, кўзларини олайтиради ёки тебраниб туриб, қўли, оёғи билан ортиқча ҳаракатлар қилиб туриб гапиради. Тутилиб гапирувчиларга, назарида ҳамма уларни мазах, масхара қилаётгандек бўлиб туюлади. Шунга кўра улар ҳийла-найрангларни янада ҳам кўпроқ ишлатишга ҳаракат қиладилар. Бироқ бундай хатти- ҳаракатлар билан атрофдагилар диққатини ўзларига янада кўпроқ жалб этадилар, натижада тутилиб гапириш янада зўраяди. Бола ёши улғайган сари, ҳийла-найранглари билан бир қаторда нутққа алоқадор ҳийла-найрангларни ишлатиш одат бўла бошлайди. Айрим товуш, сўз, гаплар болага мураккаб бўлиб туюлади. У назарида, айнан шу товуш ёки сўз келганда, тутилиб қолиши мумкин деб, гап вақтида уларни бошқа товуш ёки гаплар билан алмаштиришга ҳаракат қилади. Баъзан бундай уринишлар муваффақиятли чиқади ва бола нутқнинг равон, бир текис бўлишига эришади, бироқ ифодаланаётган фикр чалкашиб, мазмуни ўзгаради, сўзлар пойма-пой бўлиб қолади. Тутилиб гапириш боланинг умумий ҳолати, ҳис-туйғуларига боғлиқ нутқ камчилиги бўлганидан бола уйда, ўзига яқин кишилари билан суҳбатда бўлганда, ҳаяжонланмасдан гапирганида бу камчилик кўпинча кузатилмайди. Бироқ кўпчилик орасида, гуруҳда, синфда, бегона вазиятда ҳаяжонланиб, шошиб гапириш вақтида дудуқланиши рўй-рост сезилиши мумкин. Турмуш шароитидаги, об-ҳаводаги ўзгаришлар, йил фасли ҳам бола нутқига таъсир кўрсатиши мумкин. Тутилиб гапиришнинг сабаби нима, бу камчилик нима учун беқарор ва ўзгарувчан, қайталаниб турадиган бўлиши мумкин, деган масалалами аниқлаш мақсадида олимлар томонидан кўпгина изланишлар олиб борилган. Тутилиб гапириш камчилиги инсонларда қадимдан кузатилади. Айрим олимлар тутилиб гапириш - бу организмнинг умумий касаллиги деб, уни дори-дармонлар билан даво қилишни тавсия этганлар. Бошқалари эса, тутилиб гапириш артикулатсион аппарат тузилишидаги ўзгаришлардан келиб чиққан нуқсон деб, уни артикулатсия аъзоларини оператсия йўли билан бартараф этишни тавсия этганлар. Лекин бу усул ҳам яхши натижа бергани йўқ. ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кўпчилик олимлар тутилиб гапиришнинг асосий сабаби невроз деб ҳисоблаб келдилар. Аммо неврознинг хилини, механизмларини аниқлашда бир фикрга келишмай, турли фаразлар баён этилди, чунончи, олимлар тутилиб гапириш невроз касаллигининг бир тури, деган хулосага келдилар. Бу хулосага улуғ рус физиологи И. П. Павловнинг олий асаб фаолияти ҳақидаги таъиимоти асос бўлди. И. П. Павловнинг таълимотига кўра, невроз олий асаб фаолиятининг функсионал заифлик белгиси, яъни қўзғалиш ва тормозлаш жараёнлари муносабатининг бузилишидир. Ана шундай ўзгариш натижасида бош мия пўстлоғининг маълум қисмларининг функсиялари бошқача тусга кириб, бош мия асаб толаларининг ишлаш жараёни сусаяди, бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости асаб толалари ўртасидаги алоқалар бузилади ва бунинг оқибатида боланинг турли аъзоларида маълум патологик ўзгаришлар кузатилади, масалан юрак неврози, буйрак неврози, нутқ неврози пайдо бўлади ва ҳоказо. Нутқ неврози, яъни логоневроз нутқ аъзоларида пай тортишишларига олиб келадики, бунинг натижасида бола тутилиб гапирадиган, дудуқланадиган бўлиб қолади. И. П. Павловнинг олий асаб фаолияти типлари ҳақидаги таълимо- тидан кўринадики, тутилиб гапириш нуқсони - бу олий асаб фаолия- тидаги функсионал ўзгаришларининг белгиларидан биридир. Бу нуқсон қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг мувозанати бузилишидан келиб чиқади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling